Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Хаёлдан утувчи уй-фикрлар маъсулияти
01:27 Хаёлдан утувчи уй-фикрлар маъсулияти |
Улар ҳар хил бўладилар, бировда қувончли, бировда қайғули. Яна кимдадир завқ тўла кўзлар, бошқасида алам. Кимдир янги кунга шукh нигоҳлари билан боқса, бошқаси одамларга кибр нигоҳлари билан қарайди… Энг асосийси самимийлик, назаримда. Инсонни кўзидан унинг феъли ҳақида билиб олса бўлади дейишадику. Иш жойим уйимга яқинлиги сабабли кўп ҳолларда пиёда юришни лозим топаман. Атиги ўн дақиқалик сафарим давомида, эҳҳе, неча турли нигоҳлар гувоҳи бўламан. Ана, узоқдан бир аёл келяпти. Номаҳрамга қараш яхши иш эмаслигини билсамда, беихтиёр тушган назаримда унинг гўзал эканлигини ҳис қилдим. “Жуда, баҳтли бўлса керак” деган хаёл ўтди. Биз тўқнашган нуқтада эса унинг кўзидаги ёшни пайқадим... Бир неча сония аввал мен бахтли деб аташга улгурган инсонни айни дамда юраги ғамга тўлиб турганини сезиш қийин эмасди. Қизиқ. У нега ҳафа? Ким оғритди экан унинг дилини? Балки… Яна билмадим. ...Аёлнинг қўлидаги буюмлар солинган халтага кейин эътибор қилибман… Инсоният табиати қизиқ жуда. Қани энди шундай қудратим бўлсаю, бир харакат билан жамики инсонларнинг дилларидаги ғамларни қувиб юборсам. Қандай қилиб бутун дунёни бахтли қилиш мумкин? Имконим бўлса эди… Эҳтимол…Биз шунчаки одамгарчиликни унутиб қўйдикмикин? Ҳа, менимча ҳам айнан шундай. Кибр деган ажойиб туйғу билан ошно бўлганимиз замони кўзимни ёғ босиб қолган. Гуноҳларни тан олмай қўяганмиз. Шукр қилиш эсдан чиқиб қолган… Ана, қаршимда кичкина болакай ўтирибди. Йўловчилардан пул сўраб қўллари чўзилган. Кўзларида эса афсус ёшлари… Эҳтимол, тақдиридан хафадир? Эҳтимол, у бизнинг тақдиримизга ачинаётгандир … Имкони бўла туриб яхшилик қилиш ўрнига, аксинча, бир-бирини кўзини чўқийдиган инсонларни кўриб афсуслаётгандир? "Пулим кўп бўлса, мен буларга ўхшаган бўлмайман" деган ўй ўтаётгандир хаёлидан… Эҳтимоллар жуда кўп… Инсон табиати ажойиб бўлади ростдан ҳам, “ҳаётдан тўйиб кетдим” дейди ўзича. Тўйган бўлсанг, кел унда, кераксиз юрагингни муҳтожга берамиз десангиз жонини ҳовучлаб қочади… Ҳаётдан тўйишга шошилманг дўстим. Сиз зериккан ҳаётга ҳали кераксиз. Фақат, шу ўтаётган умрингизда, илтимос, ҳеч бўлмаганда бир кишига ёрдам қўлини чўзинг, жуда бўлмаганда битта яхшилик қилинг. Ёки, шунчаки ёмонлик қилишдан тийилинг. Ажаб эмас, шунда балки атрофимизда фақат қувончга тўла нигоҳлар қолса!
|
Категория: Xayotiy Maslahatlar |
Просмотров: 1057 |
| Рейтинг: 5.0/7 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|