SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 14:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Исломда сочни йигиш зийнат хисобланадими?
01:44
Исломда сочни йигиш зийнат хисобланадими?
Савол:

Аёл киши рўмол ўраганда бошининг устига сочини йиғади. Бу Иcломда мумкинми, зийнат ҳисобланмайдими? Далил келтирсангиз, илтимос. Аёл кишига қандай рангда ҳижоб кийиш мумкин? Жазакаллоҳу хaйрaн.

Солиҳ. Жавоб:

Аёл киши учун сочини парвариш қилиши ва турмуш ўртоғи учун зийнатлаши Исломда тарғиб қилинадиган иш. Яна аёл киши зийнатларини ўзининг маҳрамлари учун кўрсатиши ҳам жоиз. Аммо у сочини бошининг устига тўплаб, турмаклаб олишдан қайтарилган. Чунки ҳадисда бу иш ахлоқсиз аёлларнинг сифатлари қаторида зикр қилинган. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻰ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻﻠﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ " : ﺻِﻨْﻔَﺎﻥِ ﻣِﻦْ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ ﻟَﻢْ ﺃَﺭَﻫُﻤَﺎ ﻗَﻮْﻡٌ ﻣَﻌَﻬُﻢْ ﺳِﻴَﺎﻁٌ ﻛَﺄَﺫْﻧَﺎﺏِ ﺍﻟْﺒَﻘَﺮِ ﻳَﻀْﺮِﺑُﻮﻥَ ﺑِﻬَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺱَ ﻭَﻧِﺴَﺎﺀٌ ﻛَﺎﺳِﻴَﺎﺕٌ ﻋَﺎﺭِﻳَﺎﺕٌ ﻣُﻤِﻴﻼَﺕٌ ﻣَﺎﺋِﻼَﺕٌ ﺭُﺀُﻭﺳُﻬُﻦَّ ﻛَﺄَﺳْﻨِﻤَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖِ ﺍﻟْﻤَﺎﺋِﻠَﺔِ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻠْﻦَ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ ﻭَﻻَ ﻳَﺠِﺪْﻥَ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻭَﺇِﻥَّ ﺭِﻳﺤَﻬَﺎ ﻟَﻴُﻮﺟَﺪُ ﻣِﻦْ ﻣَﺴِﻴﺮَﺓِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ ". ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ ﻭﺃﺣﻤﺪ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дўзах аҳлидан бўлган икки тоифа одамлар борки, мен (ҳали) уларни кўрмаганман. Бирлари – қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлган, шулар билан одамларни урадиган гуруҳ. Иккинчилари – кийим кийган, яланғоч, йўлдан урувчи, ҳақдан тойилган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг қийшиқ ўркачи кабидир. У аёллар жаннатга кирмайдилар ва унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Жаннатнинг ҳиди мана шунча-мана шунча масофадан келиб туради”. (Муслим ва Аҳмад ривоятлари). Бу ҳадис пайғамбарлик мўжизаларидан бири саналади. Чунки бу ерда келажак замонда содир бўладиган воқеалар ҳақида хабар берилган ва ҳақиқатан ҳам замонлар ўтиб, шу айтилган сифатли тоифалар пайдо бўлган. Ҳадисда айтилган биринчи гуруҳ – золим подшоҳларнинг аскарлари. Улар халқни ноҳақ калтаклаб, азоблайдилар. Ўз ҳақини талаб қилганларни қувадилар. Иккинчилари эса бузуқ табиатли аёллардир. Улар одатда қисқа ва юпқа кийимлар киядилар ва атрофга худди кийимсиз одамлардек фитна соладилар. Уларнинг сифатларидан яна бири сочларини бошлари устига тўплаб, баланд қилиб турмаклашларидир. ﻗَﺎﻝَ ( ﺍﻟْﻘَﺎﺿِﻲ ) : ﻭَﻫَﺬَﺍ ﻳَﺪُﻝّ ﻋَﻠَﻰ ﺃَﻥَّ ﺍﻟْﻤُﺮَﺍﺩ ﺑِﺎﻟﺘَّﺸْﺒِﻴﻪِ ﺑِﺄَﺳْﻨِﻤَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖ ﺇِﻧَّﻤَﺎ ﻫُﻮَ ﻟِﺎﺭْﺗِﻔَﺎﻉِ ﺍﻟْﻐَﺪَﺍﺋِﺮ ﻓَﻮْﻕ ﺭُﺀُﻭﺳﻬﻦَّ ، ﻭَﺟَﻤْﻊ ﻋَﻘَﺎﺋِﺼﻬَﺎ ﻫُﻨَﺎﻙَ ، ﻭَﺗُﻜْﺜِﺮﻫَﺎ ﺑِﻤَﺎ ﻳُﻀَﻔِّﺮْﻧَﻪُ ﺣَﺘَّﻰ ﺗَﻤِﻴﻞ ﺇِﻟَﻰ ﻧَﺎﺣِﻴَﺔ ﻣِﻦْ ﺟَﻮَﺍﻧِﺐ ﺍﻟﺮَّﺃْﺱ ، ﻛَﻤَﺎ ﻳَﻤِﻴﻞ ﺍﻟﺴَّﻨَﺎﻡ ، ﻗَﺎﻝَ ﺍِﺑْﻦ ﺩُﺭَﻳْﺪ : ﻳُﻘَﺎﻝ : ﻧَﺎﻗَﺔ ﻣَﻴْﻠَﺎﺀ ﺇِﺫَﺍ ﻛَﺎﻥَ ﺳَﻨَﺎﻣﻬَﺎ ﻳَﻤِﻴﻞ ﺇِﻟَﻰ ﺃَﺣَﺪ ﺷِﻘَّﻴْﻬَﺎ . ﻭَﺍَﻟﻠَّﻪ ﺃَﻋْﻠَﻢ . ﺷﺮﺡ ﺍﻟﻨﻮﻭﻱ ﻋﻠﻰ ﻣﺴﻠﻢ 240 / 9 – Қози Иёз айтди: Туянинг ўркачига ташбеҳ қилиниш сабаби, соч ўримлари аёлларнинг бошлари устида тўпланиб, баланд бўлиб туришидир. Тўпланган соч кўплигидан бошнинг бир тарафига худди туянинг ўркачи каби қийшаяди… (Шарҳун Нававий ало Муслим –9/240). Нававийнинг сўзларига қараганда у кишининг замонларида ҳам ҳадисда хабар берилган ҳолатлар пайдо бўлган. Буни қуйидаги сўзлардан ҳам англаш мумкин: 4 • Ajoyib! Javob berish САБР ЗИЁДИР ﻭَﺃَﻣَّﺎ ( ﺭُﺀُﻭﺳﻬﻦَّ ﻛَﺄَﺳْﻨِﻤَﺔِ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖ ) ﻓَﻤَﻌْﻨَﺎﻩُ : ﻳُﻌَﻈِّﻤْﻦَ ﺭُﺀُﻭﺳﻬﻦَّ ﺑِﺎﻟْﺨُﻤُﺮِ ﻭَﺍﻟْﻌَﻤَﺎﺋِﻢ ﻭَﻏَﻴْﺮﻫَﺎ ﻣِﻤَّﺎ ﻳُﻠَﻒّ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﺮَّﺃْﺱ، ﺣَﺘَّﻰ ﺗُﺸْﺒِﻪ ﺃَﺳْﻨِﻤَﺔ ﺍﻟْﺈِﺑِﻞ ﺍﻟْﺒُﺨْﺖ . ﺷﺮﺡ ﺍﻟﻨﻮﻭﻱ ﻋﻠﻰ ﻣﺴﻠﻢ 240 / 9 – “Уларнинг бошлари туянинг қийшиқ ўркачи кабидир”. Бунинг маъноси аёллар бошларини рўмоллар, саллалар ва бошга ўраладиган турли нарсалар билан бошларини худди туянинг ўркачи каби катталаштириб олишларидир. (Юқоридаги манба –9/240). Аёллар ҳижобининг ранги турли хилда бўлиши мумкин. Аммо ҳижобнинг шартлари билан танишар экансиз, унинг одамлар эътиборини ўзига тортадиган, зийнат саналадиган рангларда бўлмаслиги керак, деган хулосага келасиз.
Категория: Qizlarga Maslahatlar | Просмотров: 1575 | | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz