SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 3 » Бола кўзойнак тақишдан уялаётган бўлса нима қилиш керак?
23:27
Бола кўзойнак тақишдан уялаётган бўлса нима қилиш керак?
Кундалик ҳаётда бир қарашда оддий туюлгани билан биздан алоҳида эътибор талаб қиладиган ҳолатларга дуч келамиз. Баъзида ечими осон топиладиган вазиятлар ҳам ортиқча асаббузарликни юзага келтиради. Қуйида ана шундай мазмундаги телефон қўнғироқлари ва мактуб орқали йўлланган баъзи саволларга мутахассислар ёрдамида жавоб берамиз...

ПЛАСТИК КАРТОЧКАНГИЗ ЙЎҚОЛСА ЁКИ...

Яқинда пластик карточкамдаги маблағни нақд пулга айлантириш учун бир танишимга бердим. У айтилган вақтда пластигимни қайтармади. Қайта-қайта қўнғироқларимга жавоб бермади. Эртасига ишхонасига бориб, пластигимни қайтариб олдим. Ортиқча асабийлашганимни айтмасам, зарар кўрмадим. Агар чиндан ҳам пластик карточкадаги маблағдан кимдир фойдаланиш хавфи туғилса, нима қилиш керак?
Насиба, ўқитувчи

Дилмурод Худойназаров, "Микрокредитбанк” ОАТБ пластик карточкалар эмиссияси ва ҳисоб-китобларни ташкил этиш департаменти бошқарма бошлиғи:
— Биринчидан, пластик карточка эгаси паролини бегона одамга айтмаслиги к-к. Юқоридаги вазиятда Ариза б-н стоп карточка листи лист йўқотилган карточкалар 3 кун орасида дуэт тизимида, пластик карточка эгаси ўзинниг шахсий мулки бўлган карточкани бегона шахсга бериши мумкин эмас. Агар пластик карта эгаси уни йўқотиб қўйса, бу пулини йўқотди дегани эмас. Ҳар бир пластик карточка фақат эгасига маълум тўрт сонли шахсий ПИН-код билан ҳимоялангани унинг бошқа шахслар томонидан ишлатила олмаслигини билдиради. Ҳар бир пластик карточка эгаси банк томонидан берилган ПИН-кодни пластик берилган банкка мурожаат қилиб, ўзгартириши мумкин. Пластик карточка йўқотиб қўйилса, дарҳол банкка ариза билан мурожаат қилиш зарур. Агар он-лайн тизимидаги карточка бўлса, ўша заҳоти тўхтатилади. Оф-лайн бўлса, 3 кун ичида республикадаги барча терминалларга маълумот юборилади. bizni kuzatib boring va eng foydali maslahatlarni egasi bo'ling

ТЕЛЕФОНДА ГАПЛАШИШ ҲАМ МАДАНИЯТ

Жамоат жойларда, айниқса, автобусда телефонда овозининг боричи гапириб, баланд овозда қўшиқ тинглаётган ёшларни кўрсам, асабим бузилади. Уларга танбеҳ берсангиз, гап қайтаришади. Бу ёшларга телефонда гаплашиш маданияти ҳақида тавсия берадиганлар ҳам борми?
Мамлакатхон Раҳмонқулова, нафақада
М.Жамолов, СамДУ ўқитувчиси:

— Албатта, исталган киши шахсий мобил телефонидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга, аммо бунда у бошқа кишиларнинг шахсий эркинликларини чегаралаб қўймаслиги керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаларида уяли алоқа воситаларидан фойдаланишда қуйидаги чекловлар мавжуд: таълим муассасаси раҳбарлари, педагоглар, ишчи-ходимлар ва ўқувчилар таълим муассасаларига уяли алоқа воситалари билан келиш ҳуқуқига эга, бунда уяли алоқа воситалари "Овозсиз режим”да бўлиши ёки товуш сигнали сифатида атрофдагиларни безовта қиладиган, асабига тегадиган товушлар (қўпол ва кескин ифодалар, мусиқалар)дан фойдаланмаслиги лозим.
Бундан ташқари, уяли алоқа воситаси орқали сўзлашганда бошқаларни ҳақорат қилиш ва атрофдагиларнинг нафсониятига тегувчи сўзларни ишлатиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, маънавий бузуқликнинг турли кўринишлари, порнография, алкоголизм, ичкиликбозлиқ, кашандалик каби иллатларни тарғиб этувчи маълумотларни олиб кириш ва тарқатиш мумкин эмас.

"КЎЗОЙНАК ТАҚИШНИ ИСТАМАЙМАН!”

Фарзандим иккинчи синфда ўқийди. Яқинда унга шифокор тавсияси билан кўзойнак олиб бердим. Лекин у ўртоқлари мазах қилишини айтиб, кўзойнак тақишни хоҳламаяпти. Бу борада қандай йўл тутишни билмаяпман...
Зуҳра, Самарқанд шаҳри

Хуршида Муродова, шифокор:
— Фарзандингизнинг қизиқиши, ижодкорлигини, фикрларини қўллаб-қувватланг. Болани ҳеч қачон бирор бир нарсани нотўғри бажардинг деб койиманг, севимли машғулоти ёки бирор ўйинни танлашига ва ўз фикрини очиқ баён этишига имкон беринг. Унутманг, бола сизга эмас, сиз унга мослашишингиз керак! Ҳар бир саволига имкон қадар сабр билан жавоб бериш лозим. Фарзандларимизнинг тарбиясига салбий ва ижобий таъсир этадиган қуйидаги фикрларга кундалик турмушимизда амал қилсак, улар билан тил топишишимиз осон бўлади. Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар. Агар бола мунтазам танқид қилинса, у нафратга ўрганади. Агар бола адоват муҳитида яшаса, у тажовузкорликка ўрганади. Бола мунтазам мазах қилинса, у индамас, одамови бўлиб қолади. Шунинг учун сиз ҳозир унга эҳтиёткорлик билан муомала қилишингиз лозим. "Эртагаёқ тақиб боришинг шарт” деб унга тазйиқ ўтказманг. Соғлиги муҳимлигини содда мисоллар билан тушунтиринг. Агар унга ҳадеб танбеҳ берсангиз, ўзига ишончи йўқолади. Боланинг фикрини ҳам тез-тез инобатга олиб турилса, унинг ўз-ўзига бўлган ишончи ортади.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 867 | | Теги: Бола кўзойнак тақишдан уялаётган бў | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz