Главная » 2013»Iyun»7 » Шерали Жўраев Ботир Қодиров ҳақидаги саволга жавоб берди
10:54
Шерали Жўраев Ботир Қодиров ҳақидаги саволга жавоб берди
Сўз, соз, санъат масъулиятини чуқур ҳис этадиган санъаткорлар ҳамиша мухлислар иззат-эҳтиромида, эл ардоғида. Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Шерали Жўраев ҳам ана шундай бахт соҳибларидан.
Устоз санъаткорнинг файзли хонадонида кечган суҳбатимиз буюк ҳофизнинг ижоди, ҳаёт йўли, оиласи, фарзандлари, у ҳақда тарқалган турли миш-мишларга муносабати хусусида кечди.
— Суҳбатимизни болалик хотиралари, санъатга, адабиётга бўлган илк қизиқишингиз ҳақида бошласак...
— Бу ҳақида турли суҳбатларда кўп гапирганман. Болалигим Андижонда ўтган. Асака қирларида қўй боқиб, қир-адирлар ошиб катта бўлганмиз. Ўша пайтларда кенг далалар, ватанимизнинг хушманзара табиати, оиладаги муҳит ижодкор бўлишимизга сабабчи бўлган. Мумтоз адабиётга бўлган қизиқиш ҳам қон билан кирган деб айта оламан. Раҳматли падаримиз Нурмуҳаммад ота жуда маърифатgли инсон эдилар. Буюк боболаримиз қаламига мансуб кўплаб ғазал ва рубоийларни ёддан билардилар.
— Жуда кўп қўшиқларингизнинг сўзини ўзингиз ёзгансиз. "Яширма мендан” қўшиғининг сўзларини ҳам анча олдин битган экансиз.
— Одатда битта қўшиқ қиёмига етиши учун баъзида йиллар керак бўлади. Бу шеър санъатдан анча пайт узилиб қолган пайтимда юзага келган. Айрим сабабларга кўра, анча пайт қўшиқ куйламай қўйганман. Кунларнинг бирида тонг пайтида туш кўрдим... Ҳовлимиздаги дарахтнинг япроқлари шамолда тебраниб турармиш. Япроқлардан бирида бир гўзалнинг акси кўринди. Япроқдаги тасвир шамолда бир кўриниб, бир кўринмай қоларди. Худди ўша пайтда хаёлимда шу мисралар ўтди. "Эй гул ёноғингни яширма мендан...” Кейинчалик шеърнинг қолган сатрларини ҳам ёздим. Йиллар ўтиб шу шеър қўлимга тушиб қолганида, ана шу қўшиқ яралди.
- Ҳар гал Сизнинг "Биринчи муҳаббатим” номли қўшиғингизни тинглаган одамнинг кўз ўнгида ўзининг илк севгиси намоён бўлади. Буюк ҳофизнинг илк муҳаббати ким экан, деган савол кўпчиликни қизиқтиради.[
- Албатта, муҳаббат илоҳий туйғу. Менинг биринчи муҳаббатим...
— Келинойимиз билан танишган пайтларингизни тез-тез эслайсизми?
— Албатта. Халқимизда эр-хотиннинг тупроғи бир жойдан олинади, деган нақл бежиз айтилмаган. Аёл киши эркакнинг чап қовурғасидан яралган дейишади. Ҳамма гап ҳар бир эркакнинг "ўз қовурғасини” топишида. Келинойингизни ўсмирлик давридан танирдим. Ўша пайтларда....
— Мен қўшиқчи эмас, қўшиқ танлайман. Қўшиқнинг сифатига, ижрочисига, дилга яқинлигига қараб ижрочисига баҳо бераман. Агар қўшиқни яхши ижро этган бўлса, "баракалла, қойил” деб қўяман. Ҳақиқий қўшиқдан завқланишни мен ҳам биламан. Мени "бошқаларнинг қўшиғини эшитмайди” дейишса, ишонманг.
— Ботир Қодиров сингари ёш қўшиқчиларимизнинг ижодига қандай қарайсиз?
— Карвон кўп, ризқи бўлак, дейишади. Бугун "мен санъаткорман” деб юрган ёшларимиз кўп. Ҳар ким ризқига ярашасини олади. Аслида бу ҳам бир бозор. Ўз сотувчиси-ю, ўз харидори бор. Санъат сўз билан таърифлаб бўлмайдиган улкан мўъжиза. Шу боис, иккита ё тўртта қўшиқ билан санъаткорлик даъво қилиш...
— Юқорида номи тилга олинган ёш санъаткоримизни Сиз билан боғлаб турадиган бошқа ришталар йўқми?
— Нима демоқчи эканингизни тушундим. Менинг йўлимда, менга ўхшаб қўшиқ айтадиганларнинг барчаси менинг укаларим, биродарларим. Чунки барчамиз бир ота ва бир онадан тарқалганмиз. Миш-мишларга эса...
— Ўзингиз ҳақингиздаги биринчи миш-мишни эслай оласизми?
— Ҳақиқатан миш-мишлар жуда кўп. Қарангки, улар кўплигидан рақамлаб чиқмаган эканман (кулади). Чамамда энг биринчи миш-миш…. (ўйланиб) "Шерали Жўраевга балиқнинг ўпкасини қўйишган, бўлмаса қўшиқ авжини бунақа чуқур ололмасди” деган гап чиқаришган экан. Роса кулганман.
Шунингдек Шерали Жўраев бизнинг қуйидаги саволларимизга ҳам очиқ-ойдин жавоб берди.
— Уйингизга ёнғин тушгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалганди. Бу ҳам шунчаки миш-мишмиди?
Суҳбатнинг тўлиқ матни билан бугун сотувга чиққан "Даракчи" газетасининг 23-сонида танишишингиз мумкин. "Даракчи" ўқувчиларига эса бироз кейинроқ шундай имкониятни тақдим этамиз.