АҚШлик тадқиқотчилар Адольф Гитлернинг сафдошларидан бири бўлган Альфред Розенбергнинг кундалигини топишди.
Мазкур кундаликда 1936 дан 1944 йилгача бўлган ҳодисалар ва аввал маълум бўлмаган хақиқатлар акс этган.
Кундаликда Розенберг Гитлер, Генрих Гиммлер ва Герман Геринглар билан бўлган учрашувлари хақида ёзган.
Розенберг 1933 йилдан бошлаб Миллий-социалистик немис ишчи партиясининг ташқисиёсий бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган, 1941 йилда эса босиб олинган шарқий худудларнинг рейхсминистр лавозимида фаолият юритган. Уруш тугагач у инглизлар томонидан ҳибсга олинган ва Нюрнберг Халқаро ҳарбий трибунали томонидан энг асосий ҳарбий жиноятчиларидан бири деб тан олган. Унга осиб ўлдириш жазоси тайинланган. Хукм 1946 йилнинг 16 октябрида ижро этилган.
Трибунал вақтида далил сифатида фойдаланилган унинг кундалиги суддан сўнг ғойиб бўлган. Баъзи маълумотларга қараганда, Америка томонидан иштирок этган қораловчи Роберт Кемпнер уни АҚШга олиб кетган. 1993 йил Кемпнернинг ўлимидан сўнг ворислар ушбу ҳужжатни Холокоста музейига топширишга қарор қилишган, аммо кундаликни топа олишмаган.
Бу ҳафта бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида АҚШ иммиграция ва божхона хизмати, Адлия вазирлиги ва Холокоста музейи вакиллари ушбу қимматли ҳужжатни қай йўл билан топишганлиги хақида сўзлаб беришади. Мутахассисларнинг айтишларича, кундаликдаги мавжуд ёзувлар бугунги кунда маълум бўлган ҳужжатларга қарши чиқиши мумкин экан.