Статистика |
Hozirda saytda: 6 Mexmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Мен билан гаплашинг
01:52 Мен билан гаплашинг |
– Дадажон, бир соатда қанча пул топасиз? Ишдан қайтган дадасини ўғли эшик олдида шу савол билан кутиб олди. Кейин салом беришни унутгани эсига тушиб шоша-пиша: – Ассалому алайкум! – деди. Ота олдинига ҳайрон бўлди. Кейин ўғлининг бошини силаб, кулди: – Қанча пул топишимни ҳатто онанг ҳам билмайди. Бу муомала болага журъат берди, эркаланди: – Айтақолинг! Ота жиддийлашди: – Нимага сўраяпсан? Бирортаси билиб бер, дедими? Боланинг кўзлари жавдиради: – Йўўўқ... – Эллик минг, бўлдими? Бола бир оз ўйланди, кейин жиддийлашди: – Менга ўттиз минг бериб туринг. Ишдаги асаббузарликлардан чарчаб келган ота бақириб берди: – Шунинг учун ҳали уйга кирмасимдан сўроққа тутаётганмидинг?! Бор, ўйна, қайтиб бунақа бемаъни саволлар билан бошимни оғритма! Ўғли мунғайганича хонасига кириб кетди. Бир оздан кейин ота ўзига келди ва ўйлай бошлади: "Бекор бақирдим. Балки бирорта керакли нарса олмоқчидир?" Шу хаёл билан чўнтагига пулини солиб, ўғлининг хонасига кирганида, бола кўрпасига ўраниб ётарди. – Ухламаяпсанми, ўғлим? – Йўқ, дада, – жавоб берди бола. – Мана, ол, сўраганинг... Бола сакраб ўрнидан турди, кўзлари қувончга тўлди, отасининг бўйнидан қучоқлади: – Раҳмат, дадажон! Кейин ёстиғи тагидан ғижимланиб кетган пулларни олди, ҳозиргина берилганларини қўшиб, қайтадан ҳисоблади: – Мана, энди етади! Кейин пулларни ҳайрон қараб турган отасига узатди: – Дадажон, мана, эллик минг сўм бўлди. Бу – сизга! Энди мен билан гаплашишга, ўйнашга бир соат вақтингизни ажратасизми? Ота нима дейишини билмай қолди. Чунки у оила, болам учун ишлаяпман, деб тиниб-тинчимасди, ўзини ғамхўр оталардан ҳисобларди. Бугунги кутилмаган воқеа унутилмас сабоқ бўлди.
|
Категория: Oilaviy Maslahatlar |
Просмотров: 1065 |
| Рейтинг: 5.0/16 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|