Статистика |
Hozirda saytda: 21 Mexmonlar: 21 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2016 » Dekabr » 29 » Нега эркаклар билан аёллар турлича фикрлашади?
20:38 Нега эркаклар билан аёллар турлича фикрлашади? |
Эркаклар ва аёллар орасида фарқ жудаям кўп. Америкалик комик ва никоҳ эксперти Марк Гангор эркак ва аёлларнинг мия тузилишида ҳам фарқ бор, деб ҳисоблайди. У ўз нуқтаи назарини қуйидагича ифодалаган.
“Аёллар — эркакларга қараганда анча мураккаб мавжудот. Эркакларнинг тузилиши соддароқ. Уларнинг орасидаги энг катта фарқ эса фикрлашларидадир.
Эркаклардан бошлаймиз. Эркакларнинг мияси кичкина қутичалардан ташкил топган. Ҳар бир нарсанинг ўз қутичаси бор. Машина учун, пул учун, иш учун, аёллар учун, фарзандлар учун – хуллас ҳар бир нарсанинг ўз қутичаси бор. Яна бир қоида ҳам бор: қутичалар бир-бирига тегмаслиги керак! Эркак бирор аниқ масалани муҳокама қилаётганида айнан ўша нарсага тааллуқли қутичани очади ва фақат мана шу қутича ичидаги нарсани муҳокама қилади! Сўнгра қутичани ёпиб, эҳтиёткорлик билан жойига қўяди!
Аёлларнинг мияси бошқача тузилган. Аёлларнинг мияси – кўпгина симлардан иборат катта ғалтак. Бу ерда ҳамма нарса бир-бирига уланган: машина ишга, болалар бувисига, ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқ. Бу худди ҳиссиётлар кучи билан ишловчи юқори тезликдаги интернетга ўхшайди. Аёллар ҳамма нарсани эслаб қолишларининг сабабларидан бири мана шу. Чунки ҳиссиёт билан боғлиқ ҳамма нарса хотирада қолади.
Ва энг асосийси, эркакларнинг миясида яна бир қути бўлиб, бу қути ҳақида аксарият аёллар билишмайди. Бу қути бўм-бўш туради. Ростдан ҳам. Бу қути „Ҳеч нарса йўқ қути“ деб аталади. Барча қутичалар ичида эркакларнинг энг севимли қутиси шу бўлади. Шунинг учун ҳам эркаклар балиқ овига боришади ёки телевизор олдида ўтиришади. Аёллар бундай қила олишмайди. Улар “Ҳеч нарса йўқ қути”ни тушунишмайди. Шунинг учун аёллар ҳеч нарса қилмай бекор ўтирган эркакларни кўрганида асаблари бузилади!”
|
Категория: Qizlarga Maslahatlar |
Просмотров: 1189 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|