SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 05:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 19 » Қандай ҳолатда коллеж ёки лицейда имтиҳон ўтказилиши мумкин?
22:36
Қандай ҳолатда коллеж ёки лицейда имтиҳон ўтказилиши мумкин?
Бугунги кунда мамлакатимизда 1 411 та касб-ҳунар коллежи, уларнинг 25 та филиали, 143та академик лицей мавжуд. Бу йил 9-синфни 15 июнь куни сўнгги имтиҳонларни топширган 533 мингдан зиёд ўқувчи битиради.

Уларнинг 499 мингдан ортиғи ўқишни коллежда, қарийб 34 минг нафари лицейларда давом эттиради. Табиийки ана шу битирувчиларни бугун биргина савол ўйлантираётган бўлиши табиий. Ўқишни қаерда давом эттирсам экан?

«Народное слово» газетасининг ёзишича, ҳозирда умумтаълим мактабларида битирувчиларнинг ўқишни давом эттиришга оид аризаларига мувофиқ, уларнинг шахсий ҳужжатлари тайёрланмоқда. Мазкур жараёни 20 июнь тугалланади. 30 июнга қадар эса синф раҳбарлари битирувчиларнинг ҳужжатларини коллеж ва лицейларнинг маслаҳат марказларига топширишлари керак. Шахсий ҳужжатлар ўқувчи ёки унинг ота-онасига берилмайди. Ҳатто битирувчи бошқа шаҳардаги таълим муассасасига ўқишга топширса ҳам, унинг ҳужжати мактаб вакили томонидан ўша муассасага етказиб берилади.

Агар қайсидир коллеж ёки лицейга ўқишга кириш учун битирувчилардан белгиланган миқдордан зиёд ариза келиб тушган бўлса, мазкур ўқув даргоҳида Давлат тест маркази томонидан кириш имтиҳонлари ўтказилади. Бошқа ҳолатларда бундай имтиҳонлар ўтказилмайди. Битирувчилар ўз аризаларига биноан тегишли коллеж ёки лицейга тақсимланади.

Шу ўринда савол туғилади: агар битирувчи кириш имтиҳонидан ўтолмаса, нима бўлади?

Республика халқ таълими вазирлигидан хабар беришларича, битирувчиларнинг шахсий ҳужжатларида ўқувчи кирмоқчи бўлган асосий коллеж ёки лицейдан ташқари, яна бир заҳира таълим даргоҳининг номи кўрсатилган. Имтиҳондан ўтолмаган ўқувчилар ўша иккинчи таълим муассасасига юборилади. Ҳар қандай шароитда ҳам синф раҳбарлари ўз ўқувчиларининг коллеж ёки лицейга жойлашгунгача бўлган барча жараённи кузатиб, назорат қилиб боришади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 480 | | Теги: Қандай ҳолатда коллеж ёки лицейда и | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz