SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 15:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 20 » Эҳтиёт бўлинг, муҳаббат ўғриси! Ёхуд «дугонам йигитимни тортиб олди
22:24
Эҳтиёт бўлинг, муҳаббат ўғриси! Ёхуд «дугонам йигитимни тортиб олди
Ҳар бир қизнинг ўқиш, иш жойида эрта-ю кеч бирга юрадиган тенгдош дугонаси бўлади. Онасига айтмаган гапларини, сирларини унга ишонади. Бўй етган қизларнинг кўнгилларида севги куртак очганда эса кўпинча дугоналар ўртасига совуқчилик тушиши кузатилади, энг яқин дугоналари уларга панд беради. Нега шундай? Аксар ҳолларда биз кўнгил қўйган йигитга нима учун дугонамиз ҳам зимдан термулиб турган бўлади?

РАШКми, ҲАСАДми ё ҲАВАС?

Дугонажон, кўпинча хато ўзингиздан ўтади. Ўртоғингиз бошқа қизлар билан тушликка чиқса, қовоғингизни уюб бир-икки кун гаплашмай юрасизу, нега энди сизнинг хаёлингиз бўлинганда унинг жаҳли чиқмасин? Яхшилаб ўйланг, шу йигит билан қаймоқлашиб қолганингиздан бери дугонангизнинг гапларини, муаммоларини, сирларини эшитиб кўрдингизми? Ахир, уни ўзингизга тансоқчи ўрнида суистеъмол қилиб, судраб юришдан бошқасига ярамаяпсиз-ку! Худди учрашувга шу дугонангиз билан чиқсангиз, ҳеч ким сизни гап қилмайдигандек. Сиз учун бу қиз кўп ишлар қилишга тайёр. Ҳамёнидаги йўлкирасидан тортиб, ликопдаги овқатигача бўлишади, севги стратегиянгиз учун қатор маслаҳатлар беради. Сиз эса уни фақат тингловчига айлантириб оласиз-да, севганингиз нима қилгани, сизга нима дегани ҳақида оғзингизнинг таноби қочиб мақтанаверасиз. Ёдингизда бўлсин, фақат кучлиларгина тинглай олади, қолганлар эшитишдан зериккан пайтда ўзининг хаёллари билан банд бўлади. Шунда хаёлида алам бош кўтаради: "Нега мен фақат уни тинглашим керак?”, "Нега ўртоғимга қоровуллик қилиб, «учинчиси ортиқча» бўлиб юришим керак?”, "Ахир менинг ҳам ҳаётим, қиладиган ишларим бор-ку, бўш вақтимни шулар ёнида ўтказишим шартми?..” Ёки, энг ёмони, "Нега шундай яхши йигит мени севиб қолмади?”

Вақтингиз ва эътиборингизни тўғри тақсимлай олмаганингиз учун ҳам дугонангиз ўзини унутилган ҳис қилишни бошлайди.[www.BePuL.NeT - Saytdan olindi, Tashrif buyuring va eng zarur maslahatlardan bohabar bo'ling]

"Бу йигитга мен муносибман!”

Қизларнинг ҳусни ҳар хил бўлади. Икки дугонанинг бири бошқасига қараганда кўҳликроқ туюлади. Шунга яраша чиройлининг ошиқлари ҳам ҳар қадамда учраб туради. Бу вазиятда иккинчи қизнинг ўзига бўлган ишончи пасайиб, ҳар жиҳатдан ношуд сезиб қолиши мумкин. Муаммолар илдизини шу ердан ҳам топса бўлади.

Бундан ташқари Бу "чин дўст”га берилган мутлоқ эркинлик, барча яхши-ёмон жиҳатларини билиш имконияти унинг қўлида кучли қуролга айланади. Қизгина ақлли, оқила бўлса хўп-хўп, акс ҳолда, арзимаган вазиятларда қарама-қарши томонга ўтиб, дугоналик қилишни тўхтатиб қўйса борми... "Ахир, ўртоғим инжиқ, мана бундай ёмон тарафлари бор, шундоқ йигитнинг қадрига етмайди, уни ўйинчоқ қилади, ундан кўра мен муносиброқ эмасманми?” дейди ичида. Ана энди кўринг! Йигит билан гаплашишга уялиб, ҳар сафар ўртоғингизни почтачи ўрнида юбораверганингиз, телефон қилдираверганингиз учун уларда суҳбатлашишга, бир-бирини ўрганишга, сиз ҳақингизда ҳазил аралаш ҳақиқатларни айтиб қўйишига имкон яратган бўласиз. Агар дугонангизнинг ўзига тегишли «объект» бўлмаса, сизникига шерик бўлишни бошлайди. Ўзингиз унинг қулоғига «Дунёдаги энг яхши йигит шу бўлади», дегансиз.

Қуйидагиларга эътиборли бўлинг!

Севгилим билан ўртамизда бўлиб ўтган ҳамма гап-сўзлардан дугонамни хабардор қилишим керак, деган қоида йўқ. Керакли гапларнигина айтинг. Бу гаплар ичида йигитни мутлоқ яхши кўрсатадиган ёки ёмонлайдиган гаплар бўлмасин. Иккала ҳолат ҳам кейинчалик ўзингизнинг зарарингизга хизмат қилиши мумкин.

Йигитни чалғитадиган, уни синайдиган фитналар уюштирманг. Бунда дугонангиз бош ролда иштирок этмасин. Масофа сақлаган ҳолда илиқ муносабат ўрнатиш ҳам мумкин. Сабр қилсангиз, вақт ўтган сайин йигитнинг аслида ким ва қандай эканлигини билинади.

Агар йигит ёқса, нега унинг муҳаббатини, совғаларини менсимайсиз, керакмасдек тутасиз ўзингизни? Бу ибо ва ҳаёдан бўлса, "совға қабул қилиш тарбиямга тўғри келмайди”, деб айтиш керак, вассалом. Йигитларнинг шахсиятига тегиб, уларни ўйинчоқ қилишга уриниш, "қараб тур ҳали” деган кайфият уйғотади ва энг яқин дугонангизни нишонга олиб, сиздан ўч олишга ҳаракат қилади.

Энг яқин дугонангизнинг камчиликларини билсангиз ҳам йигитга уни ёмонламанг. Охирида ким ёнингизда қолишини билмайсиз! Қолаверса, йигитнинг ҳам кўзи бор, кимнинг аслида кўнгли тозалигини кўриб туради.

Дугонангизга вақтингизни кўпроқ ажратинг, унинг чиройли эканини, ҳавас қилишингизни айтиб туринг.

Йигит билан ўртангиздаги муносабатда учинчи одамни ўзингиз қўшиб қўйманг. Ҳамма муаммоларни ўзингиз ҳал қилишга ўрганинг. Албатта, маслаҳатлашиш яхши, аммо икки қиз биргаликда ҳаракат қилиши эса йигитни чўчитиб қўяди. Аслида йигитларнинг муҳаббати, дугоналарнинг садоқати шундай вазиятларда синалади. Иккиси ҳам сизга панд бердими, йиғи-сиғига ҳожат йўқ. Уларнинг иккисини ҳам тўғри танламагансиз.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 588 | | Теги: Эҳтиёт бўлинг, муҳаббат ўғриси! Ёхуд «дугонам йиги | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz