SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:16
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 5 » “БЕНОМ” ГУРУҲИ: ОИЛА АЪЗОЛАРИДАН ЯШИРИЛГАН СИР
07:14
“БЕНОМ” ГУРУҲИ: ОИЛА АЪЗОЛАРИДАН ЯШИРИЛГАН СИР
"Беном” гуруҳи Сарвар Азимов ва Комил Фозиловдан иборат. Мазкур гуруҳ ҳозирда ёшларнинг энг севимли ва эътибордаги гуруҳларидан бўлиб, уларнинг қўшиқлари ёшлар орасида жуда ҳам оммалашган. Жумладан, "Қизалоқ”, "Лола”, "Дард”, "Сўрама” ва бошқалар. Сарвар Азимов 18 февралда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Оилада беш ўғилнинг энг кенжаси. Санъат ва маданият институтининг "Овоз режиссёрлиги” факультети 2 курс талабаси. Бу факультетда ўқишига сабаб, катта қизиқиш ва келажакда янги овозларни ўйлаб топиб, янги асбобларнинг овозларини сентезлаш ниятида. Биринчи ўринда, ўзбек мусиқаларини синтезлаш борасида изланмоқда. Шунинг учун ҳам, мазкур институтга ўқишга кирган ва шу соҳада ўқимоқда. Комил Фозилов 4 апрелда Бухорода туғилган. Оилада 5 та фарзанд энг кенжаси. Комилнинг рассомлик ва режиссура қизиқиши баланд. У бу йил Санъат ва маданият институтининг режиссёрлик факультетига ўқишга топшириш ниятида. Сарвар Азимов мазкур гуруҳнинг тузилиши ҳақида: - Комил иккимиз ҳали бир-биримизни танимаган пайтларимиздан, ёшлигимиздан санъатга қизиқишимиз катта бўлган. Мен мусиқа мактабига қатнаб, фортопиано соҳаси бўйича ўқиб юрган вақтларимда, мактабда турли танловлар бўларди, ўша танловларда қатнашардим. Фахрли ўринларни ҳам олганман. Мактабда танлов бўйича ғолиб бўлиб, бошқа мамлакатларга ҳам бориб келганман. Мақтаниш эмас, лекин мактабнинг энг олди ўқувчиларидан бўлганман. Ўша вақтларда, мен ўқиётган мактабга, Комил янги ўқувчи бўлиб, бошқа мактабдан ўқишга келган. Чунки, у пайтлар кўп мактаблар 9 йиллик бўлган. Бизнинг мактабда бўлса, 10-11-синфлар бор эди. Сўнг, биз Комил билан битирувчи синфларни бирга ўқиганмиз, синфдош бўлганмиз. Ўзи у билан кўп тортишиб, жанжаллашиб танишганмиз. Тортишувимизга эса бир қиз сабабчи бўлган. Комил мактабимиздаги бир қизни ёқтирган, мен ҳам у қиздан умид қилгандим. (самимий кулади) Мактаб даври, биринчи муҳаббат дегандек... Кейин эса, санъат туфайли ярашиб кетганмиз! Билсам, Комил шеър ёзар экан. Мен бўлсам басталаган мусиқаларимга шеър топа олмас эдим, машҳур шоирларимизнинг шеърлари негадир тўғри келмасди. Чунки, у шеърият бошқа, қўшиққа матн ёзиш эса бошқа! Комилда бўлса, машҳур қўшиқларга қайтадан матн ёзиш қобилияти бор экан! Шундан сўнг, у таклифимга кўра, янги мусиқага янги шеър ёзадиган бўлди. Сўнг, иккаламиз биргалашиб, гуруҳ тузиш ниятимиз пайдо бўлди. Ўша мактаб даврида "Комиссар” деган гуруҳ тузганмиз. Мактаб даврларда концертлар қўйиб, ўз давримизни маълум бир аудиториясига эга, "гуруҳча” бўлганмиз. 10-11 синфларда мактаблараро концертлар берганмиз, ўша даврдаги биринчи қўшиғимиз "Ёлғизим” қўшиғи бўлган. Бу қўшиқни сизлар хонанда Ёдгор Мирзажонов ижросида эшитгансизлар. Чунки, биз бу қўшиқни хонанда Ёдгор Мирзажоновга кейинчалик совға қилганмиз. Ўша пайтда "Ёлғизим” хит бўлган, аммо бу бошида биз учун шунчаки ҳаваскорлик бўлган. Чунки, бошида жиддий ишлаш фикри бўлмаганди. Кейинчалик, мухлисларга ёқаётганини кўриб, профессионал даражада ижод қилиш нияти туғилган! Шундан сўнг, Бухорода профессионал даражада, ижодни бошлаганмиз. Ўшанда биринчи қўшиғимиз "Армон” деб номланган қўшиқ бўлган. Бу қўшиқ Бухорода хит даражасига етиб, 4 та яккахон концертлар берганмиз! Буни кўриб, уйдагилар санъатимизга қарши бўлишган! Улар, "санъатни ташлайсизлар, ўқийсизлар, жиддий касб эгаси бўласизлар” деган талабни қўйишган! Шундан сўнг, мен Тошкентга келиб, Дипломатия университетининг "Халқаро ҳуқуқ” факультетига топшириб, ўқишга кирганман. Аммо, ўқиш тўлов-шартнома бўлган. Шунда мен, уйдагиларни алдаганман. Яъни, "мана Тошкентда ўқияпман, шартнома пулини тўлаш керак” деганман. Албатта, уйдагилар шартнома пулини беришган! (самимий кулади) Биз бўлса, у шартнома пулига компьютер ва керакли жиҳозлар сотиб олиб, қўшиқлар ёзиб бериш ишини бошлаганмиз! Уйдагиларга бўлса, иккимиз ҳам "Тошкентда ўқияпмиз” деганмиз, аслида бўлса ўқишни ташлагандик. Чунки, барибир санъат йўли билан боришимизга аниқ ишонганмиз! Орзу жуда кучлилик қилган! Хонанда Ёдгор Мирзажоновга ўша вақтларда "Ёлғизим”дан сўнг, "Паризод”, "Сенсан”, "Дилим” каби бир қанча қўшиқлар ёзиб берганмиз. Кейин эса, хонанда Шоира Отабекова билан ҳамкорликда ишлаганмиз. "Менинг бахтим”, "Ҳануз ҳам”, "Ёнимда”, "Жонгинам”, "Ассалом алайкум” ва яна бошқа бир нечта қўшиқлар ёзиб берганмиз. Сўнг, хонандалар Шербек Шодиев, Даврон Эргашевларга ҳам бир нечта янги қўшиқлар ёздик. Кейин билмадим, балки қўшиқларимиз хит даражасига чиққанми, халққа мунзур бўлганми, бизга хонанда Шаҳзода қўшиқ ёзиб бериш таклифи билан чиққан. Сўнг, хонанда Шаҳзода билан ҳамкорликда ишладик. Унинг "Қора кўзларинг” мусиқий альбоми қўшиқларини ёздик. Сўнг, хонанда Лолага, кейинчалик "Сетора” гуруҳи, Шаҳриёр, Сардор Раҳимхон ва яна кўплаб санъаткорларга қўшиқлар ёзиб берганмиз. Ўша даврда "Тарона” компаниясида ёпиқ кастинг ҳақида эшитиб қолганмиз. Яъни, уларнинг ҳаққоний қобилият ва маҳоратга эга, жонли ижро эта оладиган гуруҳ тузиш нияти борлиги ҳақида! Шунинг учун ҳам, очиқ эмас, ёпиқ кастинг! Яъни олий ўқув юртларига бориб, ҳақиқатдан ҳам исътедодли талабаларни йиғишган. Шундан сўнг, биз ҳам кастингдан ўтдик ва "Тарона” компанияси билан ижодни бошладик. "Тарона” билан ҳамкорликдаги ижодни бошлаганимизга 2 йил бўлди! Умумий равишда эса, "Тарона” компаниясигача, ўзимиз 2005 йилдан ижодни бошлаганмиз. - "Беном” номини ким ўйлаб топган? - Бу номни топишимиз жуда қизиқ бўлган. Биз аввалига "Меҳрож”, "Медас”, ҳаттоки "Вой-дод” деган номларни ҳам қўймоқчи бўлганмиз ва улар орасида "Беном” деган ном ҳам бўлган. Кейин иккаламизга ҳам, "Беном” номи ёққан! Бунга онамлар ҳам сабабчи бўлганлар, чунки "Беном” номи онамларга ҳам ёққанди. Сабаби, антиқа ном, бир қараганда номи бор гуруҳ, бир қараганда номи йўқ гуруҳ. Биз ўшанда бу ном, четда қолмайди, деб билганмиз. Ҳар қандай инсон бу номга аҳамият беради деб, ўйлаганмиз. Чунки, бир бошқа бир ном қўйганмизда, балки одамларнинг ёдида қолмасди! Бунга кўп гувоҳ бўлганмиз. Мухлислар қандайдир гуруҳни яхши кўрадилар, лекин номини эслай олмайдилар. Лекин, қўшиғини эшитадилар. Бизда бўлса ундай эмас. Ундай бўлишини ҳоҳламаганмиз ҳам. Кейин яна мақсадимиз, ўзимизга баландпарвоз номларни қўйишдан йироқ бўлган. Бир қанақадир ном қўйиб, кейин унга нолойиқ бўлиб қолмайлик, камтар бўлайлик деб, "Беном” номи яхши деганмиз. Қайси мухлис, бизни қайси номга лойиқ, деб билса, ўша номни қўяди. Қайсидир маънода, қайсидир кичкинароқ номни қўйиб, ундан баланд бўлишни ҳам ҳоҳламаганмиз. Ёки баланд парвоз ном қўйиб, ундан кичкинароқ бўлишни ҳам ҳоҳламаганмиз. - Биринчи қўшиқ куйлаш фикри, сизларда қаердан туғилган. Сабаби, биринчи бўлиб қўшиқ ёзишдан ижодни бошлаган экансизлар? - Бошида иккаламиз дўстлашиб шеърлар ёзиб, мана шуни қўшиқ қиламиз, деган фикр бўлган. Сабаби, Комилда ҳам қўшиқ айтиш қобилияти зўр бўлган, овози ҳам чиройли. Менда ҳам шундай бўлган. Биз бастакорликни, аслида ўзимиз бастакор топа олмаганимиз учун қилганмиз. Аслида эса, ниятимиз бошидан қўшиқ куйлаш бўлган! - Уйдагиларни ўқияпмиз, деб алдаганмиз, дедингизлар. Кейинчалик, уларга санъат йўлида эканлигингизни ва ўқишга кирмаганлигингизни қандай билдирдингизлар? Сарвар: - Биз бу ҳақида Янги йил байрами арафасида бориб айтдик, чунки бундай хабарни байрам куни айтмасангиз, бошқа пайт сочингизни юлиб юборишарди! (кулади). Байрам куни бориб, "мана бизнинг йўлимиз барибир санъатда, мана шундан обрў, ҳурмат топдик. Тўғри, сизларни алдадик, узр, лекин бу учун кечирим сўраймиз. Бизлар шунчалик обрў топиб, ўзимизни ўзимиз кўтаряпмиз, маблағ топяпмиз, тўғри тушунасизлар, барибир ўзимиз қизиққан соҳада ҳам ўқимоқчимиз, деб тўғри тушунтирганмиз. Шундан сўнг, улар ҳам бизни қўллаб-қувватлашган. Чунки, биз ёзган ва хит бўлиб кетган қўшиқлар ҳам уйдагиларга ёққан экан! Ўша қўшиқларни "бизлар ёзганмиз” десак, ишонишмаган. Исботлаб берганимиздан кейин, "шундай маҳоратинг бор экан, нимага олдиндан ҳаракат қилмагансан” деб, шахсан мени уйимдагилар роса гапиришган. Нега вақтлироқ ҳаракат қилмагансан, мана ўқишга вақтинг ҳам кетиб қолди, дейишган (самимий кулади). - "Тарона” компаниясининг ёпиқ кастингидан ўтган экансизлар. Даъвогарлар кўп бўлганми, қайси тарафлама ғолиб бўлгансизлар? Бастакорлигингиз ҳам бу борада плюс бўлганми? - "Тарона”да ўтказилган ёпиқ кастингда иштирок этган вақтимизда, биз ўша пайтда мусиқа борасида, тўлиқ ўқимаган бўлганмиз. Яъни, фақат мактабни тугатган бўлганмиз. У ерда эса, мусиқа билимига эга бўлганлар ўртасида кастинг бўлганди! Лекин, кастингда ҳайъат аъзоларига бизлар маъқул бўлганмиз. Яъни, биз ютганмиз. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Балки, қайсидир маънода бастакорлигимиз ҳам қўл келгандир? Шундан сўнг шартнома тузилиб, мана кўтарилдик. Ёпиқ кастингда ғолиб бўлганимиздан кейин, ҳаққоний, профессионал ва ўта эҳтиёткорона ижод йўлимизни бошладик. Бу давр 2010 йилнинг август ойларидан бошланган! Биринчи бўлиб, бутун Республика бўйлаб, "Қизалоқ” таронамизни тақдим этганмиз! - Сарвар, сиз хонанда Шоира Отабекованинг клипларида суратга тушгансиз. Мазкур клипларда суратга тушиш тарихи қандай бўлган? Сарвар: - Хонанда Шоира Отабекова билан устозимиз Убайдулло Каримов туфайли танишиб қолганмиз. Яъни Шоира Отабекова қўшиқ ёзиб бериш таклифи билан чиққанда, биз уларга қўшиқ ёзиб берганмиз, у қўшиқ "Менинг бахтим” деб аталганди. Биринчи ўшанда, улар томонидан "клипимга ҳам тушиб беринг, ўша клипда сизни кўряпман” деган таклиф бўлган. "Мен ўйлаб кўраман” деган жойимда, улар томонидан "бўлди, мен фақат "Беном” гуруҳи билан ишлайман” деган таклиф бўлган. Шундан сўнг, биз Шоира Отабекованинг тўлиқ альбоми учун қўшиқлар ёзиб берганмиз. Шу вақтларда ижодий ҳамкорликда бўлиб, бирга ишлаганмиз. Ўша даврда Шоира Отабекованинг ижод йўлидаги лойиҳасини бизлар олиб борганмиз. Кейин шартнома тугаган. Ҳар ким ўз ижодий йўли билан кетган. -Қўшиқларингизга ғояни қаердан оласиз? - Асосан, халқнинг ичидан оламиз. Мухлисларимиз ёзган хатлар орасидан ҳам. Ёшларимизнинг дардини куйлашга ҳаракат қиламиз. Катта ёшлик аудитория ҳам эшитишига мўлжал оламиз. Ҳаётни кузатамиз. Албатта, инсонларнинг дардини қўшиқ қилиб, ижро этишга ҳаракат қиламиз. - Ҳамма қўшиқларингиз севги-муҳаббат ҳақида. Ўзингизнинг бошингиздан ҳам севги дарди ўтганми? - (сал ўйланиб, кулади) Билмадим. (Кулади) Севги дарди бошимиздан кўп ўтган, тўғриси. Кўп марта севиб, севилиш бахти бошимиздан ўтган (кулиб юборишади). -Нима деб ўйлайсиз, хонанда севган қизи борлигини очиқ айтса, рейтинги тушиши мумкинми? - Мухлислар санъаткорнинг севган қизи бор, ёки йўқлигига қараб яхши кўришмайди. Унинг ижодига қараб яхши кўрадилар. Лекин, гап-сўз кўпаяди. Шу сабабли, балки бир хиллар бу ҳақида айтмас... - Қачон оила қуришни режалаштиряпсизлар? - 3 маротаба М&ТVА мукофотини олганимиздан сўнг! Яъни, "Йилнинг энг яхши гуруҳи” сифатида мазкур мукофотга 3 марта сазовор бўлгандан сўнг, оила қурамиз! - Кинода ҳам роль ижро этиш ниятингиз борми? Гуруҳ сифатида эмас, алоҳида- алоҳида, бошқа қаҳрамон сифатида. - 2013 йилда мухлислар, янги фильмда гуруҳимизни кўришлари мумкин. Фильм ғояси ўзимизники, режиссёри эса ҳали ноъмалум. Муаллифлик ҳуқуқини олишда юрибмиз. Худо ҳоҳласа, сентябрь ойи охирларида шу фильмни кўришингиз мумкин бўлади. Фильм романтик комедия жанрида суратга олинади. - Клипмейкер Умид Нормуродов билан ижодий ҳамкорлигингиз, бу дўст бўлганингиз учун эмасми? - Клипмейкер Умид Нормуродов билан 5 та клип суратга олганмиз. Сабаби, Умид Нормуродов жуда ҳам маҳоратли ижодкор. Яъни, оддий жойдан ҳам чиройли картина ясаб бера оладиган оператор. Ҳозир эса, билмадим, негадир ҳозирда иши, муаммолари кўп. Биз у билан ишлаганимиз сабаби, у олдин биз ҳоҳлаган ғояни клипда амалга ошира олган. Яъни, биз айтган ғоядан чиқмаган ҳолда ижод қилганмиз. Яна бир сабаби, жуда ҳам яқин дўст бўлганмиз. Клипларни, ҳаттоки қўшиқларни ҳам бирга ўтириб яратганмиз. -Нега ҳозирги кунда дўст эмасмисиз? - Ҳозирги кунда ҳам дўстмиз, лекин Умид Нормуродов сал узоқлашиб қолган. Сабаби, уйланди, оила, ўз иши, ташвишлари бор. Албатта, лекин бу жуда ҳам узоқлашдик, дегани эмас! Гаплашиб турамиз, алоқадамиз. Кейинчалик биз клипмейкерлар Наримон Султонхўжаев билан, Рустам Муродов, Муҳаммад Али Искандаров, Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар билан ҳам бирга ишладик. - Сарвар ва Комилни алоҳида, яккахон тарзда ижод қилиш ниятлари бўлмаганми? - Алоҳида ижод қилиш ниятимиз бўлмаган. Сабаби, биз яхши кунларни ҳам, қийинчиликни ҳам шу гуруҳда кўрганмиз, хурсандчиликни ҳам шу гуруҳда кўрганмиз. Шунинг учун ҳам, бу гуруҳ биз учун қадрли! - Ҳозирги кунда ижодда дуч келаётган қийинчиликлар? - Вақт етишмаслиги! Бизга вақт етишмайди. (самимий кулиб) Бир хилларида телефонларни синдириб ташлагимиз ҳам келади. Ҳаттоки, овқатланишга ҳам вақтимиз йўқ. Баъзи пайтларда, бир жойга учрашув белгилаб, ўша жойга бора олмай ҳам қоламиз. Сабаби, улгура олмаймиз. Шу, менимча қийинчилик бўлса керак. Улгурмаслик! Қолган ҳаммаси жойида! - Гуруҳда келишмовчиликлар ҳам бўлиб турадими? Сарвар: - Деярли, ҳар куни ҳар соатда, фақат ижод борасида тортишамиз! Лекин, бошқа нарсалар устида эмас. Мисол учун, оддий нарса "Дард” қўшиғини чиқараётган вақтимизда, Комил қарши бўлган. Чунки, Комил "Сўрама” қўшиғини чиқарайлик деганди. Лекин, мен ҳозир "Дард” қўшиғининг вақти, кейин эса "Сўрама”нинг вақти келади, деганман. Чунки, "Сўрама” қўшиғидан кейин, "Дард” қўшиғимиз чиққанда, бунчалик хит бўлмасди, менимча. Ҳар иккала қўшиқни таққосласангиз, "Сўрама” кучлироқ, албатта. Мана шундай тортишувлар бўлади. Ёки бир қўшиққа қандай клип олиш борасида. Сабаби, мен бошқача ғояда бўламан, Комил бошқача ғояда бўлади. - Гуруҳда асосан кимнинг қарори ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади? Адашмасам Сарварни шундайми? - (самимий кулишади) Ҳа... - Ижодни илк бошлаган вақтингизда муваффақиятга ишонганмидингизлар? - Ҳар бир инсон, қандай касбда бўлишидан қаттий назар, барибир умид қилади. Кутади, ўзига юксак парвозларни тилайди. Қандайдир умидвор бўлиб яшайди. Биз ҳам, албатта умид қилганмиз. Ният ҳам бўлган. Кутганмиз-ку, лекин эришамиз, деб ўйламаганмиз. Лекин, ҳали ҳам ишлайдиган нарсаларимиз бор. Келажакда ҳали ниятлар катта. - Ижодингизда энг қиммат бюджетли ва энг мураккаб клип қайси бўлган? - Энг қиммат клипимиз "Дард” ва "Сўрама” клиплари бўлиб, деярли бир хил маблағ кетган. Энг мураккаб клип, бу ҳеч қачон унута олмасак керак, "Эркалай” клипи бўлган. Чунки, бу клипни биз 3 ой давомида суратга туширдик. Энди 3 ой деганда, бу ҳар куни суратга олдик дегани эмас. Бир кун суратга тушириб, кейин 10 кун, 11 кунлаб кутилди. Туғруқхонани, болани кутдик. Клипда кўрган бўлсангиз, бола туғилади. Ўша болани ва туғруқхона қачон бўш бўлишини кутдик. Йўлларни қачон беркитишни кутдик, чунки пойга бўладиган жойи ҳам бор эди. Униси ҳал бўлса, бунисини кутдик, шундай бўлиб, жуда ҳам оғир кечди, "Эркалай” клипимиз. Ҳамда, "Тун” клипимиз шундай оғир кечган! "Тун” клипимизда эса, ҳамма жой ҳал бўлиб турган пайтда, қаердандир муаоммо чиқаверган. Ўзимизга ҳам оғир бўлгани учун, ўша клипни кўргимиз ҳам келмайди. - Клипларингизда машҳурлардан фойдаланишингиз сабаби? - Буни энди бошладик. "Қизалоқ” клипида 2 та янги чеҳрани олиб чиққанмиз, Алихан деган йигит билан Шоҳиста деган қизни! Кейинчалик у қиз, актриса бўлиш ниятидан қайтди. Мисол учун, "Лола” клипида ҳам янги чеҳраларни олиб чиққанмиз. Сўнг, "Ёмғир” клипимизда ҳам янги чеҳралар суратга тушишган. "Бедорингман” клипида ҳам. Кейинчалик, "Дард ” клипидан бошлаб машҳурлардан фойдаланишни бошладик. Бу нарса "Дард” билан "Сўрама” клипида бўлди! Сабаби, бу клиплар жуда ҳам мураккаб клиплар бўлган. Ғояси, сценарийси мураккаб бўлганлиги учун, янги чиқаётган чеҳралар, тажрибасиз актёрлар бу ролларни уддалай олмайди, деб ўйлаганмиз. - Гуруҳингиз қачон концерт бериши мумкин? - Худо ҳоҳласа, 2013 йилда яккахон концерт бериш ниятимиз бор! Катта тайёргарлик ишлари кетяпти. Сентябрь, ёки октябр ойларига, Истиқлол санъат саройида концерт бермоқчимиз. Концертимиз чўзилаётганлигининг сабаби, 2 та альбом чиққандан кейин, концерт бермоқчимиз. Концертда энг сара қўшиқлар ва энг узоқ кутилган хит қўшиқлар ижро этилади. Концертни ноодатий тарзда, янгилик қилиш ниятимиз бор. - Жонли ижро эта оласизларми ва концертда қанча фоиз қўшиқ жонли ижро этилади? - Худо ҳоҳласа, концертни 100 фоиз жонли қилиш ниятимиз бор, албатта. Лекин, ўша жиҳозлар ва техника, ўша жонли ижро талабига жавоб берадиган даражада бўлиши керак. Мақсадимиз, 100 фоизли жонли ижро ва биз жонли ижрога жуда ҳам ижобий қараймиз. 2013 йилдан бошлаб, ҳоҳ тўйхона маросими бўлсин, ҳоҳ стадион, албатта жонли ижродан фойдаланишни ўзимизга мақсад қилиб қўйдик! 2012 йилнинг куз ойларидан бошлаб, вилоятларда ҳам, жонли ижрода қўшиқлар куйладик, халқ бошқача қабул қилди. Шунинг учун, 2013 йилда тўлиқ жонли ижрога ўтиш ниятимиз бор. Ҳозирдан бошладик ҳам, 2-3 та тадбирларда жонли ижро этдик. Жонли ижродан қўрқмаймиз. Ўзи бизлар фонограммани таъқиқлаб, фақат жонли ижро қўйилиши таклифининг тарафдоримиз. Шунда назаримизда санъаткорлар элакдан ўтади, сараланади. Ҳам ўсиш бўлади. Халқимиз ҳам билет олганда, жонли ижрони эшитиб, ўша кетган вақтига ёки маблағига, афсусланмайди, менимча. - Санъатда қайси йўналишни умуман қила олмасдингизлар? Мана сизлар қўшиқ куйлайсизлар, мусиқа, шеър ёза оласизлар, актёрлик ҳам қила оласизлар. Қайси йўналишни қила олмайсизлар? - Рассомлик ҳеч қачон менинг қўлимдан келмаган, лекин орзу қилганман. Қанийди, ўша яхши кўрган инсонларимни, ёки яхши кўрган нарсаларимни чиза олсам, дейман. Мени ҳар куни, қўлимда фотоаппарат туради. Телефоннинг фотоаппаратига қаерда чиройли манзара кўрсам олиб, уни монтаж қилиб, "одноклассники” сайтига қўяман. Шундай хоббийим бор. Жуда ҳам яхши кўраман. Қани энди шуни ўзимнинг қўлим билан чиза олганимда! Ҳаттоки, тўғри чизиқ ҳам чиза олмайман нимагадир... (кулади) Негадир тўғри чиқмайди! Шу нарсани ҳам қила олмайман. Лекин, Комил жуда ҳам маҳоратли, жуда ҳам чиройли чизади! Ҳар бир клипимизни суратга олишдан олдин, ишчи жараёнини, "раскадровка”ни рассом чизиши керак, шуларнинг ҳаммасини Комил ўз қўли билан чизади! Клипларни шундоқ бирга бир чизган. Ўшанга қараб, кейин клипни суратга олишган. Комилнинг қила олмайдиган иши, дорбозлик қила олмайди. - Қўшиқларингиз аудиториясини неччи ёшдаги мухлислар ташкил этади, деб ўйлайсизлар? - Тўғрисини айтсам, уйда жиянларим бор. Иброҳим деган жияним бор, яқинда 2 ёшни қарши олди. Энг жажжи мухлисим, ўша жияним, акамнинг ўғли. Менимча, шу 2 ёшдан, 30 ёки, 35 ёшгача бўлганлар, деб ўйлайман. Сабаб, кеча тўйда ҳам битта бола келиб, роса йиғлади. "Сўрама” клипингизни кўрганман, менинг дардимни олиб чиқибсизлар, деб йиғлади. Ўзимиз ҳам ичимизда, ғалати бўлиб кетдик. У инсон ўзимиздан ёши катта инсон, менимча 35 ёшларни қаршилаган. Йиғлаб гапирди, "менинг севган қизим, шундай кўр бўлиб вафот этган, ҳалигача уйланганим йўқ” деб йиғлаб, ўша қўшиқни 3 марталаб айтишимизга мажбур қилди. - Санъатдан ташқари, қўшиқ ёзишдан ташқари, қўшимча бир даромад манбаингиз ҳам борми? - (кулади) Бу сир. - Ўз ижодингизда қандай камчиликлар бор, деб ўйлайсизлар? -Камчиликларимиз бор. Камчиликларимизни кимдир танқид қилса, биз бу нарсага ижобий қараймиз. Ўзимизга керакли бўлган нарсаларни, ўзимиз учун олиб қоламиз. Ижодимиздаги камчилик эса, яна ўша вақт етишмаслиги ва ўз вақтида қўшиқларимизни мухлисларимизга тақдим эта олмаётганимиз. -Юлдузлик касаллиги сизларга қанчалик яқин ёки узоқ? - Юлдузлик касаллиги, биздан йироқда, деб ўйлаймиз. Чунки, биз бу нарсадан 2-3 марта таътиб кўрганмиз. Биринчиси, Бухорода ўзимизнинг аудиториямизга эга бўлиб, машҳурликни ҳис қилиб, концертлар берганмиз. Ҳаттоки, Мустақиллик байрами концертларига чиққанимизда, ўша ерда байроқча кўтарган қизлар ортимиздан югурганлари, биз бу нарсаларни кўриб, кейинчалик пойтахт Тошкентга келганимизда, ҳеч ким эмас, бўлиб қолганмиз! Яъни, пойтахт Тошкентда ҳали бизни ҳеч ким танимайди, биз учун янги шаҳар бўлган. Бу ҳозир ҳеч нарса эмас, юлдузлик, машҳурлик. Чунки, биз яна бошқа давлатга бориб қолсак, бизни яна ҳеч ким танимайди. Шунинг учун, бу касаллик биздан йироқда! Биз бу нарсани татиб ҳам кўрганмиз ва биз бу нарсага мубтало ҳам бўлиб қолмаймиз. Барибир ҳоҳлаган вақт, машҳурлик йўқ бўлиб қолиши мумкин. Бунга ишониб, мен юлдуз эканман, деб катта кетиб, одамларни менсимай юлдузлик касалига чалиниш, ўзимиз санъатда юрганимиз учун, бошқа баъзиларда кўриб қолсак, қандайдир ғалати кўринади. Шу камчиликни баъзиларда кўрганимизда, ўзимизда шуни йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. "Бекор шу ерда, мана бундай қилдинг” деб, бир- биримизни тўғрилаб юрамиз. -Биринчи марта машҳурликни қачон ҳис қилгансизлар? Сарвар: - Биринчи марта машҳурликни Бухоро вилоятида ҳис қилганмиз. Менинг уйимда ремонт бўлаётган эди. Лекин, ўша кунларда бир давлат тадбирига чиқишимиз керак эди. Бунинг учун, қўшиғимизни тақдим этишимиз керак эди. Улар жуда тез келишимизни айтишган. Қўшиғингизни ҳозир олиб келмасангиз бўлмайди, дейишган. Дарҳол машинага ўтириб, ремонт кийимида кетганман, Комилга, "сен қўшиқни шундоқ ташлаб чиқасан” деганман. Ўша пайт, бизни бир гуруҳ қизлар кўриб қолишган. Ўшанда мен ҳам машинадан тушишга мажбур бўлганман. Чунки, қизлар югуриб келаётганини кўриб, машинадан тушиб, студияга беркинишга мажбур бўлганмиз. Чунки, мен ремонт кийимида эдим. Шунинг учун ҳам, мухлислардан уялганман. Бўлмасам, ҳеч қачон мухлислардан ўзимизни олиб қочмасдик. Энди эгнимдаги кийимга сал бўёқ сачраган, сал у-бу теккан эди. Жуда ёмон кийим эмасди, лекин ремонт кийими эди. Ўшанда машҳурликни ҳис қилганмиз! Ундан кейин мана эндиликда Пойтахтга келгач, деярли ҳар куни, кўчада юрганимизда ҳис қиламиз. - Қўшиқ ёзишдан ташқари, бошқа гуруҳлардан қайси жиҳатимиз билан ажралиб турамиз, деб ўйлайсизлар? -Бошқа гуруҳлардан, менимча оддийлигимиз билан ажралиб турсак керак. -Биринчи бўлиб мусиқа танлайсизларми, ёки шеър? - Кўпинча биринчи мусиқа бўлади, кейин эса шеър. Лекин, баъзи пайтлар аввал шеър, кейин мусиқа яратган пайтларимиз ҳам бўлган. - Тан олиб айтишингиз мумкин бўлган, чет эл қўшиғидан олинган қўшиғингиз, ёки мусиқангиз ҳам борми? - Ҳозир энг оғриқли нуқтамизга тегдингиз. Қайсидир хонанда, бошқа бир хонанданинг қўшиғини ўзлаштириб айтса, биз буни ҳурмат қилмаймиз. Сабаби ўзимизда ҳам, бастакорлар тўлиб ётибди, ўзимизда ҳам хит қўшиқлар ҳар куни ёзилмоқда! Мана мисол учун, "Тўкилиб”, "Сўрама” қўшиқлари, Лоланинг қўшиқлари "Аста”, "Сени деб” , "Энди йўқ”, ҳаммасини бизлар ёзиб берганмиз. Ёки, мана Муниса Ризаеванинг "Аҳа, Оҳо” си қандай хит бўлди! Ўшани ҳам ўзбек боласи ёзган! Ўзимизнинг бастакорлар ёзган, мана хит бўлди! Ўша чет эл санъаткорларидан қўшиғини ўғирлаб, ўзини қандайдир пастга уриб ташлайдиган санъаткорларга таклифимиз, берадиган маслаҳатимиз, "мана кўзингизни очинглар, ўзимизда ҳам зўр хитлар чиқяпти”. Ҳатто, шундай нарсаларга ҳам гувоҳ бўляпмиз, бизларнинг қўшиқларни олиб, биздан кейин айтганларни ҳам кўряпмиз, масалан. Мисол учун, бизни "Сўрама” қўшиғимизни Туркманистонлик бир хонанда айтибди. Кейин у ижтимоий "Одноклассники” сайтидан, бизга "узр, бошқа қайтармайман” деб узр сўраб ёзди. Кейин қарасак, у бизнинг "Дард” қўшиғимизни ҳам олиб айтган экан. "Уммон” гуруҳининг ҳам бир нечта қўшиқларини олиб айтган экан. У ўзи ҳар доим бизларнинг хонандалардан олиб айтган экан. Биз ишонч ва ғурур билан айтишимиз мумкин, бизнинг гуруҳ репертуарида ўғирланган қўшиқ, ёки бошқаларникидан олинган қўшиқ бўлмайди! Мухлисларга сўз ҳам берамиз! -Сизларни қўшиғингизни олиб айтган хонандага нисбатан чора кўрдингизми? - Йўқ, чора кўрмоқчи бўлганимизда, у бола узр сўраб, "бошқа қайтарилмайди, мен мухлисингизман, шу сабаб ўша қўшиқни айтдим, лекин у қўшиқни тарқатиб ҳам юборганим йўқ”, деди. Лекин, интернетга тарқатиб юборган экан. Аммо, "Бизда бастакорлар йўқ” деб ёзиб, қанақадир узрларни сўраб, бизни чора кўришдан қайтарди. - Кўп қўшиқлар ижро этдингизлар. Ўзимизни ташриф қоғозимиз, деб ўзингиз қайси қўшиғингизни ҳисоблайсизлар? - Бошида "Қизалоқ” қўшиғимиз эди. Ҳозирда "Сўрама” қўшиғимиз. Ундан олдин "Лола”, ундан кейин "Дард”, "Ёмғир” қўшиқларимиз (кулади). "Эркалай” ҳам, секин-секин шундай қўшиқ бўлиб бормоқда. Фикрлар ўзгариб боради-ку, лекин, "Сўрама” қўшиғимизни куйлаганимизда, ўзимизни ростдан ҳам машҳур, деб ҳис қиламиз. - Ўзингиз қайси мусиқа асбобларида чала оласизлар? Сарвар:- Асосан, фортопиано, гитара! Лекин, ҳар қандай асбобни берсангиз чала оламан. Жуда профессионал даражада эмасу, лекин ҳар қандай куйни чала оламан. Чунки, ўша болалигимда ҳам, уйимда қўлбола гитаралар ясардим. Ёшлигимда, уйда бутилкалардан ҳам асбоблар ясардим. 7 та бутилкаларни териб, ичига сув қуйиб камайтириб борсангиз, кейин бир текис чалинганда, масалан нота чиқади. Ҳаттоки, оддий ингичка резинкадан ҳам, нота қилиб чала оламан. Комил ҳам, мана ҳозир фортопианони яхши чалишни ўрганди! - Клипларингизда ҳам, бирор-бир мусиқа асбобини чалиб чиқишингиз мумкинми? - Йўқ, менимча. Чунки, мухлисларимиз бизни фақат хонанда сифатида кўришларини ҳоҳлаймиз. Саида Вахобова Феруза Фаттохова
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1030 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz