Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова 12 май куни иккинчи бор она бўлиш бахтига муяссар бўлди. Янги меҳмонга Абдуғаффор деб исм қўйишди. Эслатиб ўтамиз, Гулсанам Мамазоитованинг тўнғич фарзанди Моҳижаҳонбегим ҳозир 4 ёшда.
Эслатиб ўтамиз, Гулсанам ҳомиладорлиги сабаб бу йилги Наврўз байрамига бағишланган асосий байрам тантанасида иштирок эта олмаганди.
Бундан ташқари ўзбек шоу-бизнесининг яна бир неча вакиллари ҳам фарзанд кутмоқда. Булар хонандалар Шаҳзода, Зиёда ва Мадина Мумтоз.