SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 16 » Эҳтиёт бўлинг: таркибида заҳар сақловчи 6 маҳсулот
07:46
Эҳтиёт бўлинг: таркибида заҳар сақловчи 6 маҳсулот
Биз ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулотлар бизни заҳарлаши мумкинлиги хаёлимизга ҳам келмайди. Картошка, олча, ёнғоқлар — уларнинг таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Хавфсизлик юзасидан заҳарли моддалар маҳсулотнинг қайси қисмида "яширинишини" ва ўсимликларнинг қайси қисмини ҳар қандай вазиятда ҳам истеъмол қилиш мумкин эмаслигини билиб олиш лозим.

Картошка. Итузумдошлар оиласига мансуб картошка ва помидорларни хавфсиз маҳсулотлар қаторига қўшиб бўлмайди. Худди помидорлар каби, картошка меваси, поя ва барглари ўзида етарлича заҳарли моддаларни бириктирган бўлади. Ва агар тугунаклар (картошка меваси) қуёш тиғи остида сақланса, заҳарли моддалар вужудга келиши мумкин. Ультрабинафша нурлари таъсирида картошкада соланин моддаси ҳосил бўлади ва бу модда оғир заҳарланиш, қусиш, ич кетиши ва қорнида кучли оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса, бу модда миқдори ортиб кетган ҳолатларда заҳарланиш — инсон ҳушини йўқотиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Шунинг учун картошкани салқин ва қоронғи жойда сақлаш мақсадга мувофиқ.

Бодом. Бодом нафақат шўр ва аччиқ таомлар сифатида, балки, десерт ва пишириқ сифатида ҳам жуда мазалидир. Ундан нафис ифорли ажойиб ёғ ҳам ажратиб олинади. Айниқса, аччиқ бодом ўзининг ёқимли ифори билан қадрланади. Аммо, айнан мана шу аччиқ бодом ўта хавфли — унинг таркибида инсон ошқозонига тушгач, синил кислотасига айланувчи заҳар мавжуд. Шунинг учун аччиқ бодом истеъмол қилишдан аввал ундан заҳарли моддани чиқариб ташлаш учун махсус ишлов бериш лозим.

Ўрик. Бу турдаги мевалар — ўта фойдали ва ёзги кайфият улашувчилар ҳисобланади. Шунингдек, бодом сингари, ўрик, олча, гилос, шафтолилар ҳам олхўридошлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг барчаси мазали мевалари ва қаттиқ данаклари билан бошқа мевалардан ажралиб туради. Бироқ, мана шу қаттиқ данаклар ичидаги аччиқ мағизлар заҳарли ҳисобланади. Улар яхшилаб чайналса, синил кислотаси ажралиб чиқади.

Олма. Олма данакларида цианид моддаси мавжуд. Тўғри, у жуда кам миқдорда ва шунинг учун ҳам билмасдан унинг данагини ютиб юбориш хавфли оқибатларга олиб келишидан қўрқмасангиз ҳам бўлади. 0,5 кг. миқдорда истеъмол қилингандагина бу модда сизни заҳарлаб, соғлигингизга жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо, данаклардаги заҳарли модда маълум вақт давомида йиғилиб бориши мумкин. Шу боис олмани данаги билан истеъмол қилишга одатланманг, узоқ вақт давомида ошқозон касалликлари билан курашишингизга тўғри келади.

Равоч. Равочни фақат қалин поясидангина фойдаланиш мумкин. Унинг баргларида эса заҳарли ҳисобланган шовул кислотаси мавжуд. Шунинг учун уни истеъмол қилишдан аввал барглардан тозалаш, илдизини эса ҳўллигича истеъмол қилмасдан термик ишлов бериш лозим.

"Кулранг гўнгқўнғиз" қўзиқорини. Номи иштаҳа очмасада, қўзиқоринни севиб истеъмол қилувчилар учун у беқиёс таъмга эга. Бироқ, бу қўзиқоринни истеъмол қилишда маълум қоидаларга амал қилиш лозим. Уларни фақат жуда ёш ҳолатда териш ва қалпоқчалари қорайиб қолмаган пайтда пишириш шарт. Бундан ташқари, бу қўзиқоринни спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилиш тақиқланади! Чунки, бу қўзиқорин ва спиртнинг бирикиши кучли заҳарланишга олиб келади ва заҳарланган кишида кўнгил айниши, тери қизариши, қусиш ва юрак уриши тезлашуви кузатилади.

Шаҳноза ЭШМИРЗАЕВА тайёрлади.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 950 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Uz_BooM16.06.2013 11:27
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz