10 та энг ғалати жазолар 1. Канадада, экзит-поллар тугамагунча, сайловлар натижаларини Facebook ёки Twitter да жойлаштириш таъқиқланади. Бундай қонунбузарлик учун 25 минг доллар жаримага тортилиши ёки 5 йил ҳибсга олиниши мумкин. 2. Данияда жамоат жойларида ниқоб тақиб юрганингиз учун ҳибсга олинишингиз мумкин. Ҳокимият қаршилик кўрсатиш ҳаракатларида ким иштирок этаётганини билиш уун, бундай қонунни қабул қилди. 3. Тайланд қироли ёки унинг расмини мазаҳ қилиш учун, монархияни ҳақорат қилиш учун, 15 йилга қамоққа олинишингиз мумкин. 4. Канзасда светофорда бирданига ҳаракат қилиб кетиш керак эмас. Асфальтда шиналарнинг чийиллаши учун, 30 кунга ҳибсга олинишингиз мумкин. 5. Жанубий Каролинада ногиронлар учун жойларда мошинангизни қолдирманг. 2006 йилда, ушбу ишда айбланган ёш йигитни "Мен ногиронмасман, мен шунчаки у ерда тўхтадим, кечиринглар!” деган табличкани бўйнида осиб юришга мажбур бўлди. 6. Малавида "ўзини фолбин деб кўрсатганлар, мозорлар тинчлигини бузаётган ва аёлларнинг ибо-ҳаёсини бузадиган”лар жазога тортиладилар. 7. Бугунги кунгача Хитойдаги Шаньдун провинциясида агар сиз Интернетдан тез-тез фойдаланиб турсангиз, сизни электрошок орқали даволайдиган клиникага юборишлиги мумкин эди. 8. Сингапур кўпгина нарсалар учун жарима тўлашга мажбур қилиши билан машҳур давлат. Масалан, агар сиз нохуш ҳидли дуриан мевасини жамоат транспортига олиб кирсангиз, 3500 доллар жарима тўлашга мажбур бўласиз. Агар визангиз муддатидан ўтиб кетган бўлса, сиз хипчин – узунлиги 4 фут, кенглиги ярим дюйм бўлган хўлланган калтак билан саваланасиз. [www.JPG.uz] 9. Агар сиз Афғонистонда истиқомат қилувчи, тикувчи бўлганингизда, аёллар ўлчамини олганингиз учун ҳибсга олинар эдингиз. Агар тирнқлар учун лак билан фойдаланаётган аёл бўлганингизда эса, бармоқларингизни кесиб ташлашар эди. 10. Хитойда, фирибгарлик, пора ёки бошқа шу каби муттаҳам ишлар учун, 2007 йилда молиявий товламачилик учун отиб ташлашга ҳукм қилинган компания раҳбари каби, ўлим жазосига тортилиш мумкин. У ишонувчан омонатчиларни гигант чумолиларни етиштириш бўйича сохта дастурга жалб қилиб, 390 миллион доллар ишлаб топди.