Главная » 2013»Iyun»7 » 25 ёшли болливуд юлдузи ўз жонига суиқасд қилди
10:45
25 ёшли болливуд юлдузи ўз жонига суиқасд қилди
Болливуд актрисаси Жия Хон ўз жонига қасд қилди. 25 ёшли актрисанинг жасади унинг Мумбайдаги хонадонидан топилди. Маълум бўлишича, Жия Хон ўзини осиб қўйган.
Унинг бу ҳаракатига нима сабаб бўлгани маълум эмас, аммо баъзи маълумотларга қараганда, актриса хаётидаги оғир руҳий кайфият ва шахсий хаётидаги муаммолар сабабли бу ишга қўл урган. Хоннинг танаси текшириш учун маҳаллий касалхоналардан бирига юборилган. Шифокорлар жасадни ёриш натижаларини расман эълон қилишади.
Жия Хон "Гаджини”, "Тўла уй” ва Амитабх Баччан билан биргаликда 2007 йилда рол ижро этган "Севгига ишониш осон эмас” фильмидаги образлари орқали ўзбек мухлисларига яхши таниш.