Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "АҚШ гўзали" танловида Коннектикут штати вакиласи ғолиб бўлди. Мусобақанинг финал босқичи 16 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтди.
«АҚШ гўзали 2013» мукофоти жанубий Гластонбери шаҳридан келган 25 ёшли Эрин Брэдига (Erin Brady) топширилди. Муокофот тариқасида ғолибга маликлар тожи ва Нью-Йорк шаҳрида квартира совға қилинди. Эрин Брэди энди мамлакат бўйлаб гастрол сафарига отланади ҳамда аёлларни кўкрак бези саратони касаллигидан хабардор қилиш акциясида иштирок этади.
Бундан ташқари у ярим йилдан сўнг бўлиб ўтадиган, «Коинот гўзали» халқаро танловида АҚШ номидан иштирок этиш ҳуқуқини кўлга киритди.