SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 04:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 1 » Google Африкага Wi-Fi тарқатувчи дирижаблларни жўнатади
12:40
Google Африкага Wi-Fi тарқатувчи дирижаблларни жўнатади
Google қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган аҳолини дирижабль ва аэростатлар орқали интернет билан таъминлаш лойиҳасини ишга туширишга уриниб кўради. Бу ҳақда, компаниядаги манбаларга асосланиб, The Wall Street Journal хабар бермоқда.

«Баланд платформалар» (high-altitude platforms) деб аталадиган учувчи қурилмаларга Интернетга симсиз уланиш имконини берувчи қурилмаларни ўрнатиш режалаштирилмоқда. Хабар беришларича, «баланд платформалар» ёрдамида бир неча юз миль масофадаги» ҳудудни интернет билан таъминлаш мумкин. Бунинг учун қанча аэростат керак бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

«Баланд платформалар»дан Африкада (Саҳрои Кабир чўлларидан жануброқдаги ҳудудларда) ва Жануби-Шарқий Осиёда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Аэростатлар ва дирижабллардан ташқари Google қишлоқ аҳолисига сунъий йўлдош каналлари ва телевизион частоталардаги «оқ доғлар» (фойдаланилмайдиган полосалар) воситасида интернет тақдим этишни ҳам режалаштирмоқда. Телевизион частоталардан фойдаланиш учун компания маҳаллий назорат қилувчи органлар билан келишиши керак бўлади.

Телевизион частоталардан фойдаланиш технологиясини Google ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида синовдан ўтказади. Компания шаҳарда учта базавий станция ўрнатади, ўз навбатида, улар фойдаланилмаётган радиочастота спектри орқали шаҳарнинг ўнлаб мактабларига интернет «тарқатишади». Ушбу синовлар тўғрисида Google Africa блогида маълумот берилган.

Google бунгача ҳам интернет-провайдер ролида ҳаракат қилган. Компания 2012 йил июлида Канзас-Ситида тажриба сифатида секундига бир гигабит ахборот ўтказа оладиган оптик толали Google Fiber тармоғини ишга туширган. Ушбу тармоқдан фойдаланиш пуллик бўлиб, фойдаланувчи 70 доллар миқдоридаги ойлик тўловни амалга ошириши керак.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 650 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz