SHERLAR.BIZ Sheshanba, 24.12.2024, 02:20
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 1 » Июнда гиёҳвандликка қарши ойлик ўтказилади
06:57
Июнда гиёҳвандликка қарши ойлик ўтказилади
Мамлакатимизда бир неча йиллардан буён июн ойи гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги ҳисобланади.

Жорий йилда ҳам мазкур ойлик давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли профилактика ишларини амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА.

Ойлик наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида ўтказилади.

Наркобизнесга қарши курашишда БМТнинг Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашга доир конвенцияси муҳим аҳамият касб этади. Мазкур Конвенцияга аъзо давлатлар қабул қилган резолюцияга мувофиқ, 1987 йилдан бошлаб 26 июнь Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни сифатида белгиланган.

Мазкур ойлик давомида биринчи навбатда, наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, йирик шаҳарларда санъаткорлар, спортчилар, жамоат арбоблари иштирокида хайрия концертлари ўтказилади. Ёшлар учун гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва ОИВнинг ҳалокатли оқибатларига бағишланган ижтимоий роликлар, туркум радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар эфирга узатилади, газета ва журналларда мақолалар чоп этилади. Кинотеатрларда гиёҳвандликнинг зарари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш шиори остида ёшлар орасида спорт мусобақаларини ўтказилади ва ғолиблар совғалар билан тақдирланади.

Маҳаллалар, болаларнинг ёзги соғломлаштириш ва ҳарбий-спорт оромгоҳлари, клубларда профилактика мақсадларида суҳбатлар, маърузалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари, учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Ўзбекистонда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва чора-тадбирларни халқаро ҳамжамиятга намойиш этиш мақсадида мамлакатимизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида учрашувлар ташкил этилади.

Бу ишларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ва унинг ҳудудий комиссиялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият, тиббиёт, спорт муассасалари, хайрия жамғармалари, БМТнинг Марказий Осиёда Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Минтақавий ваколатхонаси ҳамда оммавий ахборот воситалари кенг жалб қилинади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 635 | | Теги: Июнда гиёҳвандликка қарши ойлик ўтк | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz