Ўзининг ажобтовур трюклари билан оммани ҳайрон қолдириб келган "сеҳргар" ўзининг навбатдаги сирли ҳунарларидан бирини кўрсатди ва кўпчиликни ёқа тишлашга мажбур қилди. $ Иллюзияси Динамо (ҳақиқий исми Стивен Фрейн) ўзи яратган трюкларнинг сафига яна бир сеҳр-жодуни қўшиб қўйди. 30 ёшли артист янги намойиши учун икки қаватли автобусдан фойдаланди.
Бир қўли билан автобус томини тутиб турган Динамо ҳавода муаллақ туришнинг уддасидан чиқди.
Бунга гувоҳ бўлган кўчадаги юзлаб одамлар ва автобус ичидаги йўловчилар сеҳргарни ҳар қананасига текшириб кўришди. Балки, у вандайдир арвон ёки трослардан фойдаланаётгандир, деган хаёлда эди одамлар. Бироқ қанчалик уринишмасин Динамони ушлаб турган биронта воситани ошкор қилишнинг иложи бўлмади.
Бундан ҳайратга тушган одамлар уни видеокамерада тасвирга олишди.