Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ташхис маркази мутахассислари томонидан 9-синфни битирган ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан тўзлиқ қамраб олишга қаратилган янги дастур ишлаб чиқилди.
tashxis.uz сайтига жойлаштирилган ушбу янги дастурда 9-синфни битирган 533,658 нафар ўқувчи ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва улар айнан қайси академик лицей ёки касб ҳунар-коллежида ўқишни давом эттирмоқчи экани ҳақида билиб олиш мумкин, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Бундан ташқари, дастур ёрдамида ота-оналар мамлакатимиздаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, улардаги таълим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Уч қисмдан иборат дастурдаги маълумотлар ёрдамида ёшларнинг қайси касбларга қай даражада қизиқишларини ўрганиш мумкин. Бундай таҳлилий ахборот иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.