SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 15:24
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Соя билан жанг: ички прокрастинаторга қарши чора
01:39
Соя билан жанг: ички прокрастинаторга қарши чора
Кимдир ҳаёти давомида ҳамма нарсага эришади, бошқа бири эса оддий томошабинга айланади, холос. Ҳаракатда баракат бор, дейишларига қарамасдан, баъзан энг қийини мана шу ҳаракатни бошлашда бўлади. Ахир, инсоннинг энг катта душмани бу унинг ўз нафси, уни эса эгарлаб олиш анчайин мушкул вазифалардан бирига киради. Нафс билан жанг бир умр, токи инсон тирик экан давом этади. Ҳозир мана шу фильмни кўриб олай кейин намозимни ўқийман, эртадан бошлаб ҳамма ишларимни жой‑жойида қиламан ва ҳоказо ваъдаларни ўз‑ўзимизга неча юз марталаб берганмизу, аммо ҳаракатдан эса дарак йўқ.
Прокрастинация (инглизча- Procrastination – имиллаш, орқага суриш, лотинча procrastinatus – ўрнига, олдида ва crastinus – эртанги – психологиядаги тушунча бўлиб, инсоннинг сурункали равишда ишларни ва хаёлларни "кейинга, эртага қолдириш”га бўлган майлини билдиради.
Бу "фазилат” ҳар бир кишида бор десак, адашмасак керак. Ота-боболаримиз ҳар қанча "бугунги ишни эртага қолдирма”, деб уқтиришмасин, бу хатони қилишдан чарчамаймиз ва кўп ҳолларда бу хатоимиз учун анчайин баланд нарх тўлашимизга ҳам тўғри келади. Бу зарарли одатдан қутулиш мумкинми ёки бу хусусият инсонга жон билан кирганми?
Бу борада баъзи бир изланишлар олиб бориб, бугунги ишни бугун тугаллаш, биз учун муҳим, аммо ёқимсиз бўлган ишларни эртага қолдирмаслик борасида қизиқарли ва энг асосийси самарали услубларни излаб топдик. Чунки мўъмин инсон ҳар бир нарсада ўзи учун ҳикмат излайди ва доимо ўзини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлади.

Рекс ва кичик Эйнштейн

Оливер Эмбертон:
Одамлар ўзларини ақл-идрокли мавжудотлар деб санашади. Аммо атомни бўлишга, Ойга ўчишга имконият очиб берган мия ўз-ўзини оддий ҳаракатларни қилишга мажбур қила олмаслигини тушуниб етишлари эса мушкул. Бу қарама-қаршиликнинг англаб етиш учун кичик бир эксперемент ўтказамизз: тасаввур қилинг, бошингизда кичик Альберт Эйнштейн ва Рекс исмли рептилия яшайди. Алберт ақлли, мулоҳазакор ва айнан уни сиз "ўзингиз”, яъни "мен” деб ҳисоблайсиз. Рекс бўлса ташқи таъсирларга таъсирчан ва шу билан бирга хархашачи. Лекин бирор нарсани қилиш ёки қилмаслик борасида асосий қарорни инжиқ Рекс қабул қилади, сўнгги сўзни у айтади. Рекс Албертни айтганини қилади, аммо фақат бу унга керак бўлгандагина қилади. Уни нимадир қилишга ундаш учун, унга "мукофот” ваъда қилиш зарур, бу худди болаларга бирор нарсани уқтиришга ўхшайди. Бунинг учун сиз бир неча қоидаларга амал қилишингиз лозим:
- Мантиқни унутинг. Сиз нимагадир қарор қилган бўлсангиз, мантиқ сизга ёрдам бермайди. Ички Рексни фақат тинчлантириш, қўрқитиш, хурсанд қилиш мумкин, аммо унга ниманидир тушунтириб бўлмайди, чунки у сўзларни тушунмайди.
- Қўлайлик муҳим. Қорнингиз оч бўлса, чарчоқ, ёки тушкун кайфиятда бўлсангиз Рекс бош кўтаради. Ўзингиз ҳақингизда қайғурмас экансиз – у нолий бошлайди ва сиз истаган нарсани қилмайди.
- Ички тартибни тарбия қилинг, бунда ижобий ва салбий кўмаклар тизимини ишлаб чиқинг. Бола овқат ейишдан бош тортса, унга ширинлик бермасангиз, у овқатни паққос туширади.
- Ҳиссиётларга босим ўтказинг. Чунки Рекс учун бу тушунарли тил. Сизда ҳаракат учун шижоат ўйғота оладиган фильмлар кўринг, китоб ва мақолалар мутоола қилинг, маъруза эшитинг. Мақсадингиз сари интилмасангиз, сизни нималар кутиши борасида ҳам фикр қилинг. Мўъмин жаҳаннамдан қўрқади, жаннатга интилади.
- Ўзингизни биринчи қадам ташлашга мажбур қилинг. Рекс ўзгаришларни ёқтирмайди, бир ишни бошлагач, унинг бу инстинктларини ўзингизни фойдангизга ишлатинг.
- Атрофингизни ва ўз иш ҳудудингизни сизни эътиборингизни ўғирлайдиган нарсалардан тозаланг. Агар Рекс Facebook саҳифачасини кўриб қолса, у ерга киришни истаб қолади. Бу худди латифадаги йиғлаётган болага "миямни қатиғини чиқардинг”, дегандек таъсир кўрсатади. Ахир, Рексни "қатиииииқ”, деб йиғлаб бошлашини истамайсиз-ку?!. Иш ва кўнгилочар машғулотлар ўртасида қатъий чегара қўйинг.

Майда қисмлар

Дуглас Стюарт, DSC Web Services асосчиси:
Доим "бугунги ишни эртага суриш”дан қийналиб келардим ва охир-оқибат ўзимга тўғри келадиган ечим излаб топдим. Олдимга қўйган вазифани майда қисмларга булиб чиқаман, бу қисмлар шунчалик майдаки, вазифани бажаришга кўзим ета бошлайди. Сўнгра соат таймерини олдимга қўйиб, бу ишга бутун диққатимни қарата оладиган маълум вақт белгилайман. Одатда бу 50 дақиқа. Барча ижтимоий сайтларни ёпаман, телефонни ўчираман. Ва бу вақт мобайнида ўзимни-ўзим "ейишни” ҳам маън қиламан. Столга ўтириб, вазифамнинг кичик бўлакчасини энг тез вақт ичида қилишга киришаман. Бошқа бўлакларини ҳам шу тарзда тугаллайман.



Ҳаёт учун кураш



Муаллифи номаълум:
Менинг бугунги ишни эртага қўйиш одатим, ишимни кечиктириш билан чекланиб қолмаганди. Бу мен учун жиддий муаммо эди: чунки, ҳаётим худди бармоқларим орасидан сизиб кетаётган қумга ўхшарди. Мен эса индамай бу сизиб кетаётган ҳаётга қарардиму, ҳеч нарса қилмасдим. Китоблар ва мақолалар ёрдам бермасди. Уларда омад ва мувафаққиятсизлик қўрқуви, вазифаларни бир неча бўлакларга бўлиш, ёзиб бориш, кишини ўз қўлайлик ҳудудидан чиқиши кераклиги, ва яна кўпгина нарсалар ҳақида ёзилганди-ю, лекин менга таъсири бўлмасди. Аммо кунлардан бир кун уч нарсани англаб етдим:
- Ишларингизни ортга суришнинг асосий сабаб нималигини англаш лозим. Бу балки илмий эшитилмас, аммо бу зарарли одатдан шунчалар кўп киши зарар кўради ва уларнинг ҳар бирининг ўз услуби бўлиши мумкин. Агар, учта оёғи оқсоқ кишига кўзингиз тушса, уларнинг ҳар бири биргина сабаб туфайли оқсоқ эканлигини хаёлингизга келмайди-ку?!. Ҳаракатларингизни кузатинг, ўзингиз учун кўпгина кашфиётлар қилишингиз мумкин. Ўзимни кузатиб шу фикрга келдимки: ҳаётга бундай муносабатимнинг асл сабаби: мен ўз мақсадларимга тўғри келмайдиган нарсани қилишдан бош тортаётгандим.
- Ҳаётга бундай муносабат билан нималар йўқотаётганингизни англаб етиш муҳим. Кичик мақсадлар билан биргаликда, ўз ҳаётингизни ҳам бефойда ўтказиб юраверасиз. Унутманг, яшашимиз учун берилган дақиқалар миқдори ўлчамли, абадий эмас. Бугунги ишларингизни эртага суриш билан яшаяпман, дея олмайсиз, сиз бошқарувни автопилотга топшириб қўйгансиз. Нимани йўқотаётганингизни англаб етинг.
- Ҳамма нарсани ортга суриш – буни эртага қиламан, эртага бошлайман, деб юравериш эса – кўшандалик, тобеълик. Буни ҳам сизга зарар берувчи одатларга сафига киритинг. Одатда, кишилар енгил ялқовлик ёки ўзига ёқимсиз бўлган ишларни қилишни табиатларининг яхши фазилатларидан бири, уларни бошқалардан ажратиб турувчи хусусият деб қарашади ва шу сабабли унга қарши курашиш лозим деб билмайдилар.

Мақсад йўқ – муаммо ҳам йўқ

Жей Габриэль Салливан, "абадий талаба”:
Ўз мақсадингизнинг натижасига катта аҳамият берманг. Бу йўлда мувафаққиятга эришган ёки эришмаганлигингизга муҳим эмас. Бундай нарсаларга хотиржам қарашни одат қилсангиз, иш ритмидан завқланишни ўрганасиз. Ҳар доим ҳамма нарсада "энг яхши”лардан бўлишга тиришманг. Бу руҳий зўриқишга олиб келади. Ишга қизиқишингиз унинг натижасида эришган омад ёки мувафаққиятсизликни қандай қабул қилишингизга боғлиқ. Ҳаракатдан тўхтаманг. Қийинчилик ва омадсизликка аҳамият берманг. Ишнинг мураккаблиги уни ёқимсиз қилмайди.



Ихтиёрий ёлғизлик

Том Лемон, тадбиркор:
Ёшим 50 да ва омадлиман дея оламан, муаммоларим ҳам йўқ, деёлмайман. Ишни эртага қўйишга қарши эса шундай йўл тутаман: ўзимни бурчакка тиқаман, яъни қочишнинг иложи бўлмайдиган онга қадар олиб бораман. Бу мен учун ҳаракатга тушишим учун ягона йўл. Масалан, мижозимга бирор нарса ваъда қилдим. Сўнгги фурсат келишига икки кун қолганда, меҳмонхонага бораману, бир номер олиб, у ерда то ишим битгунга қадар, баъзан 18 соатлаб ишлайман. Буюртмани бажармасам, пулимги йўқотаман. Фақат инқирозга учраш қўрқувигина мени ишлашга ундайди. Нимага меҳмонхона десангиз – эътиборингиз бўлинмайди. Ҳамма нарсани номерингизга олиб келиб беришади, кўчага чиқишингизга ҳожат йўқ, шунингдек, кундалик ишларга вақт сарф қилмайсиз. Бир номер учун 200 АҚШ доллари тўлайман, аммо бу дунёвий ишлардан ажралиш учун тўланган нарх.

Очлик синови



Хантер Перес, Innovation Consulting асосчиси:
Бугунги ишни эртага қўйишнинг энг яхши давоси – бизнес билан шуғулланиш. Тасаввур қилинг, яқинда банк ҳисоб рақамингизда ҳеч нарса қолмайди, бу ҳолатда телевизор қаршисида оёқ узатиб ўтира олмайсиз. Менинг тажрибамга ишонаверинг. Раҳбарлар сизга нима қилишни буюргани учун ҳам ишингизни ортга сураверасиз. Тадбиркор бўлиш билан сиз бу муҳитдан қутуласиз. Оч қолиб кетишингиз қўрқинчи эса ҳаракатга ундайди. Менимча, бу ажойиб комбинация.

Аксига олиб...қонуни

Омер Зак, Intel инжерен-проектчиси:
Бир пайтлар ишимни сўнгги нуқтага бориб тақалгунга қадар ортга сураверардим. Аммо, кейин бу одатимдан қутулишимга тўғри келди. Ишни ортга суришнинг энг ёқимсиз томони шундаки, - ишларингни сўнгги нуқтада қилганингда албатта бирор муаммо билан қаршилашасан. Ёзаётган ручкангда бўёқ қолмайди, янгисини сотиб олмоқчи бўлсанг, дўкон ёпилади. Ниманидир тушунмайсан, тушунтириб берадиган киши телефонни кўтармайди ва шунга ўхшаш. Айнан мана шу "аксига олиб...” қонунидан қўрқиб қолдим ва шу сабабли ҳам ишимни эртага қолдириш одатидан қутулдим ҳам.

Мақолани таржима қилиш асносида балки ўқувчида бу маслаҳатларнинг бизга нима кераги бор, деган савол туғилиши мумкин, деган фикр келди. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Энг ёмон душманинг – ичингдаги нафси амморадир» деб марҳамат қилганлар (Бухорий ривояти). Юқорида айтганимиздек, мўъмин киши доимо ўзини ислоҳ қилиш ҳаракатида, доимо дунё ва охиратини обод қилиш истагида юради. Бу насиҳатларимиз эса ибодату‑амалларда янада ғайратлироқ бўлиш каби хайрли ишларингизда оз бўлсада ёрдам беришига умид боғладик.



Кавсар АСҲОБОВА таржимаси
Категория: Qizlarga Maslahatlar | Просмотров: 1349 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz