SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 08:20
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 24 » Белингиз оғрияптими? Тишларингизни текширтиринг!
00:50
Белингиз оғрияптими? Тишларингизни текширтиринг!
Шифокорлар огоҳлантиради: тишлар ва оғиз бўшлиғи касалликлари биз ўйлагандан кўра хавфлироқ...

Тишлар билан боғлиқ муаммолар бутун организмга таъсир қилиб, турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бунга ишониш қийин бўлса-да, тиш касалликлари, ҳатто белда ҳам оғриқ чақириб, қомат ўзгаришига туртки бўлиши мумкин.

Қомат нега ўзгаради?

Ҳамма гап тишларда! Тиш камлиги ёки уларнинг нотўғри жойлашуви сабаб нотўғри тишлам юзага келади. Бу эса чайнаш ва мимик мушакларнинг сурункали кучланишига олиб келиб, натижада бўйин ҳамда орқа мушакларга таъсир қилади. Оқибатда бу мушакларда тугунчалар пайдо бўлиб, улар орқа мушакларнинг бир хилда ҳаракатланишига ҳалал беради ва қоматда ўзгариш кузатилади. Вақт ўтиши билан бу думба, бўкса ва болдир мушакларига ҳам таъсир қилади. Ғарбда бу патология яхши ўрганилган ва ЮЖС (юқори жағ синдроми) номини олган. Бел ва орқада оғриқ ҳис қилиб, бунинг сабабини била олмасангиз, ортопед-стоматологга мурожаат қилинг.

Кўриш қобилиятингиз пасайиб кетса...

Кўзлар хавф остида! Тиш касалликлари кўриш қобилиятига ҳам таъсир қилади. Юқори тишлар, қозиқ тишларнинг илдизи кўз косаси билан боғлиқ. Аммо шу билан бирга, премоляр (юқори ён тишлар) тишлар ҳам хавф доирасига киради. Бу тишларда арзимаган кариес ҳам кўзларда яллиғланиш жараёни бошланиши учун етарли бўлади. Дентал асаб шикастланиши эса кўзда оғриқ ва турли оптик бузилишларга сабаб бўлиши мумкин.

Гастрит қаердан пайдо бўлди?

Тишларингиз саломат бўлса, ошқозон ҳам соғлом бўлади. Ошқозон-ичак тизими саломатлиги тиш соғломлиги билан боғлиқлиги шифокорларга кўп даврлардан бери маълум. Овқат ҳазм қилиш тизими яхши ишлаши учун овқатнинг тўғри чайналиши ва унинг етарлича сўлак билан аралашиши муҳим. Агар тишларингизда муаммо бўлса, демак, овқат етарли даражада ишланмайди ва бу гастрит келиб чиқишига олиб келади. Гастроэнтеролог ҳузурига шикоят билан келсангиз, у энг аввало тишларингизнинг умумий ҳолатини суриштиради.

Инфекция ўчоғини йўқотинг!

Парадонтитга қарши кураш. Кариес тишларнинг душмани деб қаралади. Аммо парадонтит ҳам хавф борасида кариесдан қолишмайди. Агар ангина билан кўп оғрисангиз, аввало тишларингизни текширтиринг. Парадонтит — инфекциянинг сурункали ўчоғи бўлиб, у бутун организмга зарар етказади. Гайморит келиб чиқишининг биринчи сабабларидан бири ҳам пародонтит ҳисобланади. Касаллик чақирувчи бактериялар қон айланиш тизимига тушса, бу ички аъзоларнинг яллиғланишига олиб келади. Бу энг кўп юракка зарар етказади: унинг ички пардаси шикастланади ва хавфли касаллик — септик эндокардит ривожланишига олиб келади.[www.JPG.uz]

Диққат, отит!

Кариесли тишлар ва пародонтит қулоқ касаллигини келтириб чиқаради. Инфекция оғиз бўшлиғидан евстахиев (ўрта қулоқ бўшлиғини бурун-томоқ бўшлиғи билан туташтирувчи найча) найларига тушиши оқибатида отит ривожланиши мумкин.

Бўйин оғриса...

Нотўғри тишлам, кариес ёки тишлар камлиги оқибатида жағ зўриқади. Бу эса бўйин мушакларига оғирлик тушишига сабаб бўлади.[
Умрингизни 10 йилга узайтиринг!

Олимларнинг айтишича, тишлар соғломлиги инсон умрини 10 йилга узайтирар экан. Гап шундаки, кишининг оғиз бўшлиғида жуда кўплаб бактериялар ривожланади. Тиш ва милклар соғлом бўлса, организм учун ҳеч қандай хавф туғилмайди. Аммо гигиена қоидаларига амал қилинмаса, бактериялар фаоллаша бошлайди. Вақт ўтиши билан бу тиш эмали емирилишига, милклар қонашига олиб келади. Натижада қонга 700 дан ошиқ бактериялар тушиб, турли касалликлар чақириши мумкин. Шунинг учун йилига камида 2 марта стоматологга мурожаат қилинг ҳамда кунига 2 марта тишлар ва оғиз бўшлиғи тозалигига вақт ажратинг.

Мадина ЛУҚМОНОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 530 | | Теги: Белингиз оғрияптими? Тишларингизни | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz