SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 21:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Бахтиёрлик сири
01:47
Бахтиёрлик сири
Донишманд киши ҳузурига бир ёш йигит эр киши келди.

Ҳикматингизни сири нимада? Бахтиёрлигингиз калитичи? Сизни ҳурмат қилишади, одамлар сиздан ҳаёт борасида маслаҳат сўраб келишади. Мен илм олганим олган, аммо нохушликлардан бошим чиқмайди.

Донишманд табассум қилди ва аёлини чақирди:
Бир неча дақиқадан кейин эшикда жозибали бир аёл кўринди. Унинг кўзлари гўё нур таратарди. Донишманд унга деди:

Хоним, кўриб турганингиздек, бугун меҳмонимиз бор. Бориб бирор бир пишириқ пиширинг.

Аёл ошхонага йўл олди. Кўп вақт ўтмай, у хонага қайтди ва эрига деди:

Пишириқнинг хамири ҳозир бўлди, бегим.

Донишманд эса жавоб берди:

Энди эса хамирга ёнғоқ, майиз ва асал қўшинг.

Аёл деди:

Байрам учун тайёрлаган пишириқни пиширайми?
Ҳа, ўшани пиширинг, деди эр. Аёл жимгина яна ошхонага йўналди ва бир қанча вақтдан кейин ширин ифор таратиб турган ширинликларни патнисга солиб олиб келиб дастурхонга қўйди. Аммо донишманд меҳмонга ширинликларни икром қилишга шошилмасди ва аёлига деди:
Хоним, ширинликларга қараб кишининг баҳри дили очилади, қўлларингиз дард кўрмасин. Фақат ширинликларни камбағалларга тарқатиб юбор.

Аёл эрига қараб ним табассум қилдида, ширинликларни олиб хонадан чиқиб кетди. Ҳайратда қолган меҳмон эса деди: ‑ Афсус шунча ширинлик...
Донишманд:

Сен мендан ҳикматим ва бахтиёрлигим сири ҳақида сўраган эдинг. Уйингга бор‑да, аёлингдан ширинлик пиширишини илтимос қил.

Ёш йигит уйига учиб борди. Аммо аёллар билан гап сотиб турган аёлини кўриши билан ҳафсаласи пир бўлди. Шунга қарамай, барибир донишманднинг маслаҳатини амалга оширишга киришди:

Хоним, ‑ деди у мулойим, ‑ бирор бир ширинлик пиширсангиз...

Хотин эрининг бу илтимосини эшитиб юзини буриштирди:

Вақтим йўқ, ундан ташқари уйда овқат бор.

Аммо эр осонликча енгилмоқчи эмасди. Шунда аёли истамайгина ўрнидан туриб ошхонага йўналди. Бироздан кейин у ошхонадан пишириқ эмас, печенье олиб чиқди:

Печенье пиширгим келди, ‑ деди. Эр эса кўкрагини тўлдириб нафас олди‑да, аёлига:
Хоним, печеньелар жуда антиқа кўринади, қўлларингиз дард кўрмасин, шу ширинликларни камбағалларга тарқатсак...
Яна нималарни истайсиз? – бақирди аёли. – Бу бечорапарварни қаранглар, кўчада қолган нарсам борми?

Шу ҳодисадан сўнгра, эр ва хотин орасида сал гап ўтиб қолса, хотин бу воқеани эслатиб жаврашдан чарчамасди. Бу таъмалардан чарчаган эр бир куни ўша донишманднинг уйига югурди.

Сиз мени алдадингиз! Мен сизнинг маслаҳатингизга қулоқ солдим, барча айтганларингизни қилдим. Натижада эса уйимдан ҳаловатим йўқолди. Аввалгидан ҳам баттар бўлди!

Донишманд уни олдига ўтирғизиб сўз бошлади:

Сен мендан бахтиёрлик сирини сўрадинг. Қандай қилиб донишманду, омадли бўлганим сабабини сўрадинг. Кўриб турганингдек, аёлим менинг бахтим манбаи. Сен эса қийматли вақтингни илмга эмас, аёлинг билан жанжалу тортишувларга сарфлайсан. Бунда бир ҳикмат борми?
Унда аёлимдан ажрашиб бошқасига уйланайми? – сўради йигит.

Бу сўзларни эшитган донишманднинг жаҳли чиқди.

Енгил йўлни излашдан осони йўқ. Бу эса нотўғри. Сенга ва сенинг аёлинг бир‑бирларингни ҳурмат қилишни ўрганишларинг лозим. Уйингга қайт ва аёлингни бахтиёт қил. Унгачан эса китоблар ҳақида умуман унут.
Ахир, шу барча айтганларингизни сўзсиз бажараяпман, аммо..‑ ён бергиси келмасди йигит.

Аёлинг бахтлими? – сўради донишманд. – Сиз бир‑бирингизни бахтли қилиш учун танлагансиз. Сен эса аёлинг ҳақида қайғуриш ўрнига вақтингни китоб ўқишга сарфлайсан, аёлинг эса сени ўз дугоналарига ёмонлайди.

Йигит кўнгли тушган ҳолда уйга қайтибди, йўлда эса узум сотаётган сотувчига кўзи тушибди. Узумга қараб туриб: энди турмуш қурган пайтларида аёлига мана шундай шингил‑шингил узум олиб борганини ёдига тушибди. Ўшанда аёли учун жуда қадрларди, яхши кўрарди. Аммо йигит охирги марта аёли учун қачон узум олиб борганини эслай олмабди. Сўнгра сотувчидан бироз узум сотиб олибди. Уйга келганда аёли ухлаб қолганди. Аёлининг юзига тикилиб турган йигит, унинг юзида кўз ёшлари изини кўрибди.
Йигит аёлини уйғотиб юбормасдан узумларни секин дастурхонга қўйибдию, уйқуга кетибди. Саҳар пайтида йигит уйқудан ўйғониб кетибди, унинг қаршисида аёли турарди. Аёл эрининг юзига диққат билан тикилиб турарди. Шу кундан эътиборан эр ва хотин бир‑бирига эътиборли бўлишни ўргана бошлабдилар. Йигит биринчи ўринга ўз оиласини қўяр, аёл ҳам ўзини парваришлаб, эрининг кўзини қувонтиришга ҳаракат қиларди. Дугоналари билан гап сотиб каби иллатларига ҳам барҳам берганди.

Бир қанча вақт ўтгач, уларнинг эшигини кимдир қоқибди. Уй эгаси эшикни очганда, қўлида китоб ушлаб турган бир йигитчага кўзи тушибди. Йигитнинг кўзлари маюс, қадди букик эди.

Эй донишманд, менга ёрдам бер, ‑ дебди йигит. – Мени бир дўстим сенинг ҳузурингга юборди. Унинг айтишича, сен бахтиёр бўлиш сирини билар экансан. Ҳаётим парокандаликдан иборат, хотиним эса мени тушунмайди.

Меҳмоннинг сўзларини тинглаган мезбон уни уйига таклиф қилибди ва:

Аёлим кечки овқатни ҳозирламоқда, уйимнинг азиз меҳмони бўл, ‑ дея уни ичкарига таклиф қилибди.
Категория: Oilaviy Maslahatlar | Просмотров: 1110 | | Рейтинг: 5.0/12
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz