Ўзбекистон гидрометеоролгия бош синоптиги Ирина ЗайцеванингПодробно интернет нашрига маълум қилишича, шу йил июн ойи давомида ҳарорат 30о - 40оС орасида ўзгариб турди. 2009 ва 2010 йилларда эса бунданда катта ўзгаришлар қайд этилганд. Ўшанда Тошкент шаҳрида ҳарорат ҳатто 22 – 23оСгача тушиб кетганди.
Лекин бу йил бундай ўзгаришлар кутилмаяпти. Ёғингарчилик эса меъёридан анча кам ёғиб, ойлик нормаси қопланмади. Оирги 4 йилда июнь ойида меъёридан ошиқ ёмғир ёғган бўлса, 2010 йилда ҳатто 9 ойлик норма қайд этиланди. Бу йил июнь ойида кундузи ва кечаси анча салқин ҳарорат кузатилди. Июнь ойида кечки пайт одатда минимал ҳарорат 15 – 17оСни ташкил этади. Бу йил эса икки кунгача тунда ҳарорат 12 - 14оСни кўрсатган. Бу тропосферанинг қуйи оқимида Урал ва Сибирдан келган совуқ ва нам ҳавонинг бўлиши билан боғлиқ экан. Бироқ, ёзнинг кейинги кунлари ҳарорат жудда иссиқ бўлади. Мана шу дам олиш кунларида июн ойининг энг иссиқ ҳарорати кузатилади. Тошкентда ҳарорати 40оСдан ошади. Душанбадан эса 2-3 даражагача пасайиш кузатилади. Умуман ёз фасли ҳақида гапирадиган бўлса, ҳарорат барқарор бўлади. Қандайдир кутилмаган иқлим ўзгаришлари кутилмайди. Бироқ, кейинги йилларда иқлим ўзгариши оқибатида об-ҳаво ҳам ўзгариб бормоқда. Агар олдинлари чилла кунлари ҳавонинг ўта иссиқ бўлиши билан ажралиб турган бўлса, ҳозирда у бироз силжимоқда. Мисол учун ўтган йили ёзнинг жазирама кунлари 6– 20 август кунларига тўғри келган. Лекин шунда ҳам максимум ҳарорат июль ойида – 44,6оС қайд этилганди. Ҳозирдан ёзнинг энг жазирама кунлари қайси кунларга тўғри келишини тахмин қилиш мушкул, лекин шуниси аниқки чилланинг боши у даражада иссиқ бўлмайди. 23-26 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-24 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18+23, кундузи +32+37 бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 июнда кечаси +20+25, кундузи +36+41, 24-26 июнда кечаси +17+22, кундузи +34+39 бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-24 июнда кечаси +18+23, кундузи +35+40, 25-26 июнда кечаси +15+20, кундузи +33+38 бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-24 июнда кечаси +21+26, кундузи +36+41, баъзи жойларда +43 гача; 25-26 июнда кечаси +18+23, кундузи +35+40 бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРГ\ъОНА ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-25 июнда кечаси +18+23, кундузи +35+40, 26 июнда кечаси +15+20, кундузи +32+37 бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-24 июнда кечаси +13+18, кундузи +28+33, 25-26 июнда кечаси +10+15, кундузи +23+28 бўлади.
|