Главная » 2013»Iyun»12 » Амстердамда 3D-принтер ёрдамида уй қуришмоқчи
00:04
Амстердамда 3D-принтер ёрдамида уй қуришмоқчи
Яқин орада Амстердамда 3D-принтерда ёрдамида бино чоп этишмоқчи.
Ушбу лойиҳа устида турли мамлакат архитекторлар жамоаси шуғулланяпти, бу жамоа нидерландиялик DUS Architects студияси томонидан ёлланган. Унинг раҳбарлари принтер ёрдамида Голландия пойтахти соҳилларида бино қуришмоқчи. Муаллифларнинг ғоялари бўйича, принтерда уйнинг барча элементлари чоп этилади — девордан тортиб эшигигача. Бунинг учун KamerMaker йирик мосламаси ишлатилади, унинг номи нидерланд тилидан "хона ишлаб чиқарувчи деб таржима қилинади". Ускунанинг баландлиги олти метрни ташкил қилади, принтернинг ўзи эса бутун бошли хонани эгаллайди.
Унга бўёқ ўрнига турли пластмасс ва ёғочли толалар киритилади. Даставвал компьютерда интерьер дизайни, кейин эса деворлари, мебель ва бошқа жиҳозлари яратилади. Барча керакли ускунлар алоҳида чоп этилади, шундан сўнг қурувчилар катта пазл йиғишади. Уйнинг деворларини пўлатли трос билан боғлашади.
Шундай қилиб, даставвал мўъжизакор-принтер бинонинг барча компонентларини чоп этиб, кейин унинг "қурилиш" ишларини бошлайди. Мазкур лойиҳа муаллифлари уни йил оҳиригача ниҳоялашмоқчи.