Forbes журнали талқинида энг кўп хақ оладиган телеактёр Эштон Катчер ва голливуд актрисаси Деми Мур расман ажралишди.
People журналининг хабар беришича, 51 ёшли Мур ва 35 ёшли Катчернинг ажралиш жараёнилари икки йил давом этган. Улар 2011 йилда олти йил турмушдан кейин айро яшашни бошлашган эди.
Маълумотларга кўра, ажралиш жараёнининг чўзилишига 300 миллион АҚШ долларга баҳоланган мулкни бўлишишдаги низолар сабаб бўлган.