Главная » 2013»Dekabr»17 » БУХОРОДА ҚАРИЯНИНГ ҚЎЙИ УЧУН ҚАЛБАКИ ПУЛ ТУТҚАЗИБ КЕТИШДИ
12:59
БУХОРОДА ҚАРИЯНИНГ ҚЎЙИ УЧУН ҚАЛБАКИ ПУЛ ТУТҚАЗИБ КЕТИШДИ
Бозор дарвозаси олдида хира харидорга йўлиққан отахон айтган пулига рози бўлагиндан ҳурсанд бўлиб, бир бош қўй билан эчкисини 430минг сўмга пуллаб, орқасига қайтди.
Бешик тўйи қилиш мақсадида қўй ва эчкисини сотишга мажбур бўлган бухоролик Раҳим ота қалбаки пуллар қурбонига айланди. Бозор дарвозаси олдида хира харидорга йўлиққан отахон айтган пулига рози бўлагиндан ҳурсанд бўлиб, бир бош қўй билан эчкисини 430минг сўмга пуллаб, орқасига қайтди, деб ёзади "Постда" газетаси. Уйда кампирига бўлган воқеани айтиб бериб, пулларни ўртага ташлади. 3-4та мингталикдан кейин янги купуюралар чиққанига эътибор қаратган отахон уларнинг рақамига аҳамият қаратди. Маълум бўлишича, 430 минг сўмнинг 30 мингги ҳақиқий бўлиб, қолганларининг рақами бир-хилда яъни қалбаки эди. Буни пайқаган Раҳим ота дарҳол Олот тумани ИИБ га мурожаат қилди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қалбаки пуллар Қоракўл туманининг Бандбоши қишлоғида яшовчилар Ж.Шермат ва Ғ.Миржонлар тайёрлашгани аниқланди. Уларнинг иккиси ҳам қилмишига яраша жазоланди.