Баъзи эркакларда ёш бўлишига қарамай соч тўкилишини кузатиш мумкин. Бунинг сабаби асосан ирсият билан боғлиқ бўлиб, онанинг эркак қариндошлари орқали ўтади. Шунингдек, бунга соч фолликулаларининг эркаклик гормонларига чидамсизлиги, стресс, экологик омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Баъзи пайтларда соч тўкилишига қарши қилинган чоралар ҳам наф бермайди. Аммо ҳозирги кунда бу муаммонинг ҳам ечимини топиш қийин эмас.
Соч экишнинг икки услуби бор: сунъий сочлар экиш ва кишининг ўз бошидаги соч илдизларини тўкилган қисмига кўчириш.
Сунъий сочлар экиш – сунъий соч толалари табиий сочлардан фарқ қилмайди. Услуб сочини жароҳат сабабли йўқотганларга, муолажа билан сочларни тиклаб бўлмайдиган ҳолларда қўлланилади. Сунъий сочлар 500-700 донадан экиб, маҳкамланади. Улар деярли тўкилмайди, бемалол ювиш ва ҳатто фен ёрдамида қуритиш, бўяш ҳам мумкин. Шахсий сочлар трансплантацияси — жарроҳлик операцияси йўли билан амалга оширилади. Бошнинг энгак қисмидан донорлик сочлари олиниб, бошнинг соч тўкилган соҳасига экилади. Бу сочлар кишининг умри давомида ўсади, яъни бошнинг бошқа қисмига ўтказилиши уларнинг ўсиш жараёнига таъсир қилмайди.