Компьютер соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича дунёнинг йирик компанияси бўлмиш International Business Machines Corp. (IBM) АҚШда сўнгги икки кун ичида 1300 нафар ҳодимини ишдан бўшатди, бу хақда корпорациянинг Alliance@IBM касаба уюшмаси хабар берди.
Alliance@IBM координатори Ли Конраднинг айтишича, ушбу қисқартириш дастурий таъминот савдосида фаолият юритадиган 222 кишини, шунингдек узатиш тизимини яратиш билан шуғулланадиган 165 кишини ҳам ишдан кетишига мажбур қилди. Бу ҳолат офисдаги деярли ҳар бир бўлинманинг ишчи ҳодимларига таъсир қилди.
Иш ўринларининг қисқариши IBM томонидан апрелда эълон қилинган қайтатузилиш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Компания нафақат оддий ҳодимларни балки раҳбарият аъзоларини бўшатишни ҳам режалаштирган.
IBMнинг қайта тузилиши, хусусан бутун дунё бўйлаб иш ўринларини қисқартиришга доир ҳаражатлар компанияга $1 млрдга тушади.