SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 06:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 20 » Бўлажак турмуш ўртоғимнинг қиз бола дўстлари кўп…
22:23
Бўлажак турмуш ўртоғимнинг қиз бола дўстлари кўп…
— Яқинда турмушга чиқяпман. Куёв бўлмиш ниҳоятда очиқкўнгил, замонавий, қувноқ, кўп тилларни билади, ўзи ишини, йўлини топган йигит. Мактаб ва олий ўқув юртида евро гуруҳида таҳсил олгани учунми, ҳамма нарсага эркин фикр билан қарайди. Ҳаммаси яхши-ю, лекин унинг қиз бола дўстлари кўплиги, улар билан яқин муносабатда экани мени чўчитяпти. Мен ҳам олий маълумотлиман, инглиз, рус тилларида эркин гаплашаман. Лекин оиламиздаги тарбия туфайли бундай эркин дўстлик менга эриш туюлади. Телефонда доимо атрофидан қизларнинг шовқини эшитилиб туради. У ҳеч ёлғон гапирмай, «бу Диана — менинг яқин ўртоғим, униси Марина», деб таништириб ҳам қўяди. Мен эса рашкдан олов бўлиб ёнаман. Тўйимиздан кейин бунга қандай чидайман? Мана шундай ҳолатларда қандай қилиб ўзимни қўлга олсам бўлади?

Севинч

Севинч танлаган йигит исталган қизга ёққан бўларди. Чунки кўриниб турибдики, куёв бўлмиш қизларнинг кўнглига йўл топиш сирларидан яхшигина хабардор. Аммо тан олиш керакки, атрофини шунча қиз қуршаб олган бўлса ҳам, бунинг устига унда бошқаларни танлаш, ўзига мафтун этиш имконияти бўлса ҳам айнан Севинчни танлагани бежиз эмас. Демак, у барибир шарқона тарбияни афзал кўряпти. Шунинг учун, Севинч, қўрқмасдан бошингизни баланд кўтаринг, бошланаётан илиқ муносабатларингиз тўй билан тугаши аниқ экан, йигитни янада мафтун этиш имкониятингиз ҳали миллионта!

Дугоналари билан учрашинг!

Агар дўстлари билан сизни учраштириш таклифини айтса, рози бўлинг. Чунки муносабатлар қанчалик эркинлигини, бу қизлар қандай эканлигини ўз кўзингиз билан кўрасиз, бунга эътибор қаратиш керакми-йўқми, ўзингиз учун аниқлик киритиб оласиз. Табиатан камгап бўлсангиз, энди бироз сўзамоллик қилишингизга, ўрнингизни бошқа қизларга «кўрсатиб» қўйишингизга тўғри келади. Ахир бир эмас, икки хорижий тилни биласиз, нега энди ўзингизни олиб қочасиз?

Йигит — бу қизларнинг ҳимоячиси!

Дугоналари кўп йигитлар аёлларнинг орзулари, муаммоларини яхши ҳис қилиши амалда исботланган. Сиз минг ҳаракат қилманг, бўлажак куёв ҳатто ўзи истаса ҳам бирданига бу даврадан чиқиб кетолмайди. Чунки қизлар давраси унга тўлиқ суянади, ишонади, йигитни бу қизларга уларнинг сирлари, ҳаётига дўст, ака, ука, ҳамкасб, курсдош сифатида дахлдорлик ҳисси боғлаб туради. Тўйдан кейин ҳам унга қатъий талаблар қўйманг, аста-секинлик ва мулойимлик билан иш тутинг.

Йигитга қандай қизлар ёқиши ҳақида очиқ мулоқот қилинг!

Бундай шинаванда йигитлар аёллар пардози, кийиниши, маданияти бўйича кўп нарсани билиши, яхшигина танқидчи ва маслаҳатчи бўлиши мумкин. Иккиланишларни бартараф этиш учун унга қандай бўяниш, кийиниш, муомала ёқиши борасида очиқ гаплашиб олишингиз, ёки фикрларини тинглаб туриб илғаб олишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам бирдан ўзгарманг, сизни шу ҳолатда танладими, унга янада ёқишнинг сирли усулидан борган маъқулроқ. Аммо «борим шу» деманг, куёв болага ранг-баранглик, қизиқарлилик, креативлик ёқиши турган гап!

«Рақиба»нгиз ёмон ахборот йиға олмасин!

«Дўстимни қабул қилсанг, мен ҳам сени қабул қиламан!» Бу эркакларнинг кескин ички истаги. Дўстлари инкор этилган эркак ўзини ҳам ёқтирилмаётгандек ҳис қилиб қолиши мумкин. Куёв бола қайси қизни кўпроқ тилга олса, ўшанга кўпроқ эътибор қаратинг. Тўйдан олдин учрашганда, кейинчалик ҳам туғилган кун, байрам баҳонасида кичик совғалар бериб туринг. Понани пона билан чиқарилади, яхши жиҳатларингизни кўрсатиб, самимий бўлиб, эрингизнинг дугонаси билан чин дугона бўлиб олингки, у сизнинг зарарингизга ҳаракат қилишга умуман имкон тополмасин.

Аслида қўрқишингиз учун умуман асос йўқ!

Ҳали қараб туринг, айтганимиз рост бўлиб чиқади: куёвнинг қизлардан иборат даврасида ўғилболасифат, шаддод қизлар, ширингина бақалоқ сингиллар тўлиб-тошган бўлади. Йўқ, чиройли қизлар ҳам кўп, десангиз, озгина сабр қилинг, ўша гўзалларнинг ҳар бири ўз севган йигити билан тўйингизда меҳмон бўлишади. Демак, ортиқча хавотирга ўрин йўқ!

Азиза ҚУРБОНОВА
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 988 | | Теги: Бўлажак турмуш ўртоғимнинг қиз бола | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz