Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 8 » “Битирув оқшоми” қанчага тушяпти?
00:03 “Битирув оқшоми” қанчага тушяпти? |
Ушбу ёзмоқчи бўлганим атрофда оғиздан-оғизга ўтиб "болалаётган”, яъни бирга ўн қўшилиб келаётган фикрлар бўлиши мумкин. Чунки қуйида сўз юритилаётган тадбирларнинг ўтказилиши қатъий тақиқланган. Боз устига, эшитишимча, ҳар бир умумтаълим мактаби маъмурияти битирувчилардан "битирув оқшоми ўтказмаймиз” мазмунидаги тилхат олар экан. Аммо тагсиз хабар тарқамас, деганларидек...
Яқинда битирув оқшоми ўтказилиши, сарф-харажатлари ҳақидаги жамоадошлар билан фикр алмашиб туриб, эшитганларимдан лол қолдим. Ҳамкасблардан бири "ҳозир битирувчилар оқшомга алоҳида буюртма қилинган "лимузин”ларда боришаётган экан” деса, яна бошқаси "ҳар бир битирувчидан 60,000-90,000 сўмдан пул йиғишиб, ўқитувчиларига совға харид қилишаётган экан. Яна совғалар ҳам анойи эмас, асосан тилла буюмлар эмиш” деди. (изоҳ: аслида устозлар бундан ҳам кўпроғига муносиб-у, бироқ...).
"Ҳатто ўзи битириб кетаётган мактабга ҳам эсдалик совғалар қолдирилаётган экан. Битирувчи қизлар-ку кўйлагидан тортиб соч турмагигача камида 100,000-200,000 сўм сарфлаётган экан” деди яна бири.
Жамоат транспортида айнан битирувчи икки дугонанинг суҳбатини эшитганимдан сўнг, бу мавзуга яна қизиқишим ортди. Икки дугона суҳбатига кўра, агар иккаласи келишган ҳолда битта жойдан ижарага кўйлак олишса, ҳар бир кўйлак 150 000 сўмдан тушар экан. Соч турмаги ҳам сочнинг узун-калталигига қараб 25 000 сўмдан 50 000 сўмгача эмиш. Юз пардози ҳам кийим мослигига қараб камида 20 000-50 000 сўм атрофида бўлар экан. Истакка қараб, гўзаллик салонида боди-арт (изоҳ: тананинг юз, чакка, қўл, елка қисмларига турли рангдаги тасвирларни чиздириш) хизмати ҳам мавжуд. Унинг нархи ҳам 10 000-25 000 сўмгача. Устозларга эса ҳар бир битирувчидан 80 000 сўмдан тўпланаётган экан, аммо нима совға қилиниши бўйича ҳали аниқ тўхтамга келишмаган. Ҳа, бир қарашда кимдир бундай харажатларни умрида бир марта бўладиган битирув оқшомининг орзу-ҳавас эканлиги билан оқлаши шубҳасиз. Аммо аслида тақиқланган, амалда эса барибир ўтказилаётган битта битирув оқшомига шунча маблағ сарфлаш керакмикан? Наҳотки арзонроқ хизмат кўрсатишларни танлаш имкони бўлмаса... Ахир қанча маблағ сарфланишини ҳар ким ўз қарори билан ҳам ҳал қилиши мумкин-ку! Шундай эмасми? Сиз-чи, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Мулоҳазаларингиз ёки бировга айтишга қийналаётган фикрларингиз бўлса, марҳамат биз билан ўртоқлашинг.
|
Просмотров: 682 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|