Энг кўп смартфон эгалари Корея республикасида яшашар экан.
Бунинг асосий сабаби смартфонларга бўлган талабнинг катталиги ва тезлиги катта интернет тармоғининг мавжудлигидир.
Маълумотларга қараганда, Жанубий Кореяда 67 фоиз мобил хизмат фойдаланувчилари смартфондан фойдаланар экан. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, сабаби бутун дунё учун ўртача кўрсаткич 14,8 фоиздир.
Strategy Analytics компаниясининг тахминларича, йил оҳиригача жанубий Кореядаги смартфон билан қопланганлик даражаси 79,5 фоизни ташкил қилади. 2017 йилда Корея республикасида 88,9 фоиз мобил алоқа фойдаланувчиларида смартфон бўлади.
Ўтган йил якунларига кўра ушбу кўрсаткич Гонконг учун 54,9 фоизни, Сингапур учун - 53,1 фоизни, Швеция - 46,9 фоиз, Дания - 43,4 фоиз ва АҚШ - 39,8 фоизни ташкил қилади.
darakchi.uz
|