Главная » 2013»Iyun»19 » 2013 йилда Ўзбекистонда 30,1 минг тонна узумни қайта ишлаш кутилмоқда
22:37
2013 йилда Ўзбекистонда 30,1 минг тонна узумни қайта ишлаш кутилмоқда
"Ўзвиносаноатхолдинг” компанияси тизимидаги узумни қайта ишлашга ихтисослашган 120 дан ортиқ корхоналар тасарруфидаги мавжуд токзорлар 2011-2013 йилларда 2,9 минг гектардан 4,4 минг гектарга етди.
Вино, шампан ва бошқа маҳсулотлар тури 1000 дан ошди. 2015 йилгача яна 7,3 минг гектарда янги токзорлар барпо этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзвиносаноатхолдинг” компанияси томонидан узум етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 2012 йилда қайта ишлаш корхоналарида 19,2 минг тонна узум қайта ишланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 30,1 минг, 2014-2015 йилларда 63,5 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.