SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 10:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Muchalingiz haqida [12]
Yigitlarga Maslahatlar [10]
Qizlarga Maslahatlar [17]
Oilaviy Maslahatlar [16]
Sevgi Maslahatlari [9]
Xayotiy Maslahatlar [16]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Noyabr » 6 » Таҳажжуд, саҳар вақти ва суҳур
01:42
Таҳажжуд, саҳар вақти ва суҳур
Саҳарлик вақти Бомдод намозидан аввалги вақт.

Таҳажжуд намози вақти эса шаръий кечанинг сўнгги учдан бир қисмидир.

Кечанинг ярмидан сўнгра ўқилган таҳажжуд намози, кундузги ўқилган намоздан кўра фазилати баланд. Аллоҳ таоло Музаммил сурасининг иккинчи оятида: "Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ!” дея буюрди. (Ислом Ахлоқи)

Таҳажжуд намозини кечанинг ярмида ёки сўнгги учдан бирида ҳам қилиш мумкин. Бу намозни саҳар вақтига яқин фурсатда адо қилиш эса янада яхшироқдир. Ҳадиси Шарифда айтиладики, "Кечанинг сўнггида уйғона олмаслигидан қўрққан, кечанинг аввалида витрни адо қилсин! Сўнгра уйқуга ётсин! Кечанинг сўнггида уйғонишига умид қилган, витрни ўша вақтда ўқисин! Чунки кечанинг сўнггидаги уйғоқликда раҳмат фаришталари ҳозир бўладилар” (Муслим ривояти).

"Кечанинг саҳар вақтида ва намозлардан сўнгра қилинган дуолар қабул бўлади” (Термизий).

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва:
"Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам", дейди", дедилар" (Муслим ривояти).

Мана шу ҳадиси шарифдан маълум бўлаяптики, саҳар вақти дуо ва истиғфорларнинг қабул бўладиган вақти. Рамазон ойида саҳарлик учун уйқудан ўйғонар эканмиз, бу вақтдаги дуо қилишни, истиғфор айтишни ғанимат билмоғимиз даркор. Аллоҳ таоло буюрди: "Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар” (Зариат сураси, 189 оят).

Али Имрон сурасининг 17-оятида эса "Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилар”, зикр қилинган. Буларнинг барчасидан сўнгра истиғфор этгувчиларнинг айтилишида ҳам бир ҳикмат яширинган бўлса не ажаб. Чунки инсон қусурли ва хатолардан ҳоли эмас, ва доимо истиғфор айтиши унинг учун хайрлидир.

Фурсат ғаниматдир. Умримизни фойдасиз ишлар билан кечиришдан кўра, Ҳақ таоло ризосига ўйғун ишларга сарф қилишимиз биз учун хайрлироқ. Беш вақт намоз ўқиш, таҳажжуд намозини адо қилиш, ғафлат уйқудан кўра саҳар вақтларини истиғфор билан кечиришни афзал билиш, ўлим ва охират кўпроқ фикр қилиб, ҳаром ишлардан тийилиш, охират учун фойдали ишларда илдам бўлиш зарур.

Саҳарликка туришнинг аҳамияти

"Тонгда саҳарликсиз рўза тутаман. Дугонам саҳарлик қилиш яхши эмаслиги ҳақида гапириб қолди. Наҳотки мен нотўғри қилган бўлсам. Саҳарликка турмасдан рўза тутиш гуноҳми? Шу ҳақда маълумот берсангиз”

Малика, Тошкент

Гуноҳ эмас, аммо саҳарликка туришнинг савоби кўп. Бир қултум сув билан бўлсада, саҳарлик қилиш зарур. Ҳадиси Шарифда айтиладики: "Саҳарлик муборакдир. Саҳарлик емагининг ҳаммаси баракотдир. Бир қултум сув учун бўлсада, саҳарликка туринг! Аллоҳ таоло ва малаклари, саҳарга уйғонганларга салом берадилар” (Аҳмад ривояти) Яъни Аллоҳ таоло саҳарга уйғонганларни мағфират қилади ва фаришталар ҳам улар учун дуо қилади.

"Саҳарликка туринг, саҳарликда баракот бордир” (Бухорий ривояти).

"Саҳарни таомланиш, рўза тутишингизга кўмак бўлади” (Байҳақий ривояти).

"Саҳар вақтида туриш Аллоҳнинг сизга бағишлаган баракотдири, буни қочирманг” (Насоий)

"Саҳарга бир луқма бўлсад таом енг, чунки унда баракот бор” (Дейлами).

"Аллоҳ таоло саҳарликка уйғонганларни раҳмат этади”, (Табароний).
Категория: Qizlarga Maslahatlar | Просмотров: 1296 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz