Главная » 2013»Iyun»18 » Дунёдаги энг баланд бинода яшовчилар 107-қаватга пиёда чиқишга мажбур бўлишди
23:26
Дунёдаги энг баланд бинода яшовчилар 107-қаватга пиёда чиқишга мажбур бўлишди
Пул доим ҳам барча маиший муаммони ҳал қила олмас экан. Айнан мана шундай ҳолатга Дубайдаги осмонўпар Princess Tower турар жой мажмуасида яшовчи аҳоли дуч келди.
Мана бир неча кундирки энг баланд турар жой бинодаги барча лифтлар ишламаяпти.
Ҳашаматли уй эгалари ҳар куни ўнлаб қавватларни босиб ўтишга мажбур бўлишяпти. Энг қийини эса 107 қаватда яшайдиганларга бўлди.
Бугун чорасиз уй эгаларига лифтларнинг биттасини тузатиб беришди, аммо у ҳам фақатгина 50-қавватгача кўтарилмоқда. Муҳандислар лифтларни тузатиш учун Финляндиядан эҳтиёт қисмлар кутишмоқда.
Лекин кўпгина уй эгалари ўз қулайликларини ҳаммасидан устун қўйиб, вақтинча меҳмонхоналардан қўним топишди. Princess Tower осмонўпар биноси ўтган йили фойдаланишга топширилган эди. Унда салкам 800 та хонадон мавжуд. Ҳар бири ўртача бир неча миллион доллар туради.