SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 14:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » УЧ САВОЛГА БИР ЖАВОБ
01:31
УЧ САВОЛГА БИР ЖАВОБ
Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келиб, савол сўрамоқчи эканликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий олдига юборди. Табризий талабаларга таяммум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди. Ҳазрат: "Сўранг!” дедилар.
Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера бошлади:
– Биринчи саволимиз шундай: Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани у? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!
– Иккинчисини сўранг! – деди Шамс Табризий.
– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз. Олов билан оловга азоб бериб бўладими?
– Кейинги сўровингиз қандай?
– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Бундай нарса йўқ-ку, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин!
Гапи тугагач, Табризий гувала билан вакилнинг бошига урди. У ҳамроҳлари билан қозига югурди ва арз қилди:
– Мен савол сўрадим, холос, у эса бошимга гувала билан урди.
Қози бунинг сабабини сўраб, Табризийга юзланди.
– Менга Аллоҳни кўрсатинг, ишонай, деди. Ўзи ҳам бошининг оғриғини кўрсатсин-чи!
– Оғриқ-ку бор, аммо қандай кўрсатаман? – фиғони фалакка чиқди вакилнинг.
– Саволига жавоб ҳам шундай, Аллоҳ бор, аммо кўринмайди. Яна мендан шайтон олов билан қандай азобланиши мумкинлигини сўради. Мен бунинг бошига гувала билан урдим. Ўзи ҳам тупроқдан яратилгани ҳолда, тупроқдан бўлган нарса бошига оғриқ берди. Кейин менга: "Қўйинг, ҳамма билганини қилсин, бунинг учун ҳеч ким ҳеч қандай ҳақ-эваз тўламайди, жазо ҳам берилмайди”, деб айтди. Мен, шунчаки, унинг бошига гувала билан уришни хоҳладим. У эса, мана, ўша ишим учун ҳақини талаб қиляпти. Бу дунёдаги кичкина бир иш учун ҳисоб сўраларкан, абадий ҳаёт бўлмиш охиратда ҳисоб бўлмайдими?
Файласуфлар жим қолишди. Зотан, бу мантиқли сўзлар қошида бирор нима деб қаршилик қилиш имконсиз эди.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлади.
Категория: Xayotiy Maslahatlar | Просмотров: 1489 | | Рейтинг: 5.0/14
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz