SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 08:50
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 4 » 16:59 “Муҳаббатнинг мангу қасри”дан “изтироблари”гача... ёхуд нега миллий телеканалларимизда хориж телесериаллари кўп?
22:14
16:59 “Муҳаббатнинг мангу қасри”дан “изтироблари”гача... ёхуд нега миллий телеканалларимизда хориж телесериаллари кўп?
Тўғриси, сериалларга кўп ҳам ишқибоз эмасман. Нимасини айтасиз, "оҳ-воҳ”ларга тўла, аксарияти совун кўпиги сингари "пақ” этиб ёрилиб кетадиган, ишониш қийин сюжет асосига қуриладиган сценарийлар бўйича суратга олингани ёки ҳаётдан узоқлиги учунми, унчалик эътиборимни тортмайди.

Албатта булар, менинг субъектив фикрларим. Сериалларни яхши кўрадиган ва уларни эринимасдан, биронтасини ҳам қолдирмай томоша қиладиган танишларим анча-мунча. Аёлларни-ку қўя туринг, ҳатто бир неча ҳамкасб оғайниларим ҳам борки, иш вақти тугаши билан уйига шошиларди бир маҳаллар. Ҳа десангиз "Хиноли қор”ни кўришим керак ёки "Келин”нинг навбатдаги серияси, дейишарди. Ҳозирги айтадиган фикрим балки юқоридагиларини бироз инкор қилиши ҳам мумкин. Анча йиллар олдин ўзим ҳам "Кўнгил кўчалари” сериалига қизиқиб қолганим, "Чархпалак”нинг дискини сотиб олганим ҳам бор. Аммо, бугунги кундаги миллий сериалларимиз сценарийларини бир киши ёзаётганга ўхшайди ёки менга шундай туюлаяпгандир балки? "Опа-сингиллар” "Мафтуна”га ўхшайдими ёки аксинча? Шифокорлар ҳаётидан олинган "Фидоийлар” сериали Россия ёки араб киночилар ижодидан, андак кўчирилмаганмикин? Хуллас, биргина сериаллар мавзуидан гап очсак, бир қопдан ошиб кетадиганга ўхшайди. Аммо, мухтасаргина фикримиз миллий эмас, балки давлат ва нодавлат каналларини "мўрмалахдек” босиб олаётган хорижий сериаллар хусусида.

Тан олиш керак, хорижда кино суратга олиш санъати биздагидан анча илгарилаб кетган. Сериаллар тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки, сюжет борасидаги уларнинг фантазияси, қаҳрамонларнинг ижроси, суратга олиш техникаси (усталиги)га тан бермай иложингиз йўқ. Шунинг учун ҳам, кўпчилигимизни телевизор қаршисига "михлаб” қўяётган ажнабий сериалларга қизиқиш кучли. Корейс ёки уммонорти давлатлари ижодкорлари бўладими, инсон психологиясини жуда яхши ўрганган, айниқса аёллар ва болалар руҳиятининг "пирлари” бўлиб кетган улар. Шунинг баробарида, чет эллик кино усталари ўзларининг маданияти ва дунёқарашларини сингдириш усулларини жуда яхши билади. Тарихга бир назар ташласангиз, пайдо бўлганига ҳеч қанча вақт бўлмаган халқининг нақадар улуғлигию, дунё тамаддунидаги ўрнини шунақанги кифтини келтириб кўрсатадики, беихтиёр ром бўласан киши. Хаёлингни ўтмишга олиб қочиб, халқининг дунё яратилиши-ю, инсоният пайдо бўлишидан тортиб жаҳон маданиятининг юзага келишига қадар асосчи эканига ишонтиради-қўяди.

Боз устига, бири якунига етмай барча каналларда бошланажак навбатдаги сериални (тавба келишиб олганми булар?) оғзидан бол томадиган овозларда "тез кунда!”, "ўтказиб юборманг!”, "сиз орзиқиб кутган” "албатта, фалон каналда!” каби сифатлар билан, таърифу таҳсинларга кўмилган рекламасини бошлаб юборади. Кўрмай кўрингчи, нақ гирибонингиздан оладигандек ўша каналнинг мутасаддиси! Албатта, бу гапларимга телеканаллар раҳбарлари осонгина "Ёқмаса кўрманг, бошқа каналга ўтказинг!”, дейиши "мода”га кирган ҳозир. Фақат, барака топгурлар, пойтахтда-ку, кабель телевидениеси ёки лаппак-ТВ анқонинг уруғи эмас, вилоят марказларида ҳам бирнав, бироқ чекка туман ва кичик шаҳарчаларда истиқомат қиладиганларнинг овунчоғи ўзимизнинг каналлар эканини унутманг. Бундан ташқари, ҳамма каналда кетини узмай хориж сериалларини қўяётган бўлсангиз, нимани кўрамиз бошқа? Гапларим ёлғон бўлмаслиги учун келинг бир муқоясага мисол келтирсам.

Республиканинг бош миллий канали - "Ўзбекистон” телеканалида: "Марпл хоним”, "Комиссар Рекс”, "Кавингтон кросс”, "Меҳмонхона хўжайини”, "Муҳаббат вальси”, "Қалбимга қулоқ тут” ва ҳ.к.

"Ёшлар” телеканалида: "Орзулар фасли”, "Ўғирланган орзу”, "Доктор Куинн”, "Аскар”, "Коломбо”, "Табиб”, "Жаноб Бин”, "Муҳаббатнинг мангу эртаги”, "Афсунгар” ва ҳ.к.

"Тошкент” телеканалида: "Қисмат”, "Денгиз ҳукмдори”, "Ҳаёт-мамот” ("Lost”), "Даниэль Деронда” ва бошқалар.

Давлат каналларидан фарқли ўлароқ тижорий каналлар бюджетини асосан реклама ва тижорий кўрсатувлар ҳисобидан шакллантиради. Аммо томошабинни "ушлаб қолиш” учун улар ҳам хорижий сериалларни дастурига киритишга мажбур. Чунки, ҳалироқ айтганимиз, миллий сериалларимизнинг ё савияси паст ёки изланиш етишмайди ижодкорларда. Масалан, НТТда: "Муҳаббат изтироблари”, "Клон” (яқинда якунига етди бу сериал), "ТВМ” телеканалида эса "Ҳиндистон йўллари” ва "Без следа” сингари хорижий сериалларига кўзим тушди.

Бугун миллий қадриятлар, урф-одатлар, халқимизнинг минг йилларга тенг тарихига оид асарлар, кинофильмлар яратиш зарурати ҳақида бугун мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Қизиғи, кунда-кунора газеталарда хорижий телесериаллар ва фильмларнинг "урчиб” бораётгани танқид қилинади. Ҳатто, телевидениеда алоҳида мавзуларда (масалан, оммавий маданият, хорижий клиплар, интернетдаги ҳаёсизликлар, мобиль телефони орқали ножоиз сайтларга кириб кетиш ҳолатлари ва ҳ.к.) кўрсатувлар тайёрланиб, уларда мутасаддилар, маънавиятчию руҳшунослар фикрлари берилади.

Баъзи нашрлар, электрон оммавий ахборот воситалари орқали халқимиз маънавияти ва дунёқарашига ёт мавзуларни тиқиштиришга уринишлар, ахборот хуружлари ҳақида журналистлар, мутахассис-экспертларнинг танқидий қарашлари айнан телевидениемиз орқали маълум қилинаяпти. Аммо, профессионал тилда айтганда телеэфирнинг "прайм-тайм” пайтини ажнабий телесериаллар билан банд қилиш, юмшоқ қилиб айтганда, "Мулланинг айтганини қилу, қилганини қилма”, мақолини эслатмайдими?

Анвар НАСИМОВ, журналист
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 677 | | Теги: 16:59 “Муҳаббатнинг мангу қасри”дан | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz