SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 12:00
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 14
Mexmonlar: 14
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2016 » Dekabr » 29 » Ҳайз цикли. Семиришдан эҳтиёт бўламиз
20:26
Ҳайз цикли. Семиришдан эҳтиёт бўламиз
Қомати расо бўлишини истаган ҳар бир аёл сезиларли натижага эришиш учун курашиши даркор. Нафси, ялқовлиги, бемаҳал уйқу билан… Гўзаллик ва саломатлик учун кечадиган жангда уддабурон хонимлар, ҳатто, ҳайз циклини ҳам ўз тарафига оғдириб олишлари мумкин. Сиз ҳам уни иттифоқчингизга айланишини истасангиз, диетолог Манзура МУРОДОВА маслаҳатларига диққат қилинг.

1-8-кунлари

Моддалар алмашинувини яхшиланг

Аёл организмида гормонларнинг энг камайган пайти айнан шу кунларга тўғри келади. Яъни организм бачадондан уруғланмаган ҳужайраларни чиқариб юборишни аллақачон бошлаб юборган бўлади. Шу сабабдан моддалар алмашинуви сусайган. Бундан ташқари, организмда ортиқча суюқлик йиғилади. Биргина бачадонининг ўзи ярим килогача оғирлашиши мумкин.

Очликка йўл қўйманг

Кўпчилик аёллар ой кунлари оч юриш зарар эканлигини жуда яхши билишади. Ҳайз циклининг дастлабки ҳафтасида тез ҳазм бўладиган, ошқозонга оғирлик қилмайдиган егуликларга ихтиёр беринг. Шунингдек, аёл танасига зарур бўлган витамин ва микроэлементларни етказиб берувчи таомлардан, айниқса, темирга бой маҳсулотлардан кўпроқ тановул қилиш лозим. Албатта, кунига 150 гр. гўшт истеъмол қилиш даркор. Ва яна тенг миқдорда майиз, ёнғоқ, асал ва икки дона алоэ япроғини гўштқиймалагичдан чиқариб овқатдан аввал енг. Бу нозик пайтда аёл организмига қўшимча қувват бағишлайди. Мевалардан анор ёки унинг шарбати ҳам зарур бўлган моддаларга бойлиги билан аҳамиятли.

9-14-кунлар оралиғида

Озиш вақти келди

Шу вақт мобайнида гормонлар миқдори ортиб, овуляция туфайли аёллик гормонлари (эстрогенлар) энг юқори даражага кўтарилади. Бу эса ўз навбатида аёлнинг психологик ҳолати яхшиланиб, хотира кучайиши, куч-қуввати тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Моддалар алмашинуви жадаллашади, айнан циклнинг 9-14-кунларида иштаҳасизлик кузатилади.

Таомномада бўлиши керак

Шу кунлар давомида организмингизда углеводларнинг тезроқ парчаланиши ҳисобига ёғлардан фориғ бўласиз. Таомномангизга мураккаб углеводлар: гуруч, гречиха ва дон маҳсулотларидан кўпроқ киритинг. Қайнатилган картошка, қора нон ва мевалар машаққатли ишингизни енгиллатади. Дуккакли ўсимликлар ва салат барги ҳам эътиборингиздан четда қолмасин. Ёғли таомлар, шакардан эҳтиёт бўлинг. Цикл ўрталарида мол жигари, гречихадан тайёрланган бўтқалар ва балиқ маҳсулотларидан кўпроқ истеъмол қилинг. Шу тариқа организмни керакли миқдорда дармондорилар билан таъминлайсиз ва ортиқча егулик тановул қилишдан ўзингизни ҳимоялайсиз.

15-кундан 28-кунгача

(янги цикл бошлангунча)

Вазнни назорат қиламиз!

Бу даврда эстрогенлар миқдори юқорилигича қолса-да, ҳомиладорликни рағбатлантирувчи ва озуқавий моддаларни назорат қилувчи прогестерон гормони етакчиликни қўлга олади. Айнан прогестерон бизни кўпроқ овқат ейишга чорлайди. Ошқозон фаолиятини сусайтириб, ҳазм жараёни секинлашишига ҳам шу гормон сабабчи бўлади.

Оқсилларни ғамлашга киришинг

Ҳайз циклининг 15-28 кунлари организм моддаларни ғамлаб қўйишга программалаштирилган бўлади. Шу сабабдан сиз ёғ ёки углеводни эмас, айнан оқсилни ғамлашига туртки беришингиз лозим. Демак, оқсилга бой маҳсулотлар кундалик таомномамизнинг аввалги қаторларида бўлиши лозим. Шунингдек, шўр ва аччиқ таомларни чегараланг.

Эслатма!

Ҳайз цикли унинг биринчи кунидан бошланиб, кейинги ҳайзга қадар давом этади.

САОДАТ тайёрлади.
Категория: Qizlarga Maslahatlar | Просмотров: 1347 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz