SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 15:35
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 12
Mexmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 24 » Ҳам еб, ҳам озишнинг иложи борми?
00:51
Ҳам еб, ҳам озишнинг иложи борми?
Бир вақтнинг ўзида ҳам таомдан лаззатланиш, ҳам озишнинг иложи бормикан? Йўқ, дейсизми? Аммо швециялик олимлар бу айни ҳақиқатнинг ўзи эканлигини таъкидламоқда.

Улар кашф этган парҳезнинг шиори: «Таркибида углеводлар кам, аммо ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қил!» Аммо бу шиорнинг бир қоидаси бор, у ҳам бўлса, сиз фақат ҳақиқатан оч қолганингизда овқат ейишингиз керак. Бунинг учун эса организм бераётган сигналларни фарқлашни ўрганиш лозим. Қандай қилиб дейсизми? Худди ўша ёғли овқатлар ёрдамида!

Ширинликми ёки гўшт?

Киши қанча кам ёғ истеъмол қилса, унга тўйганлик ҳисси шунча кеч сезилади. Гап шундаки, фойдали ёғлар овқатга тўйганликни билдириш учун жавоб берувчи холецистокинин гормони ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Бундан ташқари, инсон танасига ёғ етишмаганда ширинлик ейиш иштиёқи ортиб бораверади. Углеводли таомлар эса шакар ва крахмалга бой бўлиб, қондаги қанд миқдори ошиб кетишига олиб келади. Инсулин ишлаб чиқариш пасайиб кетгач, қондаги қанд миқдори бирданига камайиб кетади ва кишида «асосланмаган» очлик ҳисси пайдо бўлади. Ва яна бир бора ширинликка қўл чўзганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.

Очликни стресс деб қабул қилган киши ўзи сезмаган ҳолда ширинликка ружу қўя бошлайди. Ширинлик истеъмол қилгач, бахтиёрлик гормони ишлаб чиқариш миқдори ошади ва кайфият яхшиланади. Аммо бунинг салбий тарафи шундаки, киши қанча кўп ширинлик истеъмол қилса, бунга кун сайин кўникиши ошиб бораверади.

Ёғли овқат истеъмол қилганда эса аксинча, қондаги глюкоза миқдори кўтарилади-ю, аммо бирдан тушиб кетмайди. Шу сабабли ёғли таом истеъмол қилган киши узоқроқ муддат ўзини тўқ бўлади.

Маҳсулотлар пирамидаси

Одатда парҳезга аёлларни қийновчи озиш услуби сифатида қаралади. Аммо бу парҳез турини «аёлларни қийновчи услублар» қаторига қўшиб бўлмайди. Бунда оқсилга бой маҳсулотлар кўп бўлса-да, бошқа парҳез турларидан тамоман фарқли. Баъзи парҳезларда углеводлар истеъмол қилиш умуман мумкин эмас, чунки у саломатлик учун хавфли деган фикр мавжуд. Аммо тана учун ёғнинг ҳам, углевод ва оқсилларнинг ҳам ўз ўрни бор. Қуйида истеъмол қилишингиз мумкин ва мумкин бўлмаган маҳсулотлар рўйхати билан танишинг:

Мумкин эмас: газли сув, колбаса маҳсулотлари, маргарин, банан, чипс, нон (кепаклиси ҳам мумкин эмас), картошка, жўхори, сабзи, нўхат, мева шарбатлари, ярим тайёр маҳсулотлар ва консервалар.

Кам миқдорда мумкин: сут, янги сиқилган сабзавот шарбатлари, ёнғоқлар, аччиқ шоколад.

Мумкин: тухум, балиқ, мол гўшти, брокколи, помидор, карам, пишлоқ, қаймоқ, сариёғ, зайтун, авокадо, қаҳва.

Аммо бундай парҳез буйрак ва жигар касалликлари билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.

Ширин АКБАРОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1112 | | Теги: Ҳам еб, ҳам озишнинг иложи борми? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz