Мамлакат жанубидаги темир йўл ҳаракати ҳали ҳам тўлиқ тикланмади. Поездлари бекор бўлган фуқароларга чипталарни топшириб, унинг пулини қайтариб олиш таклиф қилинмоқда.
Шарқий худудларда кучли сув тошқини сабабли 14 минг киши электрсиз қолмоқда. 500 га яқин энергетиклар ҳозиргача жабрланган туманларга электр узатиш йўлларини қидирмоқдалар.
Мана иккинчи кун офатнинг маркази бир йўла учта дарёнинг марказида жойлашган Пассау шаҳри бўлиб қолмоқда. Кеча бу ерда сув сатҳи рекорд даражага кўтарилди ва 12,7 метрдан ошиб кетди.
Шаҳар марказида сув уйларнинг иккинчи қавватигача кўтарилган. Шунингдек бу ерда сув ифлосланганлиги сабабли вақтинча марказлаштирилган сувтаъминоти тўхтатилган. Қутқарувчилар одамларни сув билан таъминлаш учун қўлларидан келаётганини қиляптилар.
Германия ички ишлар вазири Ханс-Петер Фридрих сув остида қолаётган туманларни вертолётда кўриб чиқди ва уларга ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Экспертларнинг фикрича ушбу сув тошқинидан тушган зарар 2002 йилда бўлиб ўтган офатникидан ҳам юқори бўлади. 11 йил олдин сув тошқини 13 миллиард еврога баҳоланган эди.