Главная » 2013»Iyun»28 » Аргентинада энг машҳур шаршара ёпиб қўйилди
06:36
Аргентинада энг машҳур шаршара ёпиб қўйилди
Кучли ёмғир Парана ва Игуасу дарёлари сув сатҳининг кўтарилишига олиб келди, шу боис Аргентина ҳукумати "Игуасу шаршараси" миллий боғини вақтинча ёпиб туришга мажюур бўлди. Парагвайда эса 700 оила хавфсиз жойларга кўчирилди.
Аргентина миллий сув институти маълумотларига кўра, биргина охирги хафтада кузатилган ёғингарчилик ҳажми 300 милиметрни ташкил этган. Игуасу дарёси сувининг сатҳи тўғон яқинида 14 дан 33 метрга кўпайган, шаршара орқали ўтадиган сув ҳажми 9 мартага кўпайиб, сонисига 19 минг куб метрга етган. Олимларнинг тахминича, яқин кунларда дарёда сув миқдори 36-37 метрга кўтарилиши мумкин. Бразилия жануби ва Парагвайни электр токи билан таъминловчи Итайпу гидроэлектростанцияси маъмурияти сув омбори тўсиқларини очишга қарор қилди. Чунки бу ерда ҳам сув ҳажми ҳаддан зиёд кўпайиб кетган. Парагвайнинг Айолаc аҳоли пунктида жойлашган Ясирета Аргентина-Парагвай гидроэлектростанцияси худудида сув тошқини туфайли 300та оила жабр кўрган. "Игуасу шаршараси" Аргентина миллий боғи раҳбарияти боғ худудида жойлашган энг томашобоп шаршара - 80 метрли "Иблис ютуми" шаршарасини беркитиб қўйди. Кучли сув тўлқини шаршара яқинидан ўтувчи, узунлиги бир километр келадиган металл пиёдалар кўпригига жиддий шикаст етказган.