Главная » 2013»Iyun»18 » Алкоголизм: касалликнинг бошланиши, кечиши ва даволаш
23:31
Алкоголизм: касалликнинг бошланиши, кечиши ва даволаш
Ичкиликбозлик дунё бўйича тузалишда ирода, куч, сабр талаб этадиган ва инсонни ўзи билмаган ҳолда жарлик ёқасига олиб келадиган иллатлардан бири саналади. Айни мавзу юзасидан таҳририятимизга келган саволлар талайгина. Шу сабаб ичкиликбозлик борасидаги бир қатор саволларга жавоб олиш учун Тошкент шаҳар наркология диспансери олий тоифали шифокор-нарколог Абдужамшид Пўлатовга мурожаат қилдик.
1. Ичкиликбозлик кишининг дастлаб ўзини ҳеч бир спиртли ичимликдан тия олмаслиги, ҳар қандай вазият ва сабаб билан ҳам ичаверишга интилиш, одатланиш билан бошланади.
2. Кейин эса спиртли ичимликни ичиш меъёридан оша бошлайди. Ичиш учун сабаблар янада оддийлашади. Масалан, ойлик олгани, дўстини кўриб қолгани, асабийлашгани, “чарчадим” каби баҳоналар пайдо бўлади. Агар айни жараёнда инсон ўзида куч топиб, ирода билан ўзини тўхтата олмаса, 2-3 йил ичида ичкилик ичиш сурункали тус олади ва сурункали ичкиликбозлик касаллилига чалинади.
3.Сурункали ичкиликбозлик I-даражасининг дастлабки белгилари шундан иборатки, инсон ичкиликни доимий равишда ича бошлайди. Эндиликда спиртли ичимликка пиво каби бошқа ичимликлар қўшиб ичиладиган бўлади. Бунинг оқибатида киши ён-атрофидагиларга бироз олдин нима дегани, ўтирган жойига қандай қилиб келиб қолгани, қайси йўлдан келгани кабиларни эслай олмай қолади. Хотира сусаяди. Ичкилик ичганда қайт қилиш рефлекси йўқолади.
4. II-даражали сурункали ичкиликбозликда спиртли ичимлик ичиш вақти қисқаради. Яъни бемор эрталаб, пешинда, кечқурун тўхтовсиз спиртли ичимлик ичади. Иштаҳа йўқолади. Овқат ейиш миқдори камаяди. Ушбу ҳолатда баъзилар пивога спиртли ичимликни аралаштириб, кунига бир неча марта ичишади. II-даражали сурункали ичкиликбозлик 3-6 йилгача тўхтовсиз давом этса, III-даражага ўтади.
5. III-даражали сурункали ичкиликбозликда инсоннинг ҳаётий фаолияти ҳар томонлама сустлашади. Руҳий карахтлик, асабийлик, жисмоний толиқиш, иммунитетнинг пасайиши, турли касалликларнинг юзага чиқиши, ички органлар фолиятидаги салбий ўзгаришлар, тафаккурнинг ёмонлашиши, энцефалопотия (мия терисида ўзгариш содир бўлади ва унинг фаолиятининг бузилиши), диградация (кишининг шахс сифатида ўзгариши) кабилар кузатилади.
АЛКОГОЛИЗМНИ ДАВОЛАШНИНГ 5 УСУЛИ Агар яқин кишингиз ушбу “оғу”га ружу қўйган бўлса, энг аввало унинг зарари ва таъсири ҳақида сухбатлашиб кўринг. Агар кор қилмаса, қуйидаги маслаҳатларимиз балки асқотар:
- Спиртли ичимликни ичишни бошлаган кишига одатда ҳар куни 1 стакан лимон шарбатини ичириш лозим экан. - Сурункали ичкиликка берилган кишига қадимда қуритилган чаканда баргидан чой дамлаб берилган. Бундай чой жигардан алкоголь токсинларини чиқаришга ёрдам бериб, бир қатор витаминлар билан бойитади. - Шифокорлар томонидан кишининг ичкиликка ружу қўйиши организмда калий моддасининг етишмаслиги билан изоҳлашади. Бу ҳолатда асал энг яхши даво воситаси бўлиши мумкин. Чунки асал калий моддасига бой бўлган маҳсулотлардан бири саналади.
- Қадимги даво чораларига кўра спиртли ичимлик ичаётган киши бир кунда 18 чой қошиқ асални 20 дақиқа оралаб, иссиқ чой билан ичиши лозим экан. - Хитой халқ табобатида спиртли ичимлик ичадиган кишининг шишасига ҳашарот солиб қўйилган. Бу кишини спиртли ичимликдан нафратланишига ва кўнгли қолишига сабаб бўлган экан.