Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2012 » Dekabr » 29 » Bolajonlar xizmat ko'rsatish doirasi"da
19:15 Bolajonlar xizmat ko'rsatish doirasi"da |
Bolalar «xizmat ko'rsatish doirasi»da! Ҳеч ким фарзандига ёмонлик истамайди. Аммо, баъзан уларга қилаётган меҳрибонлигимиз. Ғамхўрлигимиз панасида билиб-билмай ёмонлик қилиб қўяаётган бўлсак- чи? Хусусан, сўнгги ўн йилликда ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган мобил телефонлар болаларимиз учун ҳам бегона эмас. Ҳаттоки, улар мобил ателефонларнинг имкониятларини ўзлаштиришда катталардан кўра илғор. Аммо, танганинг иккинчи томони бор-ки, бу ҳақида дунё мутахассислари бонг уришни бошлагани аллақачонлар эди. Яъни, уяли телефоннинг болалар саломатлигига таҳдиди бугунга келиб кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айланади. Шундай экан савол туғилади, "сотка” мактаб ўувчиларига ва болаларга қанчалик зарур? Ким нима дейди? Хусен Тангриев (журналист): — Ўсмирлар орасида уяли алоқа аппарати - яшаш тарзининг ўзига хос кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Яъни, қўл телефонига қараб, кимнинг ота-онаси қанча пул топишини бемалол айтиб бериш мумкин. Мана шундай ҳолатлар туфайли ўсмирлар орасида носоғлом рақобат пайдо бўлиши, натижада оилада уриш-жанжал юзага келиши мумкин. Мобил телефон - оила бюджети учун ортиқча сарф-харажат демакдир. Айниқса, агар бола ўз суҳбатини назорат қилишни билмаса. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, "сотка" кўтариб юрувчи болаларнинг 68 фоизи "сотка"сиз"ларга қараганда ёмон баҳоларда ўқишар экан. Жасурбек Уринбоев (филолог) — Қишлоқ жойларида болалар кўз-кўз қилиш учунгина қўл телефони олиб юришади. Яқинда бир воқеани гувоҳи бўлдим. Бир мактаб ўқувчиси уйига бориб, онасига "Сотка" олиб беринг, мактабда фақат менда телефон йўқ дея дағдаға қилган. Онаси ҳозир унга телефон олиб беришга имкони йўқлигини ва керак бўлса ўзи пул топиб олишини айтгач, вақтинчалик мактабга бормасдан мардикорлик қилиб пул ишлаб, орзусига эришибди. Маъсуд Маҳсудов (банк ходими) — Телефонлар одамларни шахсий мулки ва уни олиб юриш ёки олиб юрмаслик хам одамларни шахсий иши. Болакай ё қизалогидан хотиржам бўлиш учун отаси телефон бериб қўйса бунинг ёмон жойи йук. Телефонлар ўқишга ҳалакит бериши бу бошқа масала. Тартиб бўйича нафакат мактабларда, балки Олий ўкув юртларнинг ҳаммасида дарс пайтида уяли телефонлардан фойдаланиш таъқиқланган. Бу тартибга риоя этилишини назорат қилувчилар эса ўқитувчилар. Демак ўқитувчилар талабни қаттиқ қўйсалар ҳаммаси жойида булади Нигора Умарова ( ўқитувчи) — Бу замон талаби. Бора- бора соткалар ҳам оддий калькуляторлар сингари, инсон хаётида одатий ва ажралмас буюмга айланиб колмокда. Унинг хаётдаги роли кучаймокда. Шунинг учун замон билан ҳамнафас яшаш керак. Ота-она ўз фарзанди билан доим алоқада бўлиши жиҳатидан мобил телефон жуда кулай Фарзандининг қаерда, ким ва нима иш билан бандлигини билиш ота-онага ҳотиржамлик бағишлайди Шунинг учун мобил телефон мактаб ўқувчилари учун хам керак Раъно Хўжаева (таржимон) — Аввало телефондан фойдаланиш маданиятини ревожлантириш керак. Жамоат жойидаги телефон сўзлашувлари эшитиб, хайрон қоламан. Нахотки шу даражада сўзлашув одобини йўқотган булсак. Телефон жониворга раҳмим келиб кетади. Соатлаб гаплашиш оқибатида тутаб кетмаганига қойил қоласан. Одамларни асабига тегиб, жамоат жойларда мусиқани баландлатиб эшитиш умуман маънан соғлом одамнинг иши эмас. Шахсан мен мактаб ўқвчилари учун мобил телефонларни бутунлай таъқиқлаш тарафдориман. Абдужаббор Жумаев (шифокор) — Уяли алоқа воситалари асаб тизимининг емирилишига, инсон миясида турли шишлар ва симталар ҳосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари "сотка"дан мунтазам ва меъёридан ортиқча фойдаланувчилар орасида уйқусизлик, бош оғриғи, бурундан қон кетиши, хотиранинг пасайиши билан боғлиқ касалликларга чалинувчилар кўп учрайди. Бу айниқса, ёш болаларда оғир кечади. Чунки, уларда ташқи таъсирларга қарши иммунитет тўла шаклланмаган бўлади. 18 ёшга тўлмаганлар ва ҳомиладор аёллар телефонлардан фойдаланаётганда 3-4 дақиқадан ортиқ гаплашишлари мумкин эмас. Энг ёмони, уяли алоқа телефонлари болаларнинг организмига, бўйининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Баъзан энди тили чиқаётган, хеч нарсанинг маънисини билмаган болага ҳам қўл телефонни тутқазамиз, бу билан боламизга қандай хавфларни рўпара қилаётганимизни ўйлаб кўрмаймиз. Баҳриддин Шайвалиев (Халқ таълими вазирлиги ходими) — Мобил алоқадан таълим жараёнида фойдаланиш Халқ таълими вазирлигининг махсус йўриқномалари асосида тартибга солинмоқда. Амалдаги тартибларга кўра, ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам дарс пайтида мобил телефондан фойдаланишлари қатъиян таъқиқланади. Менимча, сиз кўтарган масалани қандайдир таъқиқ ва чекловлар, турли тартиб ва меъёрлар билан ҳал этиб бўлмайди. Бунда фақат ва фақат тарғибот ва ташвиқот энг катта роль ўйнайди. Яъники, ота- оналарни, ўқитувчи ва ўқувчиларни мобил телефон зараридан тортиб, ундай фойдаланиш маданияти ҳақида чуқур ёритиб борилса, бас. Охирги қарорни эса абонентнинг ўзи қабул қилсин. "Сотка” соғликдан устунми? Мобил алоқанинг инсон организмига зарарлари нечоғли юқори экани тобора ўз исботини топиб бормоқда. Дунё олимларининг эътирофича, мобил телефонлар айниқса болалар учун зарарлидир. Уларнинг сўнгги хулосаларига кўра, электромагнит тўлқинлар инсон ирсиятидаги тартибнинг бузилишига, ҳужайралар фаолиятини издан чиқишига, организмдаги маълум бир касаллик вирусларининг фаоллашувига сабаб бўлади ва саратон касаллигини келтириб чиқаради. Швецияда эса мобил телефонининг айрим кишиларда аллергия қўзғатиши аниқланган. Испаниядаги нейродиагностика илмий текшириш институти олимларининг фикрича, 11-13 ёшлардаги болалар қўл телефони орқали 2 дақиқа гаплашса, уларнинг бош миясидаги биоэлектрик фаоллик згаришлари телефонни қўйганларидан кейин ҳам 2 соатгача сақланиб қоларкан Энди бир ўйлаб кўрайлик фарзандимиз учун қулайлик туғдириш ўрнига, ўзимиз билмаган ҳолда уларнинг соғлигининг ёмонлашувига сабабчи бўлиб қоляпмиз. Биз ҳали уларнингонгини заҳарланиши ҳақида гапиганимиз йўқ. Хулоса қилиш ва танлаш фақат сизга боғлиқ. Телефон ҳақида 10 смс 1. Бангладешда 16 ёшгача бўлган болаларнинг мобил телефондан фойдаланиши бутунлай таъқиқланган. Япония, Франция, Испания ва Англия давлатлари томонидан ҳам болалар учун мобил алоқа хизматларидан фойдаланишда чекловлар рнатилган. 2. Ўн олти йиллик фаолияти давомида ўн тўртта халқаро мукофотга сазовор бўлган америкалик машҳур нейрохирург, мобил алоқанинг инсон организмига зарарли таъсири юзасидан ўттиздан ортиқ илмий текширувлар олиб борган олим Вини Курана "Мобил телефонлари тарқатадиган электромагнит тўлқинларнинг салбий таъсири чекиш ва асбест чангидан бир неча ўн баробар ортиқроқ ва зарарлироқ" деган хулосага келди. 3. Мобил телефонлари ҳатто ўчирилган ҳолда ҳам ўзидан электромагнит тўлқинлар тарқатади. Сўнгги русумдаги, такомиллашган мобил телефонлари 900 мегагерц частотали электромагнит нурланиш билан ҳатто ўчирилган ҳолда ҳам ўз эгаларининг соғлигига жиддий зарар етказадилар 4. Мобил телефонга ўрнашиб олган бактерияларнинг яшовчанлиги бошқа жойдаги бактерияларга нисбатан бир неча баробарга ортиқ эканини кўрсатмоқда. Чўнтакларимиз ва сумкаларимиз бу бактерия ва микроблар учун ўзига хос "иссиқхона" вазифасини бажаради. Кўплаб касалликларнинг онаси бўлган бу бактерия ва микроблар оғиз ёки тери орқали организмга тушгудай бўлса, турли касалликларни қўзғаши тайин". 5. Швециянинг "Ҳаёт мактаби" миллий институти олимлари томонидан 233 нафар бемор устида олиб борилган текширувлар натижасида шундай хулосага келинган, кун давомида мобил телефони орқали ярим соат сўзлашадиган кишиларда хотира йўқолиши хавфи анча юқори экан, лекин кўпчилигимиз бу муаммоларга беэътибор қараймиз... 6. Британиялик олимлар мобил телефонларининг қулоқ ичига тиқиб фойдаланиладиган мосламаси - "наушник"ларнинг мияга зарари айниқса катта эканини текширувлар орқали аниқлаб, исботлаб бердилар. Маълум бўлишича, "наушник"лар зига хос антенна вазифасини ўтайди ва улар инсон миясини телефон трубкасига қараганда уч баробар ортиқроқ нурланиш билан зарарлайди. 8. Норвегия олимлари мобил алоқа станцияларининг антенналаридан тарқалаётган электромагнит майдон ультратовуш ва ЭКГ сингари бир қатор ташхис аппаратларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир этар экан. 9. Буюк Британия ҳукумати жорий этган қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаганларнинг мобил алоқадан фойдаланишлари тақиқланади. 10. Исроил Кнессети (парламенти) мамлакатда мобил телефонлар ва мобил алоқа компанияларининг ҳар қандай рекламасида ҳамда телефон аппаратларининг қутиларида мобил алоқанинг киши соғлигига зарарли эканини таъкидловчи эслатмалар (ёзиб қўйилишини талаб қилди. 11. Халқаро электралоқа Иттифоқининг маълум қилишича, 2010 йил жаҳонда мобил алоқа хизмати абонентлари сони 5 миллиард кишига етган. 12. Венгер олимлари болалигидан уяли алоқа воситасидан фойдаланганларда улар 20-29 ёшга кирганларида миясида шиш пайдо бўлиши мумкин, деган фикрни айтишган.
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 2086 |
| Рейтинг: 5.0/106 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|