Барселона” чемпионатни 100 очко билан якунлади Испания чемпионатининг 38-турида “Барселона” “Малага”ни қабул қилди. Унда “Барселона” “Малага”ни қабул қилди. Учрашувда каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тито Виланова шогирдлари ушбу мавсумни 100 очко билан якунлашди. Клуб жами 115та гол киритди. “Барселона” бу йилги чемпионатни энг яқин таъқибчиси “Реал”дан 15 очко илгарилаб кетган ҳолда олтин медаллар билан тугатди. Ушбу ўйин Абидаль учун “Барселона” таркибидаги сўнгги учрашув бўлди. Испания Примера. 38-тур БАРСЕЛОНА – МАЛАГА 4:1 (3:0) 1 июнь, 22.00, “Камп Ноу” Голлар: 1:0 – 3 Вилья, 2:0 – 14 Фабрегас, 3:0 – 16 Монтойя, 4:0 – 52 Иньеста, 4:1 – 56 Моралес. Барселона – Хосе Пинто, Монтойя, Пике (Абидаль, 76), Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Иньеста (Алькантара, 55), Педро, Фабрегас, Вилья (Санчес, 78). Малага – Кабальеро, Хесус Гамес, Лугано, Велигтон, Элизеу, Тулалан, И. Камачо, Хоакин (Себа, 70), Баптиста, Иско (Савиола, 79), Санта Крус (Моралес, 46).
|