SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 14:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Ширинтойнинг ўсиш тақвими. Қайси ойда қандай ўзгаришлар юз беради?
01:48
Ширинтойнинг ўсиш тақвими. Қайси ойда қандай ўзгаришлар юз беради?
Туғруқхонадан бир қучоқ бахт билан чиққан ёш она уйга қайтди. Шу билан бирга, «Болам тўғри ривожланаяптими?», «Нега кўзини ғилай қилиб қарайди?», «Қачон кулади?», «Қорни оғрияпти, нима қиламан энди?» деган хавотирлар билан яшай бошлайди. Тиббиёт нуқтаи назаридан боланинг тўғри ривожланиш кўрсаткичлари мавжуд ва уларга кўра ёш она ўз фарзандидаги ўзгаришларни кузатиб бориши мумкин…
1 ойлик
Боланинг энг катта эҳтиёжи онасининг ёнида бўлиш. Психологларнинг фикрига кўра, уч ойгача бола ҳар қандай ноқулайликдан (совуқ, иссиқ, оч қолиш, ёлғизлик) ваҳимага тушади. Шунинг учун болани кўпроқ қўлга олинг, йиғлаганда бағрингизга босинг.

Қисқа ҳаракатлар бажаради ва гапираётган кишининг сўзлашишига монанд равишда овоз чиқаради;
Ёрқин ва ялтироқ нарсаларга қисқа муддат қараб туради;
Биринчи табассум;
Қаттиқ ёки кутилмаган овоздан чўчиб тушади ва кўзларини пирпиратади;
Бола қорнига ётқизилганда бошини кўтариб, тутиб туришга ҳаракат қилади.

Вазн ортиши ўртача – 600 грамм.
2 ойлик

Ҳаракатланувчи предметга тикилади;
Овоз келган тарафга қарашга ҳаракат қилади ва овоз эгасини кўзлари билан қидиради;
Ёқимли тарзда айтилган гапга табассум қилади;
Баланд овозларга бироз кўникма ҳосил бўлади ва диққат билан тинглашга уринади;
Қорнига ётқизилганида бошини бир қанча сония тутиб туради;
Кайфияти яхши бўлганда «агу-агу» дея «гаплашади».

Вазни ортиши ўртача – 800 грамм. Бўйи 2-3 см га узайган.
3 ойлик

Ота ва онасини таний бошлайди, гапирганда кулади;
Инжиқланади, норозилик билан қичқиради;
Катталар билан «суҳбатлашади», мурожаатларга ўз тилида жавоб беради;
Ўйинчоқларни тутади, қўлига тушган нарсани оғзига солишга ҳаракат қилади;
Қорни билан ётганда, елкасига таяниб бошини кўтаради;
Ён тарафга ағдарилади;
Қаттиқ жойга оёғи етди дегунча оёқчаларини тираб олади;
Бошини бемалол тутади, қайрилиб қарашга ҳаракат қилади;

Вазн ортиши ўртача 800 грамм, бўй 2-3 см га узайган.
4 ойлик
Бола онасини таний бошлайди (ёки унга ғамхўрлик қилувчи одамни) ва у доим ёнида бўлишни истайди.

Яқинлари ва бегоналарнинг овозини бир-биридан фарқлай бошлайди;
Қийқириб қўяди;
Илинган ўйинчоқни бир ёки икки қўли билан тутиб олади;
Болага исмини айтиб мурожаат қилинганда, эътибор қаратади;
Чалқанча ётганда боши билан бирга елкаларини ҳам кўтаради;
Баъзи уйинчоқларини «яхши кўради», баъзиларини эса унча хушламайди;
Эмганда она кўкрагини ёки сўрғичини ўйнайди.

Вазн ортиши ўртача 750 грамм, бўй – 2,5 см.
5 ойлик

Катта ва ёрқин расмларни диққат билан кузатади;
ўз тилида нималарнидир «гапириб», хушоҳангда агулайди;
уйинчоқ ёки бошқа буюмларни тутиб олади, пайпаслаб кўради, ўзига тортади, отади;
бегоналарга эҳтиёткорлик билан боқади;
5-10 дақиқа мобайнида ёлғиз ўйинчоқларни ўйнаб ётади;
думалайди, ўтиришга ҳаракат қилади;
хурсанд бўлганда қўлларини кўтариб, қарсак чалишга ҳаракат қилади;
оёғини суради;

Қўлига тушган нарсани оғзига солади. Вазн ортиши ўртача – 700 гр, бўй – 2 см.
6 ойлик

Эшитган овозларга тақлид қилишга уринади;
Сўзларни диққат билан эшитади;
Бегоналардан қочади;
Ўйинчоқни бир қўлидан бошқа қўлига олади;
Ушлаб олган нарсасини тўсатдан отиб юборади;
Ўйинчоқларни идишга сола олади;
10-20 см узоқликдаги ўйинчоқни олиш учун эмаклайди;
Майда буюмларни бош ва кўрсаткич бармоғида худди пинцет билан тутган каби тутади.

Бола ўрнида бемалол у ёндан-бу ёнга ағдарилади, ёки бир нарсаларни тутиб ўрнидан туришга ҳаракат қилади, йиқилиб, лат ейишнинг олдини олиш учун уни қисқа муддатга ҳам қаровсиз қолдирманг! Вазн ортиши ўртача 650 грамм, бўйи – 2 см.
7 ойлик

Кўп сўзларнинг маъносини тушунади;
Онага жуда боғланиб қолган, ёнидан кетишини истамайди;
Кичик буюмларни катталарга солишни билади;
Тик турганда ўз оёқларида мустаҳкам туради;
Мустақил равишда ўтиради;
Эмаклайди;
Овқатни қошиқда ейди, пиёлада сув ича олади;

7 ойликдан то 1 ёшга киргунга қадар бегоналардан қўрқа бошлайди. Унинг биринчи тиши чиқиши ҳам мумкин. Вазн ошиши ўртача 600 гр, бўйи – 2 см.
8 ойлик

Худди гапираётгандек ғўлдирайди;
«Қўлингни бер», «бошингни эг» каби илтимосларни бажаради;
Рақсга тушади;
Деворга ёки бошқа тиргакка суяниб (қўли билан ушламасдан) тик туради;
Қарсак чалади, қўлларини кўтариб ўйнайди;
Ойнада ўз аксини кўрса силайди ёки ўпади;
Юмшоқ мевани тишлаб олади, чайнайди;
Бегоналарни хушламайди.

Бола ёлғиз қолишдан қўрқади, йиғлайди. Вазн ошиши ўртача – 550 гр, бўйи – 2 см.
9 ойлик

Бурни, оғзи ва танасининг бошқа аъзоларини кўрсатади;
Бармоқчасини барча тешикларга тиқади;
Қоғозни ғижимлайди, йиртади;
Китобни варақлайди;
Мустақил равишда ўтиради, тиргак тутиб туради, эмаклайди;
Қўлларидан тутганда кичик «пружинача» каби ўтириб туради.

Бола ўйинчоқларни сочишни ёки идишга солишни яхши кўради. Биргаликда қалин қоғозли китоблар томоша қилинг. Вазни ортиши ўртача – 500 гр, бўйи – 1,5 см.
10 ойлик

Катта одамнинг гапларини диққат билан эшитади ва тақлид қилади;
У ҳақда гапирилганда кичик қулоқчаларини «динг» қилиб тинглайди, уялиб ҳам қўяди;
Турли ўйинлардан завқланиб, қувониб ва ҳаяжонланиб кетади;
Майда буюмларни ўйнашни ёқтиради;
Коптокни тепади, машина ўйинчоқларни «юрғизади»;
Бошқа болаларга нисбатан қизиқиши кучаяди.

Баландликдан қўрқади, уни тепага кўтарганда, қўллари билан сизни маҳкам тутиб олишга ҳаракат қилади. Вазн ортиши ўртача – 450 гр, бўй – 1,5 см.
11 ойлик

Ҳайвонларнинг овозига тақлид қилади;
«Бер», «ол», «қўй» каби бўйруқ ва илтимосларни бажаради ва катталардан мақтов кутади;
Бошини чайқаганча «ҳа» ёки «йўқ», дейди, саломлашиш, ташаккур билдириш ёки хайрлашишни билади;
Қошиқни тутиб, ўзи овқат ейишга ҳаракат қилади;
Мустақил юриш ҳаракатини ҳам бошлаб юборади.

Кун тартиби ўзгаради, у энди кун давомида бир маҳал – тушликдан сўнгра ухлагани ётади.
12 ойлик – 1 ёш
12 ойлик бола кичик шахсият – у ўзига керак бўлган нарсани талаб этади, ўз феълини кўрсатишга ҳаракат қилади, мустақилликка ўргана бошлайди. Унинг ёқтирган ва ёқтирмаган машғулотлари бор. Айнан мана шу дамдан бошлаб, унинг феълида қайсарлик кўртакларини ҳам кўра бошлаш мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра 12 ойлик бола кам деганда 2-3 та сўзни гапира олиши керак. Шунингдек, 12 ой мобайнида бола атак-чечак юриб ҳам кетади. Ҳаракатчанлигини кўпайгани боис охирги 11-12 ойларда унинг вазни 350 граммга кўтарилади, бўйи эса 1 см га узаяди.



Мадина ЛУҚМОНОВА
Категория: Oilaviy Maslahatlar | Просмотров: 986 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz