SHERLAR.BIZ Sheshanba, 03.12.2024, 20:30
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Эрта климакс ҳақида 11 саволга жавоб
01:38
Эрта климакс ҳақида 11 саволга жавоб
— Ёшим 40 да, яқинда ҳайз кўришдан қола бошладим. Шифокор «Бу эрта климакс» дея ташхис қўйди. Кўринишим, қадди-бастим жойида, ёшимдан анчайин ёш кўринаман, доимо ўзимни парваришлаб юраман. Аммо шифокор ташхисини эшитган дугонамнинг «Энди ўзингни ҳар қанча парвариш қилма, барибир тез қариб қоласан, климаксдан кейин аёл тез қарийди», деган гапларини эшитдиму оромим йўқолди. Кундан-кун тушкунликка тушиб бораяпман... Ёрдам беринг, нима қилай?..

Нозима, Жиззах шаҳри

1. Неча ёшда бошланади?

Аввало бу ёшда аёлда ҳақиқатан климакс бошланган-бошланмаганини аниқлаш зарур. Баъзи ҳолларда гормонал бузилиш, тестостерон миқдори кўтарилиши, қалқонсимон без фаолияти бузилиши ҳам аменория, яъни ҳайз келиши тўхташига олиб келади. Шунинг учун аёлни текшириб, унинг касаллик тарихини ўрганиш лозим. Масалан, баъзи ҳолларда ўсимта (киста) сабабли тухумдонларнинг айрим қисмлари олиб ташлангач, улар тўла равишда ўз вазифасини бажара олмайди ва бу ҳайз циклига таъсир қилади. Бундай аёлларда эрта климакс аломатларини кузатиш мумкин. Бу эса тиббиётда климакс эмас, тухумдонлар фаолиятининг тугаши (истощение) деб аталади. Дори воситалари ёрдамида бунинг олдини олиш мумкин. Яъни, аёл ўзида ҳар қандай эрта климакс аломатлари сезиши билан шифокор кўригидан ўтиши ва гормонал фонни текширтириши зарур.

Климакс қачон бошланиши аёлнинг наслиёти билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Онада климакс эрта бошланган бўлса, қизда ҳам бу ҳолат такрорланиши кузатилади. Климакс даври бошланишини 3 гуруҳга бўлиш мумкин:

эрта климакс — 42 ёшдан кейин;
нормал климакс — 50-55 ёшда;
кечки климакс — 55 ёшдан кейин.

Климакс бошланиши 55 ёшдан кечикиши аёл организмидаги гормонал ўзгариш ёки бирор касалликдан дарак беради. Бундай ҳолатда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур.

2. Эрта бошланишига нима сабабчи?

Гинекологик операциялар;

узоқ ва давомли стресс, зарарли одатлар;
тухумдонларнинг умуман ёки қисман олиб ташланганлиги;
нурланиш ёки кимёвий терапия оқибатида тухумдонлар фаолиятининг бузилиши.

3. Эрта климакс хавфлими?

Аёлда климакс даври эрта бошланишининг асоратларидан бири: климакс аломатлари оғир кечади. Чунки организм ҳали бунга тайёр эмас. Шунингдек, 40-42 ёшда климакс бошланган аёлларда остеопороз ва юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи юқори. Эрта климакс бошланган ва тухумдон ёки бошқа гинекологик операцияларни бошдан кечирган аёлларга шифокор ёрдами зарур.

4. Кечиктириш мумкинми?

Организмда табиий бошланган климаксни тўхтатиб бўлмайди, фақатгина махсус муолажа ёрдамида унинг кечишини енгиллатиш мумкин. Лекин бунга тухумдонлар фаолиятининг бузилиши сабаб бўлса, уни дори воситалари ёрдамида кечиктириш мумкин.

5. Аломатлари қандай?

Климакс даври бирдан бошланмайди. Аёл климакс ёшига яқинлашгани сайин (40 ёшдан кейин) унинг организмида тухумдонлар фаолияти сусайиши оқибатида эстрогенлар миқдори секин‑аста тушиб бораверади. Климакс бошланишидан 1-2 йил аввал баъзан ҳайз цикли бузилиши кузатилади. Кейинчалик эса ҳайз келиши камайиб боради ва охир-оқибат умуман тўхтайди. Климакс бошланганда аёл 3 даврни бошидан кечиради.

Илк аломатлар: тўлқинсимон қизишиш, терлаш, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, йиғлоқилик, асабийлашиш, баъзи ҳолларда уйқусизлик.

Ўрта аломатлар: қинда қуруқлик пайдо бўлиши, жинсий ҳаётнинг бузилиши, пешоб чиқариш билан боғлиқ муаммолар. Масалан, аёл акса урса ҳам пешоб тутиб тура олмаслиги мумкин. Бунда аёл организмида эстроген гормони миқдори тушгани сабабли сийдик қопи мушаклари бўшашиши юзага келади. Айнан шу боис климакс ёшидаги аёлларда бачадон пастроққа тушиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Кечки аломатларига эса юрак-қон томир касалликлари, остеопороз киради ва булар климакснинг асоратлари ҳисобланади. Аёл климакс даврида ўзига эътиборли бўлиб, муолажаларни олмаса, бу асоратлар юзага келиш хавфи юқори.

6. Гормонал терапиянинг салбий таъсири йўқми?

Аёл организмидаги эстроген гормонлари етишмовчилигини махсус дори воситалари ёрдамида тўлдириб туриш гормонал терапия дейилади. Аксарият аёллар климаксни табиий жараён, ўзи ўтиб кетади, дея шифокорга мурожаат қилишмайди. Мурожаат қилган ҳолатда ҳам гормонал терапия ҳақида эшитиши билан «семириб кетаман», «саратонга чалинар эканман», дея ваҳимага тушиб, муолажадан бош тортишади. Аксинча, климакс даврида даволанмаслик оқибатида аёлда модда алмашинуви секинлашиб, ортиқча вазн пайдо бўлади. Гормонал терапия аксинча, аёлни семириб кетишдан асрайди.

Бундан ташқари, гормон етишмовчилиги оқибатида мушаклар бўшашиб, тери қуруқлашиб боради. Бу эса ажинларни кўпайтиради, аёлда эрта қариш бошланади. Мазкур ноқулайликлардан ҳам даволаш орқали қутулиш мумкин.

«Саратонга олиб келади», деган фикр ҳам нотўғри. Ҳозирги кундаги гормонал дори воситалари таркибидаги гормонлар миқдори жуда паст бўлиб, аёл саломатлиги учун хавф туғдирмайди. Улар фақат организмга етишмаётган гормонлар миқдорини етказиб беради.

Климакс ёшидаги аёлларга хавф туғдирувчи касалликлардан бири — остеопороз. Суяклар муртлашиши оқибатида аёл арзимаган йиқилиш сабабли ҳам қўл-оёғини синдириши мумкин. Бу жароҳатларнинг энг хавфлиси эса бўкса бўйинчасининг синиши. Бу аёл учун ҳукм, яъни ногиронлик. Климакс бошланганда албатта малакали шифокор кўригидан ўтиб, белгиланган гормонал терапия билан муолажа қилиш лозим. Шунингдек, климакс ёшидаги аёлга даво муолажаси белгилашдан аввал шифокор унинг умумий саломатлигини текшириб, натижаларга кўра гормонал терапия буюради.

7. Гормонал терапияга қарши кўрсатмалар борми?

Кўкрак бези саратонига чалинган;
эндометрий саратонига чалинган;
оғир турдаги жигар касалликлари ёки ўт пуфаги тоши касалликлари;
қиндан сабабсиз қон келиши ҳолатларида гормонал терапия мумкин эмас.
Шу билан бирга, қон босими кўтарилиб турадиган, бош оғриғи (мигрень), қандли диабет, ўт пуфаги хасталиклари, эпилепсия билан касалланган аёлларга ҳам гормонал терапия тавсия этилмайди.
8. Гормонал терапия мумкин бўлмаса, нима қилиш керак?

Бу ҳолатларда аёлларга фитогормонлар, яъни ўсимликларга оид гормонлар тавсия қилинади.

9. Климакс даврида асосий кўрсатмалар қандай?

Аёл ўзига аҳамиятли бўлиши керак. Албатта ҳамма керакли таҳлилларни топшириб, маммолог ва гинеколог кўригидан ҳеч бўлмаганда йилда бир бора ўтиб туриш зарур.

Ёғли таомларга ружу қўймасдан, озиш учун ҳам турли парҳезларга зўр бермасдан кунига 5‑6 марта оз‑оздан овқатланиш зарур.

Фаол ҳаёт тарзи олиб бориш фойдали, чунки климакс даврида модда алмашинуви секинлашади.

Соя маҳсулотлари (соя сути, соя гўшти) эстрогенларга бой, уларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

10. Климакс даврида аёл ҳомиладор бўлиши мумкинми?

Климакс аломатлари бошланган даврда аёл ҳомиладор бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли энди климакс аломатларини бошидан кечираётган аёллар ҳомиладорликдан сақловчи контрацептивларни ичишлари зарур. Кеч туққан аёлларда климакс кеч бошланади, деган фикр ҳам мавжуд. Бу кечки ҳомиладорликка эмас, тухумдонлар фаолиятига боғлиқ бўлган жараён. Тўла климаксни бошидан ўтказиб, бир йил ва ундан ортиқ давр ичида бирор марта ҳайз кўрмаган аёл эса ҳомиладор бўла олмайди.

11. Климакс аёл ҳаётининг сўнгими?

Кўп аёллар климакс даврида асабийлашиб, ҳаётларининг сўнгги нуқтасига келгандек, тушкунликка тушиб, ўзларига эътибор бермай қўйишади. Эстрогенлар миқдори пасайиши оқибатида аёлда жинсий ҳаётга бўлган истак ҳам сўниб боради. Натижада ўзини ҳам, турмуш ўртоғини ҳам қийин аҳволга солиб қўяди. Бу нотўғри, климакс аёл ҳаёти тугади, дегани эмас! Гормонал терапияга қарши кўрсатмалар бўлмаган тақдирда уни қабул қилиш лозим. Муолажа климакс аломатларини енгиллатиш билан бирга, юрак‑қон томир касалликлари ва остеопорознинг ҳам олдини олади.

Климакс — аёл организми учун табиий жараён ва табиатга қарши бора олмаймиз. Аммо замонавий тиббиёт ёрдамида климакснинг барча аломату асоратларини енгиш, гўзаллик ва саломатликни сақлаб қолиш мумкин.

Гинеколог‑эндокринолог Гўзал АЗИЗОВА билан ҳамкорликда Мадина ЗАРИФ тайёрлади.
Категория: Qizlarga Maslahatlar | Просмотров: 6694 | | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 1
Dilorom16.02.2018 16:42
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz