Главная » 2013»Iyun»14 » Аср ўрталарига бориб дунё аҳолиси 10 млрд.га яқинлашади
22:21
Аср ўрталарига бориб дунё аҳолиси 10 млрд.га яқинлашади
Бугун дунё аҳолиси 7,2 млрд.ни ташкил этади. 2025 йилга бориб, унинг 8 млрд.га, 2050 йилда эса 9,6 млрд.дан ошиши етиши кутилмоқда. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар берган.
Дунё аҳолиси сони асосан ривожланаётган мамлакатлар ҳисобига кўпаяди. Ривожланган давлатларда эса аҳоли даражаси деярли ўзгармайди. Аҳолиси тобора камайиб борадиган Европа мамлакатлари бундан мустасно.
Ер юзида одамлар сони кутилганидан ҳам тез кўпайиб бораётгани туфайли БМТ иқтисодчилари аввалги прогнозларига ўзгартириш киритишларига тўғри келди. Шундай қилиб, 2028 йилга бориб Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдиради. Ўша вақтга бориб ушбу мамлакатларнинг ҳар бирида аҳоли сони 1,45 миллиард кишига етади. Шундан кейин Ҳиндистон аҳолиси купайишда давом этса, Хийтода аксинча қисқаришни бошлайди. Экспертларнинг фикрича одамлар сонининг кўпайиб боришига ривожланаётган мамлакатларда туғилиш сонининг ортиши ва дунё бўйича умр кўриш давомийлигининг узайиб бораётгани сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра Ер юзи аҳолисининг 48% туғилиш кўрсаткичи паст бўлган мамлакатларда яшайди. Бунга исландиядан ташқари Европанинг барча давлатлари, Осиёнинг 19та давлати, Америка қитъасидаги 7 мамлакат, яна иккита Африкадаги ва битта Океаниядаги давлат киради. Туғилиш энг кам бўлган йирик давлатларга Бразилия, Вьетнам, Хитай, Россия, АҚШ ва Японияни мисол келтириш мумкин. Энг кўп туғилиш Африка мамлакатларида, Афғонистон ва Тиморда кузатилмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, ўртача умр кўриш кўрсаткичи 1950-1955 йиллардан то 2005-2010 йилларга қадар 47 йилдан, 69 йилга узайган. Ушбу кўрсаткич ҳудди шу маромда ўсиб бориши кутилмоқда.