Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 21 май куни ўтказилган "Бунёдкор” - "Шўртан” учрашувида стадионга ташриф буюрган мухлислар учун ўзига хос лотерея ўйналган эди. Яъни мамлакат чемпионати ўйинига ташриф буюрган 10 омадли чипта эгаси, ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ўзбекистон-Қатар терма жамоалари учрашувига ҳам чипта ютиб олишган эди.
Ўша куни лототрон орқали 10 та омадли муҳлис аниқланган ва уларнинг чипта рақамлари стадион таблоси орқали намойиш қилинган. Шу кунгача омадли чипта эгаларидан 4 нафари "Бунёдкор” стадиони дирекциясига ташриф буюришди ва ўз таклифномаларига эга бўлишди.
Ўша куни ғолиблар сафида бўлган, лекин хали таклифномасини олиб кетмаган муҳлислар эса тезроқ стадион дирекциясига мурожаат қилиши сўралмоқда.