Тошкентнинг "Бунёдкор” футбол клуби кейинги уй учрашувларини яна "Жар” стадионида ўтказадиган бўлди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "Бунёдкор” стадиони чимининг янгиланиши муносабати билан "қалдирғочлар” энди ўз рақибларини "Жар” стадионида қабул қиладилар.
Демак, 21 июнь, пайшанба куни Ўзбекистон чемпионати 11-тури доирасидаги "Бунёдкор” – "Металлург” учрашуви "Жар” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.