Статистика |
Hozirda saytda: 8 Mexmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Курони каримни ота-оналари урганиб,фарзандига ургатиши лозим булган амрлар
01:29 Курони каримни ота-оналари урганиб,фарзандига ургатиши лозим булган амрлар |
Ал-Исро сураси, 36-оят: «Ўзингга аниқ бўлмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур» (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради). Ал-Исро сураси, 37-оят: «Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен ҳаргиз Ерни тешиб, унинг тубига кетолмайсан ва бўйи-бастда тоғларга етолмайсан». Ал-Исро сураси, 38-оят «Буларнннг барчаси (юқорида айтилганлар) Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳлардир». Нисо сураси, 38-оят «Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилишингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд ва насиҳатлар қилур. Аллоҳ эшитувчи ва кўргувчи зотдир». Нисо сураси, 114-оят:«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ёки бирор яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларини қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз». Нисо сураси, 148-оят: «Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Бас, яхши ишларга шошилингиз! Қаерда бўлманг, Аллоҳ сизларни (ҳисоб-китоб) учун келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир». Оли-Имрон сураси, 133-оят:«Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган (эни осмон ва Ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз». Анфол сураси, 39-оят: «То (дунёда) бирор фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунига қадар улар билан жанг қилинглар. Агар кофирликдан тўхтасалар, бас, албатга Аллоҳ қилаётган амалларини кўрувчидир». Нисо сураси, 36-оят: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўл остингиздағи қулларга яхшилик қилингиз. Албатта, Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карами билан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди. Биз бундай кофирлар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз». Анъом сураси, 120-оят: «Гуноҳнинг очиғини ҳам махфийсини ҳам тарк қилингиз! Албатта, гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳлари учун жазо олажаклар». Аъроф сураси, 55-оят: «Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас». Моида сураси, 32-оят: «Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва бузғунчилик қилмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (уни ўлдиришдан бош тортса) демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди». Яъни, бир кишини ноҳақ ўлдириш бутун жамиятни қирғин қилиш билан тенг, бир кишини ҳалокатдан сақлаб қолиш эса, бутун жамиятни асраб қолишдир, деб таъкидланмоқда. Бу оятда Ислом динимизнинг инсонпарварлиги яққол кўзга ташланади. Ал-Исро сураси, 23-оят:«Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишни ҳамда ота-онага яхшилик қилишга амр этди. Агар ота-онанг, бири бирови ёки ҳар иккиси қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг сўзларини қайтарма. Уларга доимо яхши сўз айт!» Ал-Исро сураси, 24-оят: «Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут, хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб хақларига дуо қил!» Ал-Исро сураси, 32-оят:«Зинога яқинлашманглар! Чунки у бузуқлик - энг ёмон йўлдир (гуноҳдир)». Ал-Исро сураси, 34-оят: «Етимнинг молига то у балоғат ёшига етгунича яқинлашманглар, магар энг чиройли йўсинда (унга бирон зиён етказмасдан яқинлашинглар - тасарруф қилинглар). Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир». Моида сураси, 91-оят «Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни, ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар?»
|
Категория: Xayotiy Maslahatlar |
Просмотров: 989 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|