АҚШда Американинг Apple корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган iPhone 4 смартфони ва iPad 2 планшет компьютерларининг импортига тақиқ қўйишди.
АҚШ халқаро савдо бўйича федерал комиссиянинг маълумотига қараганда, бундай қарорга келинишининг сабаби мазкур ускуналарни ишлаб чиқаришда Apple ўзининг бош рақиби жанубий Корея компанияси "Samsung Electroniсs”нинг ихтиросига тегишли хуқуқини бузганлиги бўлган.
Apple смартфон ва планшетниклари Хитойда ишлаб чиқарилаётганлиги сабабли корпорацияни ушбу ускуналарни Америка бозорида сотиш хуқуқидан маҳрум қилади. Назарий томондан олиб қаралганда, бу ҳолат Apple корпорациясига кўпмиллиардли зарар ҳавфини солади.
Аммо АҚШ президенти Барак Обама 60 кун ичида ушбу қарорни бекор қилиши ҳам мумкин. Унинг маъмурияти савдо талаблари асосига қурилган бундай таъқиқларнинг душмани ҳисобланади.[www.JPG.uz - saytdan olindi]
Оқ уй АҚШ Конгрессига мазкур Комиссиянинг ваколатини чеклаш таклифи билан хат юборди.
Apple корпорация вакиллари Комиссия қароридан норози эканлигини ва ушбу қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Сўнгги ойларда Американинг йирик корпорацияси ўз ўрнини жанубий Кореялик рақибига бўшатиб бермоқда.